ǀ
ISSUE 2
ǀ
2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 60
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ
Замонавий педагогика
ва психологияда шахс ижодкорлигининг табиати
ва
уни уни ривожлантириш муаммолари ҳар томонлама илмий асосланган
(С.П.Рубинштейн, А.В.Брушлинский,
Я.А.Понамарев, Л.М.Попов, А.Самарин ва
бошқалар).
Тадқиқотларда таъкидлаганидек, шахс
ижодкорлиги асосида
унинг
фикрлаши
ва фикрлаш операциялари(таққослаш,
таҳлил,
бирлаштириш,
мавҳумлаштириш,
умумлаштириш) ҳамда фаразлари(муаммоли вазият, тахмин
қилиш, ҳал этиш, амалиётда текшириб кўриш, назарий хулосаларни
шакллантириш кабилар)туради.
С.О.
Рубинштейннинг таъкидлашича, фикрлаш
“доимо муаммо ёки
саволдан ажабланиш ёки тушунса олмасликдан ва зиддиятдан бошланади”
[2].
Ҳозирги давр олимларининг мулоҳазаларини тасдиқлаган ҳолда талабаларни
мустақил, мантиқий
фикрлашга
,
ўрганилаётган нарса ва ҳодисани анализ, синтез
қилишга, таққослаш
ва умумлаштиришга ўргатиш ҳамда
машғулотларнинг ана
шундай вазиятларни яратишга қаратилган бўлиши замон талабидир
.
Шуни таъкидлаш муҳимки, продуктив
фикрлашни репродуктив фикрлашдан
фарқловчи муҳим белги мустақил равишда янги билимларни кашф қилишдир.
Самарали фикрлашнинг энг олий даражаси ижодий фикрлаш бўлиб, унинг
вазифаси –
ижод қилиш, ўйлаш, тайёрлаш, янгилик яратиш, ихтиро қилиш ва
ҳоказолардан иборат
[3].
Бугунги кун талаби ҳам таълим мазмуни ва ҳажмини
чексиз кенгайтиришга йўл бермай, балки шахсни мавжуд муаммоларни
ноанъанавий тарзда ечишга тайёрлашни тақозо этади. Талабанинг ўқув
фаолиятини такомиллаштириш, яъни унинг интеллектуал фикрлаш қобилиятини
шакллантириш замонавий таълимнинг асосий натижаси бўлиши лозим.
Фикримизча, талабаларда ижодий фикрлашни ривожлантиришнинг муҳим
шартларидан бири мутахассисни тайёрлаш заруриятини олий таълимнинг ҳар
бир
ходими, раҳбари, профессор
-
ўқитувчилари, айниқса бакалавр, магистрлар чуқур
англаб етишлари зарур. Кадрлар тайёрлаш тизимида иштирок этувчи барча
шахслар ижодкор мутахассис, талаба тимсолини аниқ тасаввур қилиши лозим.
НАТИЖАЛАР
Биз ижод, шахс ижодкорлиги ва ижодий фикрлаш муаммоларига оид илмий
адабиётлар, олий таълим соҳасидаги тажриба ва кузатишларимиз таҳлили
натижасида ижодкор талаба тимсолининг ўзига хос қуйидаги хусусиятларини
белгилашга эришдик:
-
муаммони кўра билиш қобилияти
;
-
фикрлашнинг ўзига хослиги (таҳлилий);
-
фикрлашнинг ихчамлиги ва пухталиги;
-
ижодий тасаввурнинг бойлиги ва ранг
-
баранглиги;
-
ақл
ва ақлий операцияларнинг тезлиги;
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3
Do'stlaringiz bilan baham: |