ǀ
ISSUE 2
ǀ
2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 998
29.
Umirzoqov, A. (2020). Development and Implementation of Technical Solutions
Aimed at Increasing the Performance of the DTC Complex.
Scienceweb academic
papers collection
.
30.
Abdurashidovich, U. A. Analysis of Pressure on the Stressful Situation between the
Mountains.
31.
Abdurashidovich, U. A. How to Develop Economic and Mathematical Modeling of
Rational Progress of Small and Artificial Gold Deposits.
32.
Abdurashidovich, U. A. Special Issue On Environmental Management In The
Small-Scale Mining Industry.
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3
ǀ
ISSUE 2
ǀ
2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 999
“ЎТКАН КУНЛАР”
ВА “КЕЧА ВА КУНДУЗ”
РОМАНЛАРИ
ҚАҲРАМОНЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ
Барчиной Маҳмуд қизи
Ғаниева
Наманган давлат университети
АННОТАЦИЯ
Замонавий ўзбек насрининг икки шоҳ асари –
Aбдулла Қодирийнинг
“Ўткан кунлар” билан Aбдулҳамид Чўлпоннинг
“Кеча ва кундуз”
романларини
олиб қарасак, бу асарларда ҳам ўзбек халқининг миллий характерига хос мусбат
ва манфий жиҳатлар –
ўзбекона руҳ, ўзбек руҳи, худди “Aлпомиш”
достонидаги
каби, санъаткорона ифодаланганини аён кўрамиз.
Калит сўзлар:
асар, қаҳрамон, таҳлил,
Aбдулҳамид Чўлпон
,
Aбдулла
Қодирий, “Ўткан кунлар” ва “Кеча ва кундуз” романлари.
Aгар ўзбек романчилигининг фавқулодда мустаҳкам асос
-
пойдеворини
ташкил этувчи икки мумтоз асар
–
“Ўткан кунлар” билан “Кеча ва кундуз”ни
қиёсий таҳлил қилиб қарасак, ҳар
иккисида ёрқин миллий қиёфага эга ҳаққоний
қаҳрамонларнинг инсоний қисматлари ибратли тарзда очиб берилганини
кўрамиз. Яна шуниси ҳам борки, ҳар икки асарнинг бош қаҳрамонлари –
Отабек
ҳам, Мирёқуб ҳам –
савдогарлар, тижорат соҳасининг вакиллари. Лекин улар
бир
-
бирларига батамом зид инсоний табиат ва феъл
-
атворга эга савдогар
-
ишбилармонлардир.
Отабек тижорат ишини ҳар бир одам ва бутун бошли халқнинг соғлом
руҳияти, юксак маънавиятини таъмин этувчи муҳим омил деб билади. Ўзи
мансуб халқнинг маънавий етуклиги ва руҳий баркамоллиги, инжа
кўнгилларнинг ободлиги
-
чароғонлиги йўлида жон куйдирувчи комил инсон
ҳисобланади. Мирёқуб эса, аксинча, руҳий тубанлик, разолат ва фаҳш ботқоғига
ботиб, бу беомон ботқоқдан қутулиб чиқишга, ўзлигини англаб етиш ва руҳини
поклашга жон
-
жаҳди билан уринаётган балойи нафс бандасидир
[3,125].
Aсардаги Нойиб тўра таърифлаганидек, “Чакки шу Сартияда туғилиб
қолган
америкача бизнесмен”. Aгар ўзбек китобхонидан “Бу икки қаҳрамон
(Отабек ва Мирёқуб) ва, умуман, икки роман
(“Ўткан кунлар”, “Кеча ва
кундуз”)дан қай бири сизга севимлироқ ва руҳан яқинроқ?”, деб сўрагудек
бўлсангиз, шубҳасиз, у Отабек билан “Ўткан кунлар”ни тилга олади. Чунки
булар китобхонда кўтаринки руҳ, наригилари эса, аксинча, тушкун руҳ ҳосил
қилиб, бири кўнгилларни сув ичгандек равшан торттирса, иккинчиси кўнгилни
хира қилиб, ғам
-
ғуссага чулғаб, тушкун кайфият ҳосил қилади. Одам боласининг
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3
Do'stlaringiz bilan baham: |