ǀ
ISSUE 2
ǀ
2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 249
ўлиб қолибди. Шундан кейин бу авлиёни «Қирончи бобо» деб атайдиган
бўлибдилар. Унинг қабри ҳозирда Дарғонота деган жойда экан. Ҳазрати Умар
Субутий у кишига қараб: «Бу ишни нотўғри қилдингиз, энди қушларни
тирилтиринг!» –
дебди. Аммо Қирончи бобо қанчалик уринмасин, чумчуқларни
тирилтиришнинг уддасидан чиқолмабди, охири бу ишни қилолмаслигини тан
олибди. Шунда авлиёнинг ўзи тут тагида ўлиб ётган қушларга қараб: «Қани
туринглар!» –
деган экан, қушларнинг ҳаммаси тирилиб учиб кетибди. Шунда
авлиёнинг дўстлари «Қушларни ҳуркитдингиз!»
-
дейишибди ва ўшандан буён бу
авлиёнинг номи «Уркут бобо» бўлиб, у дафн этилган қабристон ҳам шу ном билан
атала бошлабди [Жўраев М., Саттиева Д., 2010; 48].
Бундан ташқари афсоналарда тут дарахтининг табиий хусусиятларига ҳам
диққат қаратилади. “Тут дарахтининг хосияти” афсонасида ҳикоя қилинишича,
“Қадим замонда, Сурхон воҳаси томонда бир подшоҳ яшаб ўтган экан.
Кунларнинг бирида подшоҳ меъморларига янги ерда ўзига сарой қурдиришни
буюрибди. Меъморлар тез фурсатда шоҳнинг амрини бажаришга киришиб
кетибдилар. Орадан кўп ўтмай сарой қурилиши якунига етибди, аммо бироз
вақтдан сўнг келиб хабар олсалар, иморат пойдеворидан нурай бошлаганмиш.
Шоҳ саройни қайта қуришга фармон берибди. Қурувчилар иморатни бу сафар яна
ҳам мустаҳкамроқ қилиб қуришибди. Бироқ, шу ҳол яна такрорланибди.
Қурувчилар бу хабарни подшоҳга қандай етказишни билмай қўрқиб
турганларида, уларнинг ҳузурига шу ҳудудда истиқомат қилувчи бир донишманд
чол келибди ва меъморларга саройнинг ҳовлисига тут экишни ҳамда қурилишни
бошлашдан олдин иморат атрофига тут дарахти кўчатларини ўтқазиш
кераклигини айтибди. Қурувчилар донишманд айтгандек қилишибди. Сарой
шоҳга маъқул бўлибди, бу сафар вақт ўтса ҳамки, саройнинг пойдевори
нурамасдан, кўринишига зарар етмабди. Қурувчилар ҳодисани подшоҳга ҳам
сўзлаб беришибди, подшоҳ ўша донишманд чолни
топиб, ҳузурига олиб
келишларини буюрибди. Чолни топиб келишгач, шоҳ ундан бу ҳолнинг сабабини
сўрабди.
Олампаноҳ, сиз сарой қуришни буюрган жой қўриқ ер бўлганлиги боис,
тупроғи шўр эди. Тут дарахтининг эса илдизлари мустаҳкам бўлиб, айнан шўрни,
ва сизот сувларни ўзига тортади, –
деб жавоб берибди чол. Подшоҳ эса унинг
донишмандлигига тасаннолар айтибди. Ҳовлилар, иморатлар яқинида тут экиш
одати шундан сақланиб қолган экан”.
6
Do'stlaringiz bilan baham: |