ǀ
ISSUE 2
ǀ
2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 61
-
ғояларни осон ўзлаштириши ва амалда қўллай олиши;
-
танқидий фикрлашнинг ўсганлиги;
-
хотира ва билимдонликнинг кенглиги;
-
фикр ва мулоҳазаларга тез келиши;
-
умумлаштириш қобилиятининг устунлиги;
-
ўз фикр ва мулоҳазаларини таҳлил эта олиши;
-
ўзининг ва бошқаларнинг имкониятларини ҳолисона баҳолай олиши.
Шунингдек, ҳозирда олий ўқув юрти талабаларида билимларни излаб
топиш ҳақидаги мета
-
билимлар
[4]
шаклланган бўлиши ҳам талаб қилинмоқда.
Улар илмий изланиш мантиғи билан изланиш фаолияти технологияси билан
таниш бўлишлари, уларда ўз фаолияти натижаларини баҳолай олиш, уни
коррекция
қилиш, изланиш натижаларини ифодалаш ва тақдим этиш
кўникмалари ҳам шакллантирилган бўлиши лозим. Талабаларда ижодий
фикрлашнинг шаклланганлик ва ривожланганлик даражаларини аниқлаш
мақсадида Фарғона Давлат университети иқтисодиёт
факультетида таҳсил
олаётган ёшларнинг ижодкорлиги хусусиятларини кузатдик. Бизга маълумки,
кафедраларда ҳар бир профессор
-
ўқитувчининг ижодкор талаба билан ишлаш
режаси ишлаб чиқилган. Ушбу талабаларнинг бажарган ишларини ва илмий
-
назарий тўгарак ҳамда анжуманларда ўқилган маърузаларини таҳлил этиш,
улар
билан ўтказилган суҳбатлар натижасида юқоридаги ижодкорлик хусусиятлари;
12,3%-
талабада юқори; 24,7%
-
ўртача, 62%
-
паст даражадалиги аниқланди.
МУҲОКАМА
Аниқланишимизча, кўпгина талабалар ўзлари қизиққан фани, соҳаси бўйича
янги ғояларни етарлича мушоҳада қилиб ажрата олмайдилар; ўз тадқиқотлари
олдига аниқ ва лўнда муаммони қўя олмаганлар; тадқиқот методологияси,
методикаси, илмий
-
назарий тахмин
,
(гипотеза) қиёсий
таҳлил масалалари паст
даражада; маъруза ва чиқишларда мақолаларнинг кўпчилиги маълум далилларни
изоҳлаш, ифодалаш, мавжуд ғояларни қайд этишдан иборат бўлиб қолганини
кузатиш мумкин.
Демак, талабаларда ижодий фикрлашни ўстириш
ва ривожлантириш, уларни
муайян кўникма ва малакалар билан қуроллантириш бугунги кун талабидир
.
Бунда талабани ҳар томонлама ривожлантирадиган, уни ижодий ва мустақил
фикрлашга ўргатадиган, қобилиятини қадамба
-
қадам ўсишига имкон яратадиган,
тафаккурининг янги
-
янги қирраларини очадиган таълим
-
тарбия муайян педагогик
методлар уйғунлигидагина аниқ натижаларга эришиш имконини беришини
таълим амалиёти кўрсатмоқда.
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3
Do'stlaringiz bilan baham: |