ǀ
ISSUE 2
ǀ
2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 248
танасига кириб яширинади. Таниқли элшунос Н.Снецарев ушбу афсонани
этнограф Д.Робертсон таяниб, кофирлар (Нуристон) ҳосилдорлик маъбудаси
Дизане ҳақидаги афсона билан қиёслайди. Унда маъбуд Сатарам кўл ўртасидаги
“дарахтга ошиқ бўлиб ёниб кетади”, дарахт эса иккига бўлиниб, ичига Дизанени
олади [Снецарев Г.П., 2018; 199].
Яна бир афсонада келтирилишича,
қадим замонларда азизлардан бири дам
олиб ўтирган эканлар, бирдан душман бостириб келиб қолибди. Азиз авлиё
қарасаларки, ҳамма нобуд бўладиган. Шунда у киши ноилож қочишга мажбур
бўлибдилар. Бир тўда душман у кишининг орқаларидан қувибди. Авлиё
қарасаларки, бекинадиган жой йўқ, душман эса яқинлашиб келяпти. Шу пайт
олдиларидан тут дарахти чиқиб қолибди. Авлиё тутга илтижо қилибди, тут иккига
ажралибди ва у ана шу тутнинг ичига кириб яширинибди. У кишини қувлаб
келаётган душманлар тут дарахти ёнига келганда
изни йўқотиб қўйиб, қаёққа
боришни билмай, ҳайрон бўлиб туришганида тутнинг устига қўниб турган
олашақшақ:
–
Ана, авлиё тутнинг орасига кириб кетди, ишонмасангизлар қараб
кўринглар, яктагининг бир учи чиқиб турибди, –
дебди.
Оломон қарасаки, ҳақиқатан ҳам яктакнинг бир учи чиқиб турган эмиш.
Улар яктак учидан ҳар қанча тортишмасин, авлиёни чиқариб ололмабдилар.
Шундан кейин битта арра олиб келиб тутни ярим белидан арралай бошлабдилар.
Кесилган тут ағдарилиб тушибди ва орасидан қон чиқибди. Шу
-
шу ҳар доим
тутни кесса танасидан қизил суюқлик чиқиб турадиган бўлибди.
“Тут шираси” номли афсонага кўра, душманларидан қочиб бораётган бир
авлиё тут дарахти ёнига келганида худога ёлборибди. Шунда худонинг амри
билан тут ёрилиб, авлиё унинг ичига кириб кетган экан. Тут
танасидан гоҳида
сизиб чиқадиган қизғиш рангли суюқлик
-
шира ана ўша авлиёнинг қонли кўз
ёшлари дейилади.
Шунингдек,
афсоналарда тут мевасининг йилнинг исталган фаслида ёхуд,
бир кунда пишиб етилавериши мотиви
учрайди. Асл исми Ҳазрати Умар
Субутий бўлган
халқ орасида “Уркут бува” номи билан машҳур афсонада
келтирилишича, қиш кунларидан бирида шу авлиёнинг олдига дўстлари меҳмон
бўлиб келишибди. Улар келаётганларида «Ҳазратга бир каромат кўрсатинг деб
айтамиз», –
деб маслаҳатлашибдилар. Ҳазратнинг эшиклари
олдида катта тут
дарахти бўлиб, улар ўша тутни пишган ҳолатда кўрсатинг, деб айтмоқчи
бўлибдилар. Улар авлиёникига келиб, кечаси билан меҳмон бўлишибди ва
эрталаб ташқарига чиқсалар, ўша катта тут дарахти оппоқ бўлиб пишиб турган,
ҳатто ғарқ пишган тутни чумчуқлар чўқиётган эмиш. Шунда меҳмонлардан
бирининг жаҳли чиқиб, чумчуқларга қараб «Ҳа, қирилғайсизлар!» –
дейиши
билан тут шохларига қўниб турган чумчуқларнинг ҳаммаси бирданига ерга тушиб
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3
Do'stlaringiz bilan baham: |