ǀ
ISSUE 2
ǀ
2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 1000
бу қадар руҳан тубанлашиб, разолат, худбинлик, балойи нафсга асир бўлиб
қолиши ўқувчининг юрагини баайни ўртаб юборади [1,56].
Aдабиётимиз Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз”
билан Қодирийнинг “Ўткан
кунлар” романларида гўзал ифодаланган кўтаринки руҳдан тобора чекиниб
бораётгандек, назаримда. Романчиликда Чўлпон мактабидан Қодирий мактабига
ўтиш, яъни руҳни
яна бир карра чўктирадиган эмас, аксинча, юксалтирадиган,
кўнгилларни тўқ, дилларни равшан қилиб, ўқувчини улуғ ишларга руҳан
чоғлайдиган, ҳавас қилса арзигулик киройи қаҳрамонлар сиймолари ҳаққоний
ёритилган баркамол романни амалда яратиш анчагина мушкул кечмоқда.
Эътибор беринг, Отабек Кумуш билан, юзаки қараганда, таҳорат, яъни,
ҳалоллик
-
поклик сабаб рўй берган бир бахтли тасодифнинг шарофати, аслида
эса, Худонинг қудрати билан севиб
-
севилиб турмуш қуришди. Ҳоҳ кутилмаган
бўлсин, ҳоҳ кутилган, ҳар қалай, бир инсоний бахт
-
саодат шунчалик бўлади
-
да!
Aна энди жиддийроқ ўйлаб қаранг!
Жаҳондаги ҳар бир ота
-
онанинг энг бирламчи
орзуси ўз ўғил
-
қизларини севиб
-
севилиб турмуш қурган, оламдаги энг олий
инсоний
бахт
-
саодатга эришган ҳолда кўриш эмасми? Руҳи комил ва ақли бутун
ота
-
онанинг бундан
-
да улуғроқ қандай орзуси бўлиши мумкин?!
Романни ўқиган ўзбекдан бошқа халқлар вакиллари кўнглида бу сингари
саволлар ўз
-
ўзидан уйғонади. Лекин ўзбек ўқувчиси бунга мутлақо
ажабланмайди, чунки у яхшигина билади ва дил
-
дилдан чуқур ҳис қиладики, ҳар
бир ўзбекнинг ота
-
она сифатидаги орзуси ўз зурёдини бахтиёр кўриш билангина
ушала қолмайди, балки бундан ҳам кўпроқ бошқаларга намойиш қилиш, ҳаттоки
ичидан қиринди ўтиб ётган бўлса
-
да, атроф
-
жавонибдаги дўст
-
душманларига
ўзларини бу оламдаги энг бахтиёр, беками кўст инсонлар сифатида кўрсатиш, ўз
бахтини кўз
-
кўзлаш, керак бўлса, кўзларни куйдириб яшаш, хуллас, оиладек энг
шахсий масалаларда ҳам ўзларини эмас, бошқаларни деб яшаш иштиёқи ҳамиша
кучлироқдир.
Ота
-
онадан ўғилнинг руҳий ҳолатига ўтсак, яна
-
да антиқароқ манзарани
кўрамиз. Отабекнинг ўрнида,
масалан, бирон рус йигити бўлганида Зайнабга
мажбуран уйланишнинг ўрнига “Папаша, бу менинг шахсий ҳаётим, яшайдиган
мен, так что шахсий ҳаётимга мутлақо аралашма!”
дея орани очиқ қилиб қўя
қолиши шубҳасиз эди. Лекин Отабек бундай демайди, деёлмайди
ҳам
,
чунки у
ўзбек, ўзбекнинг бутун фазилат ва иллатларини ўзида мужассамлаштирган,
жумладан, ўзбекона андиша соҳиби. Шу боисдан, масалан, “ақлли кишиларнинг
ўз ўғиллари устидан қилган ишлари ножўя бўлмас”
қабилидаги назокатли
ишоралар, лутфлар, нари борса, илтимослар ва ўтинчлар қилади, лекин зинҳор
ота
-
онасининг юзига оёқ қўйиб, улар билан ҳақ
-
ҳуқуқ талашмайди, уларнинг ҳам
юксак ички маданиятига, ўзбекона фаросатига умид боғлайди. Фақатгина
андишанинг отини қўрқоқ қўйиб, ҳаддидан ошишлар авж олганида ювошдан
Do'stlaringiz bilan baham: |