ǀ
ISSUE 2
ǀ
2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 251
БУХОРО НИКОҲ ТЎЙИ ҚЎШИҚЛАРИНИНГ ТЎПЛАНИШИ ВА
ЎРГАНИЛИШИГА ДОИР БАЪЗИ МУЛОҲАЗАЛАР
Гавҳар Яхшибоевна
Шербекова
Бухоро давлат университети таянч докторанти
АННОТАЦИЯ
Аждодларимизнинг ўзга олам, бошқа дунё ҳақидаги қадимий
-
мифологик
тасаввур
-
тушунчалари ва турли диний
-
эътиқодий қарашлари заминида
шаклланиб, ўзига хос бадиий
-
тадрижий такомилга эришган ўзбек тўй маросими
фольклори контекстида Бухоро никоҳ тўйи маросимига алоқадор фольклор
намуналари халқ ижодкорлиги ва бадиҳагўйлигининг ўзига хос намуналари
сифатида яхлит тизимни ташкил қилади ва алоҳида ўрин тутади. Тўй
қўшиқларининг тарихий
-
маиший асосларини, эпик тафаккур билан боғлиқ
тараққиётини, ўзига хос бадиий оламини, жанрий таркиби ва табиатини, регионал
ижро хусусиятларини этнофольклористик жиҳатдан аниқлаш жуда муҳимдир.
Ушбу мақолада Бухоро никоҳ тўйи қўшиқларининг тўпланиши ва локал
хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда ўрганилишига доир баъзи мулоҳазалар
билдириб
ўтилган.
Калит сўзлар:
жанр, образ, локал хусусиятлар, тўплаш, ўрганиш, никоҳ
тўйи маросими, этнофольклористика, мифологик дунёқараш.
Кириш.
Бухоро никоҳ тўйи маросими фольклорида шу халқнинг миллий,
диний
-
ахлоқий, фалсафий дунёқараши, маънавий
-
руҳий дунёси, ўзига хос урф
-
одатлари тарихий дунёқараш маҳсули сифатида акс этади. Уларнинг
шаклланишида аждодларимизнинг мифологик дунёқараши ҳам катта таъсир
кўрсатганини инкор қилиб бўлмайди. Хуллас, мифологик, фалсафий, тарихий
дунёқараш маҳсули бўлган тўй маросими фольклори мифологик тафаккурнинг
поэтик тафаккурга кўчиш тамойилларини ойдинлаштириш учун муҳим манба
вазифасини ўтай олади. Асосий мотиви турмуш, оила қуриш, йигитлар эр
ҳолатига, қизлар аёлик оламига ўтишини, шу жараёнда уларда юз берадиган
руҳий эврилишларни гоҳ кўтаринки, гоҳ дардли ҳолатда қайд этишга қаратилган
никоҳ маросими қўшиқлари ҳар бир даврда кишилик маданияти, диний
-
эътиқодий қарашларига кўра ўзига хос тарзда тараққий топиб келган. Кейинги
даврларда оммавий маданият таъсирида уларни сунъий замонавийлаштиришга,
миллий заминдан узоқлаштиришга уриниш ҳолатлари ҳам учрайди. Бунинг
натижасида эса тўй маросими билан боғлиқ айрим урф
-
одатлар мазмунида
янгиланишлар пайдо бўлди. Айримлари эскилик сарқити сифатида камситилди,
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3
Do'stlaringiz bilan baham: |