ДАВЛАТ ВА ХУСУСИЙ СЕКТОР ҲАМКОРЛИГИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Набиев Ҳасан Қаҳрамон ўғли Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида давлат ва хусусий секторнинг иқтисодий муносабатлартизими кенг кўламли кўрсаткичлар намаён этмоқда.
Барча соҳаларда давлат ва хусусий сектор ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг бу-замонавий тизими давлат мулкчилигининг барча соҳаларини қамраб олади ҳамда жамият манфаатларига хизмат қилувчи давлат ва бизнеснинг ўзаро муносабатининг имкониятлари, зарурияти ва оқибатлари ҳақидаги аралаш иқтисодиёт назарияси қоидаларига асосланади. Бу тизим айниқса, иқтисодиётни ва давлат мулкини бошқариш механизмини ислоҳ этиш даврида муҳим аҳамият касб этаётганини яққол кузатиш мумкин.
Машхур иқтисодчи олимларнинг илмий изланишларида ҳам бу мавзуга чуқур эътибор қратилган. Масалан: иқтисодчи олим В.Лившиц ўз изланишларида давлат ва нодавлат капиталининг бирлашувини бутун дунёда давлатнинг инвестицион сиёсатининг асоси эканлигини исботлаб берган1.
В.Г.Варнавский эса давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги тушунчасига қуйидагича таъриф беради: “Давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги - бу давлатни бошқариш мақсадларига эришиш ва тижорат фаолиятидан олинадиган фойдани максималлаштириш каби ҳуқуқий жиҳатдан келишилган манфаатлар асосида давлат ва хусусий секторнинг ташкилий, иқтисодий, ҳуқуқий ҳамда ижтимоий муносабатлари тизими демакдир”.2
Кўплаб иқтисодий тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, давлат ҳамда хусусий сектоҳамкорлик - иқтисодиёт ривожланишига хизмат қилувчи ва жамиятнинг турли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишни кафолатловчи самарали механизмдир.
Давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги ўз таркибида хусусий тадбиркорлар ва давлат тузилмаларининг манфаати яхлитлигини ифода этади. Бунда давлат ҳам, нодавлат сектор ҳам улар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларидаги иқтисодий фаолиятнинг субъектлари сифатида ўзаро муносабатга киришади ҳамда шунинг асносида давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигининг асосини ташкил этади.
Лившиц В.Н. Системный анализ экономических процессов на транспорте. М.: Транспорт, 1986. - 240 с
Варнавский В.Г. Концессионный механизм партнерства государства и частного сектора. М.: Московский общественный научный фонд, 2003. - 270 с.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги қабул қилинган “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги ЎРҚ-537-сонли Қонуни ушбу йўналишнинг бош меъзони бўлиб хизмат қилмоқда. Қонуннинг 3-моддасида “давлат-хусусий шериклик” тушунчасига “давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлиги”,дея тавсиф берилган.
Маълумки давлат бошқаруви органлари, жумладан жойлардаги ижро органлари давлат номидан шерик, маҳаллий ва хорижий инвесторлар эса хусусий шерик сифатида эътироф этилиши мумкин.
Бугунги кунда очиклик ва одиллик принципларига таянган давлатчилик тузилмаларида бу шерикликни оммавий очиқлик ососида ёки бошқача қилиб айтганда тендрлар орқали амалга ошириш энг самарали ва адолатлаи усул ҳисобланади ва барча жабҳаларда ўзининг рақобатбардошлиги ва натижадорлигини намойиш этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги ЎРҚ-537-сонли Қонунининг 21-моддасига кўра:
“Давлат шериги тендер ёки тўғридан-тўғри музокаралар натижалари бўйича аниқланадиган хусусий шерик билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузади.
Тендерлар бир босқичли ёки икки босқичли бўлиши мумкин.
Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича бир босқичли тендер ўтказилади.
Бир босқичли тендерни ўтказиш чоғида тендер иштирокчиларининг тендер ҳужжатларида кўрсатилган концептуал қарор ва шартлар асосида ишлаб чиқилган батафсил техникавий ҳамда тижоратга оид (молиявий) таклифлари кўриб чиқилади ва баҳоланади. Тендерни ташкил этиш жараёнида талабгорлар билан тендер предметининг параметрлари бўйича музокаралар
ўтказишга йўл қўйилади.”3-деб, белгиланганлиги мамлакатимиз иқтисодиётидаги бу ҳамкорликнинг нақадар одилона йўлга қўйилганлигини исботлаб турибди.
Шундай экан, бугунги иқтисодий жадаллашиш шароитида давлат ва хусусий сектор муносабатларида концессиялар ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисмига айланиб бормоқда. Улар давлат монополиясини кучсизлантириш, либераллаштириш ва хусусийлаштириш воситаларидан бири ҳисобланади. Иқтисодиёт ўзагини ташкил этувчи алоҳида тармоқларда эса концессиялар хусусий инвестицияларни жалб этиш ҳамда иқтисодиётнинг аввалдан мавжуд
"PROSPECTS OF DEVELOPMENT OF SCIENCE AND EDUCATION" CONFERENCE PROCEEDINGS
|
24 MAY 2022
|
бўлиб келган монопол соҳаларига бозор муносабатлари элементларини жорий этиш шакли сифатида қараш мумкин.
Концессиялар - давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигининг бугунги кундаги энг ривожланган ва асосийси, бозор иқтисодиётига мос келадиган шаклларидан биридир.
Шу ўринда, “Концессия” сўзи лотинча “concessio” - рухсатнома (инглизча “concession”) сўзидан олинган бўлиб, имтиёз, келишув, битим каби маъноларни англатади. У жуда кўп турли таърифларга эга бўлган иқтисодий тушунчалар қаторига киради ва кенг маънолар доирасини қамраб олади. Концессия асосида ташкилот, фаолият тури ёки хизмат кўрсатиш ҳуқуқини бериш мумкин. Баъзида эса концессия деб, концессия шартномасининг ўзини ҳам тушуниш мумкин.
Бундан англаш мумкинки концессия ўзида хусусийлаштириш, ижара, лизинг каби кенг иқтисодий мазмун касб этади. Ғарб мамлакатларининг иқтисодий амалиётида ҳам концессиялар кенг маънода ярим хусусийлаштириш шакли сифатида турлича талқин этилади.
Замонавий миллий ҳамда хориж илмий адабиётларида ҳамда меъёрий ҳужжат-ларида «концессия» тушунчасининг турли хил талқинларга эгалиги концессион муносабатларнинг кўп қиррали эканлиги билан изоҳлаш учун етарли .
Қуйида концессиянинг иқтисодий атама сифатида мавжуд бўлган таърифлари юзасидан олиб борилган таҳлиллар асосида олинган умумий маълумотларни келтириш мумкин:
Концессия предмети- давлат мулки, давлат ҳокимияти органларининг фаолият турлари;
Концессия мақсади- жамиятнинг зарурат ва эҳтиёжларини қондириш;
Концессия субъектларидан бири - давлат (ҳукуматнинг турлиорганлари сифатида);
Концессия шартномаси - концессиянинг асоси;
Концессияларнинг давлат мулкидан тижорат мақсадларида фойдаланишнинг шакли сифатидаги мақбуллиги кўп жиҳатдан жамиятнинг муносабатига боғлиқ ҳамда улар келтирадиган ижтимоий-иқтисодий самара билан белгиланади. Бунда қатор мамлакатлар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасининг тармоқларида (автомобиль ва темир йўллари, портлар, аэропортлар) давлат компаниялари кўринишидаги концессионерларга устуворлик берилади.
Бошқа табиий монополиялар каби темир йўл транспортида ҳам рақобатчилик муҳитини яратиш мақсадида турли хил хусусийлаштириш
"PROSPECTS OF DEVELOPMENT OF SCIENCE AND EDUCATION" CONFERENCE PROCEEDINGS
|
24 MAY 2022
|
моделлари ва давлат ихтиёридан чиқариш услубларидан фойдаланиш жаҳоннинг аксарият мамлакатларида умумий йўналиш бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугунги кунга келиб, кўплаб мамлакатларнинг темир йўл транспорти соҳасида унинг алоҳида бўғинларини хусусийлаштириш ва давлат ихтиёридан чиқариш ҳисобига тармоқ фаолиятидаги давлатнинг бевосита иштироки заифлашуви жараёнлари кузатилмоқда. Давлат томонидан хусусий капитални жалб этиш асосий шаклларидан бири бўлган концессиялар механизми эса темир йўл транспортини давлат ихтиёрида сақлаб қолган ҳолда унинг ривожи учун кўпроқ инвестициялар жалб қилиш имконини беради.
Шунингдек, концессия муносабатларининг самарадорлиги яна шунда ҳам намоён бўладики, монопол давлат хизматлари бозорида давлат ихтиёрида қолган корхоналар билан рақобатга киришган концессионерлар ҳам пайдо бўладилар. Провардида эса, давлат мулки бўлган корхоналар иқтисодий кўрсаткичлар бўйича янги рақобатчилари - концессионерларга интилиб, бозор конъюнктурасини синчиклаб ўрганиш ва уни ҳисобга олишга, сарф-харажатларни камайтириб, самарадорликни оширишга мажбур бўладилар. Буларнинг барчаси давлат корхоналарини нисбатан унумлироқ ишлаб, ўз ишлаб чиқариш фаолияти натижаларини яхшилашга ундайди.
Бир сўз билани айтган давлат шериклигининг барча кўринишлари янги рақобат ва ривожланиш мухитит томон шаҳдам қадам бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |