Abstract: This article discusses the concept of the institution of impunity, its history, legal significance, types and scope. In addition, the study highlights the specifics of impunity in the legislation of developed foreign countries and the implementation of our national legislation.
Keywords: Punishment, acquittal, trial, amnesty, pardon, acquittal.
Кириш
Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва жиноят
қонунчилигининг либераллаштирилиши билан жиноят қонунида рағбатлантирувчи нормаларнинг ўрни ҳам ортиб бормоқда.
Давлатнинг мажбурлов чоралари жиноят содир этган шахсга қўлланадиган сўнгги чора сифатида намоён бўлади. Агар шахс қонунга риоя этишни бошласа, ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилигини англаб, ижобий тарафлама ўзини кўрсатса ва бу давлат ҳамда жамият манфаатларига мос тушса, у ҳолда қонунни қўлловчи жиноят содир этган шахсга рағбатлантирувчи нормани қўллаши лозим.
2017 йил 7 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4947-сонли қарори билан тасдиқланган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ
тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари бобининг Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш бўлимида, 2018 йил 14 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3723-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш” концепциясида Жиноий
жавобгарлик ва жазо тизимини такомиллаштириш бўлимининг Рағбатлантирувчи нормаларни, жумладан жазони енгиллаштириш ёки шахсни жиноий жавобгарлик ёхуд жазодан озод қилиш шартларини ўрнатувчи нормаларни кенгайтириш ҳақидаги 6-бандида ҳам бу масалада сўз юритилган.
Жазодан озод қилиш:
Баъзи жиноят қилганларга жазо тайинламаслик, тайинланган жазони ўташдан батамом ёки қисман озод қилиш – жазодан озод қилиш ҳисобланади. Жазодан озод қилиш жиноят ҳуқуқининг муҳим инсонпарварлик тамойилларидан бири бўлиб, шахсга нисбатан тайинланган жиноий жазони ижро этмасдан ҳам уни тарбиялаш мумкин, у жамият учун ҳеч қандай хавф туғдурмайди ёки жазонинг қолган қисмини реал равишда ўташи мақсадга мувофиқ эмас, деган қатъий хулосага келинадиган бўлса, шахсни жазога тортмасдан, жазодан озод қилиш мумкин эканлиги, жиноят қонунчилигида келтириб ўтилган.
Ҳ.Р.Очилов, Э.О.Тургунбоевлар жазодан озод қилишда нималар мужассам бўлишини айтиб ўтганлар. “Жазодан озод қилиш деб - суд томонидан жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахсни:
содир этилган жинояти учун тайинланган жазодан;
ушбу тайинланган жазо турини ҳақиқатда ўташдан;
жазони ўташни давом эттиришдан озод қилишга айтилади” .
М.Ҳ.Рустамбоев жиноий жазодан озод қилишни уч гуруҳга бўлган:
жиноий жазодан тўла озод этиш;
жиноий жазодан қисман озод этиш;
жиноий жазодан тўлиқ ёки қисман озод этиш. Жазодан тўла озод этишда суд айблов ҳукмини чиқаради ва жазо тайинлаган ҳолда жиноий жазони ижро этмаслик ҳақида қарор қабул қилади. Ушбу гуруҳга жазодан озод қилишнинг қуйидаги турлари киради:
- жазони ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги;
- шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятин йўқотиши; - айбдорнинг чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги; - шартли ҳукм қилиш.
Жазодан қисман озод қилишда маҳкум суд томонидан тайинланган жазонинг бир қисмини ўтайди ҳамда жазонинг ўталмаган қисмидан озод этилади
"PROSPECTS OF DEVELOPMENT OF SCIENCE AND EDUCATION" CONFERENCE PROCEEDINGS
|
24 MAY 2022
|
ёхуд ушбу тайинланган жазони бошақа турдаги енгилроқ жазо тури билан алмаштиради. Бу гуруҳга эса, қуйидагилар киради:
жазони ўташдан муддатидан олдин шартли озод этиш; жазони енгилроғи билан алмаштириш;
касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотиши оқибатида жазодан озод
этиш.
Амнистия акти ёки афв этиш асосида жазодан озод қилиш жазодан ҳам тўлиқ ҳам қисман озод этиш турига киради. Булардан ташқари вояга етмаганларга нисбатан, жазодан озод қилишнинг, тарбиявий хусусиятдаги мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда вояга етмаганларни жазодан озод қилиш тури ҳам мавжуд: “Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган вояга етмаган шахс агар, содир этилган қилмишининг хусусияти, айбдорнинг шахси ва ишнинг бошқа ҳолатларини эътиборга олиб, суд уни жазо қўлламасдан туриб ҳам тузалиши мумкин деган хулосага келса, ишни кўриш учун тайинлаш босқичида, ишни тугатиш ва уни вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссияда кўришга юбориш ҳақида ажрим чиқаради”. Шунингдек, М.Х.Рустамбоев “Жиноят ҳуқуқи” дарслигида жиноий жазодан озод қилишни шартсиз ёки шартли, Жиноят кодекси Махсус қисми моддасида кўрсатилган асосга кўра, ҳам бўлиш мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган. Унга кўра: Жиноят кодексининг 73-моддасида кўрсатилган (жазони ўташ муддатидан илгари жазодан озод қилиш) дан ташқари жиноий жазодан озод қилишнинг бошқа турлари, жазодан озод қилишнинг шартсиз озод қилиш турига киради, - деб таъкидлаб ўтган.
“Жазо маҳкумни жазолаш мақсадида эмас, балки уни ахлоқан тузатиш, жиноий фаолиятининг давом этишига тўсқинлик қилиш, шунингдек, маҳкумнинг ҳам, бошқа шахсларнинг ҳам янги жиноятлар содир этишининг олдини олиш мақсадида тайинланади ва ижро этилади. Шу боис жазо тайинлаш ва уни ижро этиш давлат ихтиёридаги бошқа ҳуқуқий-воситалар муайян вазиятда жазонинг мақсадига эришиш имконини бермаганида зарур бўлади” .
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг ХIII бобига асосан, жиноят содир этган шахсларни жазодан озод этишни қуйидаги турлар мавжуд:
жазони ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан жазодан озод қилиш (69-модда);
шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотиши муносабати билан уни жазодан озод қилиш (70-модда);
Айбдор ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги муносабати билан жазодан озод қилиш (71-модда);
Шартли ҳукм қилиш (72-модда);
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш (73-модда);
125
"PROSPECTS OF DEVELOPMENT OF SCIENCE AND EDUCATION" CONFERENCE PROCEEDINGS
|
24 MAY 2022
|
Жазони енгилроғи билан алмаштириш (74-модда);
Касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотиш оқибатида жазодан озод қилиш (75-модда);
Амнистия акти ёки афв этиш асосида жазодан озод қилиш (76-модда). Бундан ташқари жиноий жазодан озод қилишнинг яна бир алоҳида тури мавжуд бўлиб, Жиноят кодекси Махсус қисмида жиноий жазодан озод қилиш асоси кўрсатилган бўлса, шахсни жиноий жазодан озод қилиш мумкин бўлади”. Юқоридаги моддаларда санаб ўтилган ҳолатларни, жиноий жазодан озод қилишнинг муайян шартлари мавжуд бўлгандагина қўллаш мумкин бўлади. Ушбу ҳолатларни қўллаш асосларидан бири жиноий жазони қўллашнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |