ТЕСТЛАР
1. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ... ҳисобланади.
а) давлат ва ҳуқуқ
б) давлат ва ҳуқуқнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва фаолиятда бўлишига оид қонуниятлар
в) барча ижтимоий институтлар
д) демократия тамойилларини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар тизими
2. Ҳокимият объекти ва субъекти ўзаро мос келадиган ҳолат қандай аталади?
а) давлат
б) оила
в) ибтидоий жамият
д) черков
3. Қуйидаги қаторлардан кайси бирида тўғри жавоб берилган?
А) Шартнома назарияси - халқ ва монарх ўртасида ўзаро келишув асосида давлат пайдо бўлган деган деган ғоя илгари сурилади ва ушбу назария вакиллари - Платон, Т.Гоббс, Ж.Ж.Руссо, Аристотель, А.Н.Радишчев ҳисобланади
Б) Зўрлик назарияси - бу бир жамоанинг иккинчи жамоани зўрлик асосида босиб олиши натижасида давлат вужудга келган деган ғояни илгари сурадилар, ушбу назария вакиллари - Арасту, Гумпилович, Г.Гроций, Б.Спиноза ва Ш.Монтескье ҳисобланади
В) Марксистик назария - бу иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши, бир-бирига қарама-қарши синфларнинг юзага келиши натижасида вужудга келган деган ғояни илгари сурадилар, ушбу назария вакиллари - К.Маркс, Ф.Энгельс ҳисобланади.
Г) Диний назария - бунда давлат худонинг амри билан яралган бўлиб, у худонинг ердаги вакили оркали бошқарилган деган ғояни илгари сурадилар, ушбу назария вакиллари - А.Августин, Ф.Аквинский, Е.Дюринг, Маристен ва Ша Янлар ҳисобланади
4. “Давлат функцияси” тушунчасига тўғри таъриф берилган қаторни топинг?
А) давлатнинг ҳарбий тайёргарлигини ошириш бўйича фаолияти
B) давлатнинг ҳуқуқи ижодкорлиги фаолияти;
С) давлатнинг вазифаларини амалга оширишга қаратилган давлат фаолиятининг асосий (бош) йўналиши;
D) давлатнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган давлат фаолиятининг асосий (бош) йўналиши;
5. Давлат тузилишининг қандай шакллари мавжуд?
А) Демократик, гайридемократик, авторитар
Б) Федератив, конфедератив, республика,
В)Унитар, тоталитар, конфедератив
Д) Унитар, федератив, конфедератив
6. Ижроия давлат органлари бу:
А) давлат бошқарувинғ амалга оширувчи ва қонунларни бажаришга йўналтирилган органлар мажмуаси
Б) олий вакиллик органлари ва маҳалий ҳокимият органларининг йиғиндиси
В) қонунларни қабул қилувчи ва уларничг бажарилишини назорат этувчи давлат органларининг йиғиндиси
Д)одил судловни амалга оширувчи давлат муассасалари ва ташкилотларининг мураккаб тузилмаси
7. Жамият тушунчасига берилган тўғри таърифни топинг.
А) Жамият – бу муайян ҳудудда вужудга келган ижтимоий муносабатлар натижаси
Б) Жамият – бу тарихий тараққиётнинг муайян босқичида вужудга келган ижтимоий муносабатлар маҳсули
В) Жамият – бу муайян ҳудудда ривожланган давлат институти
Д) Жамият – бу муайян ҳудудда вужудга келган сиёсий ташкилот
8. Ҳуқуқий онг тузулиши қандай элементлардан ташқил топган?
А) Ҳуқукий тарбия ва ҳуқуқий рухият
Б) Ҳуқуқий ҳатти-ҳаракат ва ҳуқуқий маданият
В) Ҳуқуқий руҳият ва ҳуқуқий мафкура
Д) Ҳуқуқий маданият ва ҳуқукий тарбия
9. ___________ методи давлат ва ҳуқуқий ҳодисаларнинг ўхшашликлари, фарқлари ва ўзаро боғлиқлигини аниқлаш учун фойдаланилади.
а) статистистик
б) эксперимент-тажриба
в) диалектик
д) қиёсий
10. Давлат уруғчилик тузумидаги ҳокимиятдан ... мавжудлиги билан ажралиб туради.
а) мононормалар
б) оилавий алоқалар
в) оқсоқоллар кенгаши
д) сиёсий ҳокимият
11. Давлатларнинг типологияси қандай таснифланади:
А) Давлатларнинг ҳудудлари миқёсига кўра
Б) маърифийлик (цивилизация) тавсифига кўра
В) давлатга тарихий ёндашув асосида
Д) барча жавоблар тўғри
12. “Функция” тушунчасига тўғри таъриф берилган қаторни топинг?
А) давлатнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган давлат фаолиятининг асосий (бош) йўналиши;
B) мақсадга қаратилган фаолият;
С) ваколат доирасидан келиб чиқувчи фаолият;
D) барчаси тўғри.
13. Конфедерациянинг таърифини аниқланг:
А) бундай давлат ягона қонун чикарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти амал қилади
Б) давлатларнинг шартнома ва қонуний тартибга солинган бирлашувини таъсис этишга асосланган иттифоқига айтилади
В) давлатларнинг муайян иттифоқи бўлиб, сиёсий, харбий, иқтисодий мақсадлар учун шартнома ёки битим асосида тузилади
Д) барча жавоблар тўғри
14. Давлат аппаратини асосий белгиларини аниқланг?
А) Таркиби-бошқарув фаолияти билан шуғулланадиган одамлар йиғиндиси бўлиб, мақсади-фуқароларни ҳуқуклари ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва кафолатлаш
Б) Давлатнинг функцияларини бажаришда молиявий воситалар билан, зарур бўлганда мажбурлов чоралари билан таъминланади
В) Бир-бирлари билаи ўзаро алокадорликда ва муносабатда бўлган идоралар ва муассасаларнинг мураккаб тизими
Д) Барча жавоблар тўғри
15. Қуйидагилардан қайси бири ҳуқуқнинг асосий белгиларига кирмайди?
А) Нормативлиги
Б) Иродавий характерга эгалиги
В) Умуммажбурийлиги
Д) Жамоатчилик томонидан ҳимоя қилиниши
16. Ҳуқуқий маданиятнинг кайси поғонавий турлари мавжуд:
А) Касбий, мураккаб ва альтернатив
Б) Онгли, юкори, ўртаҳол
В) Оддий, касбий ва илмий
Г) Илмий, ҳуқукий ва махсус
17. Давлатчиликнинг пайдо бўлиши борасида ____________назарияси вакиллари томонидан инсон онгининг хусусиятлари билан боғлиқ.
а) психологик назария
б) органик
в) ижтимоий шартнома
г) патриархал
18. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фан сифатида нимани ўрганади:
А) Бу ҳуқуқ тарихи, давлат тарихи хамда ҳуқуқ фалсафси қонуниятларини назарий жиҳатдан ўрганувчи методологик фан
Б) Бу давлат ва сиёсат масалаларни хронолигик тарзда ўрганувчи методологик фан
В) Бу давлат ва ҳукуқнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва тараққий этиши қонуниятларини назарий жиҳтдан умумлаштирган ҳолда ўрганувчи фан
Д) Бу давлат ҳуқуқнинг пайдо бўляши ва инқирозга учрашини тарихий жиҳатдан ўрганувчи юридик фан
19. Мақсад бу....?
А) давлатнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган давлат фаолиятининг асосий (бош) йўналиши;
B) мақсадга қаратилган фаолият;
С) тўғри жавоб берилмаган;
D) муайян давлатнинг тараққиётидаги кейинги босқичда эришмоқчи бўлган ҳолати.
20. Вазифа бу....?
А) давлатнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган давлат фаолиятининг асосий (бош) йўналиши;
B) мақсадга эришиш учун ҳал этилиши лозим бўлган масалалар.
С) тўғри жавоб берилмаган;
D) мақсадга қаратилган фаолият;
21. Унитар давлатнинг таърифини аниқланг?
А) давлатнинг ягона тизимдаги ҳокимият ва бошқариш органларига, ягона қонунчилик ва фуқароликка эга булиши
Б) бу давлатларнинг муайян иттифоқи бўлиб, сиёсий, ҳарбий, иқтисодий мақсадлар учун шартнома ёки битим асосидатузилади.
В) давлатларнинг шартнома ва қонуний тартибга солинган бирлашувини таъсис этишга асосланган иттифоқи
Д) бундай давлатда кўп фуқаролик ва бир неча конституциялар амал қилади
22. Давлатнинг вазифа ва функцияларини амалга оширувчи давлат органлари тизими - бу:
А)ижро этувчи - фармойиш берувчи
Б) конун чикарувчи органлар
В) давлат аппарати
Д)хукукни мухофаза килувчи органлар
23. Кўп қайтарилиш йўли билан тарихий таркиб топган ҳатти-ҳаракат қоидаси – бу...
А) ҳуқуқ нормаси
Б) одатлар, анъаналар
В) техник нормалар
Д) диний нормалар
24. Бевосита кундалик фаолиятида ҳуқукий муаммолар билан ишловчи шахслар ҳуқуқий маданият даражаси бўйича қайси поғонага таалуқли:
А) Касбий
Б) Оддий
В) Махсус
Г) Мутахассис
25. Ҳуқуқий тизимларнинг ўхшашликлари, фарқлари ва таснифини таҳлил қилиш учун __________методидан фойдаланилади.
а) миқдорий анализ
б) қиёсий ҳуқуқий
в) статистик тадқиқотлар
д) эксперимент-тажриба
26. Давлатнинг ички функциялари бу....?
А) халқни қўриқлаш фаолиятидан иборат
B) мақсадга қаратилган фаолият;
С) халқаро-ҳуқуқий муносабатларнинг субъекти сифатида иштирок этаётган давлат, давлатлараро миқёсдаги вазифаларни хал қилиш билан боғлиқдир;
D) давлатнинг ички вазифаларини ечишга йўналтирилган фаолият бўлиб, давлатнинг жамиятга таъсирининг фаоллик даражасини кўрсатади;
27. Давлатнинг ташқи функциялари бу....?
А) давлатнинг ички вазифаларини ечишга йўналтирилган фаолият бўлиб, давлатнинг жамиятга таъсирининг фаоллик даражасини кўрсатади;
B) мақсадга қаратилган фаолият;
С) халқаро-ҳуқуқий муносабатларнинг субъекти сифатида иштирок этаётган давлат, давлатлараро миқёсдаги вазифаларни хал қилиш билан боғлиқдир;
D) тўғри жавоб берилмаган.
28. Қуйидагиларни қайси бир давлатнинг асосий ички функцияларига киради?
А) халқаро ҳамкорлик;
B) мақсадга қаратилган фаолият;
С) иқтисодий, ижтимоий, сиёсий;
D) тўғри жавоб берилмаган.
29. Қуйидагилардан кайси бири монархиянинг асосий белгисига кирмайди:
А) сулолалар орасидан монархнинг сайланиши
Б) монарх ҳокимияти авлоддан авлодга мерос бўлиб ўтади
В) монарх ташқи ва ички сиёсатда давлат бошлиғидир
Д) монарх халқ вакили, миллат отаси, яъни фуқароларнинг бошларини қовуштириб, давлатга бирлаштирадиган шахс сифатида фаолият юритади
30. Давлат аппарати таърифи тўғри берилган қаторни кўрсатинг?
А) Бу давлат органларининг мажмуи бўлиб аҳолининг ҳуқуқий маданият ва онгини юксалтиришга хизмат қилади
Б) аҳолини ижтимоий жиҳатдан муҳофаза вазифасини амалга оширувчи органлар йиғиндиси ҳисобланади
В) давлат органлари тизими булиб, улар оркали давлат ҳокимияти амалга оширилади
Г) инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш билан шугулланувчи давлат органларининг мажмуи
31. Давлат механизмини ташкил этиш ва фаолиятининг асосий принциплари нималардан иборат?
А) ҳар бир ишда давлат органларини ҳимоя қилиш принципи;
B) демократизм ва инсонпарварлик принципи ;
C) ҳокимиятлар бўлиниши принципи ;
D) B ва C жавоблар тўғри;
32. Ўзбекистон Республикасида кайси орган олий вакиллик органи хисобланади:
А) Олий суд;
Б) Олий Мажлис;
В) Конституциявий суд;
Д)Вазирлар Маҳкамаси;
33. Инсонларнинг хулқ-атворининг яхшилик ва ёмонлик, адолат ва адолатсизлик мезони билан тартибга солувчи ҳатти-ҳаракат қоидалари – булар ....
А) диний нормалар
Б) ҳуқуқ нормаси
В) аҳлоқ нормалари
Д) одатлар, анъаналар
34. ....... бу ижтимоий онгнинг шаклларидан бири бўлиб, кишиларда ҳуқуққа, қонунчиликка, ҳуқуқ-тартиботга ва бошқа ҳуқуқий ҳодисаларга нисбатан бўлган ғоялар, ҳис туйғулар, тасаввурлар йиғиндисидир. Нуқталар ўрнига керакли сўзни қўйинг.
A. Ҳуқуқий маданият
B. Ҳуқуқий онг
C. Ҳуқуқий тарбия
D. Ҳуқуқий руҳият
35. Ҳуқукий маданият турини санаб беринг?
А) Шахсий, ҳуқуқий ва сиёсий
Б) Барча жавоблар тўғри
В) Ижтимоий, гуруҳий, индивидуал
Д) Доктринал, махсус ва якка тартибдаги
36 Қуйидагиларнинг қайси бири ҳуқуқий онгнинг белгиси эмас:
А) ҳуқуқий онгда ҳуқуқбилан боглик булган жамият хаёти ходисаларнинг ифодаланиши;
Б) ҳуқуқий онгда юридик тушунчалар ва категориялар воситаси билан ходисларнингифодаланиши;
В) Давлат томонидан расмий мустахкамланганлик;
Д) Ижтимоий онгнингбир шакли;
37. Атрофдаги олам ҳодисаларини доимий равишда ривожланишида ва бошқа ҳодисалар билан ўзаро боғлиқликда, ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлиб билиш имкониятини берадиган универсал билиш методи ... деб номланади.
а) диалектик
б) тизимлилик
в) қиёсий
д) кибернетик
38. Бу _______ атрофдаги ҳақиқатни билиш методи бўлиб, бир объект ҳақидаги билимларни ақлий равишда бошқа ўрганилмаган, аммо сифатлари жиҳатидан биринчисига ўхшаш тарзда ўтказишни талаб этади.
а) аналогия
б) дедукция
в) қиёсий
г) мавҳумлаштириш
39. Давлатнинг вужудга келиши бўйича диний назариянинг асосчиларидан бири бу...
а) Ф. Аквинский
б) Р. Филмер
в) Т. Гоббс
г) З. Фрейд
40. Давлатнинг вужудга келиши бўйича ___________вакиллари давлат умумий манфаатни таъминлаш учун одамлар ўртасида ихтиёрий келишув асосида вужудга келган деб таъкидлайди.
а) теологик назария
б) ижтимоий шартнома
в) патриархал назария
г) органик назария
41. Давлатнинг вужудга келиши ҳақидаги ______________ назариясининг вакиллари давлатнинг пайдо бўлишини эр эгаси ҳуқуқини у эрда яшовчиларга кенгайтириш билан боғлайдилар.
а) патримониал
б) ирригацион
в) органик
г) патриархал
42. Қуйидаги жавоблардан кайси бирида фақат амалий юридик фанлар кўрсатилган:
А) Суд тиббиёти, криминалистика, криминология, маъмурий ҳуқуқ ва суд психиатрияси
Б) Криминалистика, криминология, юридик психология, ҳуқуқий статистика, суд тиббиёти, суд психиатрияси, халқаро ҳуқуқ
В) Тўғри жавоб берилмаган
Д) Суд психиатрияси, суд баллистикаси, суд бухгалтерия экспертизаси хамда маъмурий фаолият, фуқаролик ҳуқуқи
43. Қуйидаги қаторларнинг қайси бирида фақат соҳавий юридик фанлар келтирилган:
А) Суд пскхиатрияси, суд балистикаси, суд бухгалтерия экспертизаси хамда маъмурий фаолият
Б) Тўғри жавоб берилмаган
В) Суд тиббиёти криминалистика, кримииалогия ва суд психиатрияси
Д) Криминалистика, ҳуқуқий статистика, суд тиббиёти, халқаро оммавий ҳуқуқ
44. Давлатнинг иқтисодий функцияси бу....?
А) давлат томонидан иқтисодиётни ривожлантириш борасида асосий йўналишларини ишлаб чиқиш, бошқарувни амалга ошириш ҳамда тартибга солиб туришдан иборат;
B) мақсадга қаратилган фаолият;
С) халқаро-ҳуқуқий муносабатларнинг субъекти сифатида иштирок этаётган давлат, давлатлараро миқёсдаги вазифаларни хал қилиш билан боғлиқдир;
D) тўғри жавоб берилмаган.
45. Давлатнинг ижтимоий функцияси бу....?
А) давлат томонидан иқтисодиётни ривожлантириш борасида асосий йўналишларини ишлаб чиқиш, бошқарувни амалга ошириш ҳамда тартибга солиб туришдан иборат;
B) аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ижтимоий тенгсизликни камайтириш, инсонларга муносиб турмуш тарзини яратиш, таълим соҳасини, соғлиқни сақлаш ва маданиятни ривожлантириш;
С) халқаро-ҳуқуқий муносабатларнинг субъекти сифатида иштирок этаётган давлат, давлатлараро миқёсдаги вазифаларни хал қилиш билан боғлиқдир;
D) тўғри жавоб берилмаган.
46. Давлатнинг сиёсий функцияси бу....?
А) давлат томонидан иқтисодиётни ривожлантириш борасида асосий йўналишларини ишлаб чиқиш, бошқарувни амалга ошириш ҳамда тартибга солиб туришдан иборат;
B) аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ижтимоий тенгсизликни камайтириш, инсонларга муносиб турмуш тарзини яратиш, таълим соҳасини, соғлиқни сақлаш ва маданиятни ривожлантириш;
С) давлатнинг (жамиятнинг) сиёсий ҳаётини бошқариш, давлат органларини шакллантириш ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш;
D) тўғри жавоб берилмаган.
47. Мутлоқ монархия тузумининг асосий белгисини кўрсатинг;
А) Ҳокимиятнинг авлоддан-авлодга мерос бўлиши
Б) муайян муддатга сайлов асосида ташқил қилиниши, давлат бошлиғининг сайланиши
В) ўз шахсий ҳуқуқи бўйича вакилликни амалга ошириши, ҳокимиятни сайлов асосида ташқил қилиниши
Д) монархнинг тўла ҳокимиятини чеклайдиган бирон-бир давлат органи ёки конституциянинг йўқлиги
48. Давлат бошқарув шакли сифатида республиканинг турлари қандай?
А) халқ республикаси ва президентлик республикаси.
Б) Парламентар ва авторитар республика
В) парламентар республика ва президентлик республикаси
Д) демократик республика ва авторитар республика;
49. Демократиянинг қандай шакллари мавжуд?
А) Вакиллик ва бевосита демократия
Б) Ижтимоий демократия ва сиёсий демократия
В) Сиёсий демократия ва иқтисодий демократия
Д) Вакиллик демократияси ва жамоавий демократия
50. Қуйидагилардан кайси бири давлат аппарати фаолиятини ташкил этиш принципларига кирмайди?
А) Демократизм принципи
Б) назоратчилик принципи
В) Қонунийлик, ошкоралик принципи
Д) Ҳокимиятни тақсимланиш принципи
51. Фаолиятининг давомийлигига қараб давлат органлари қандай турларга бўлинади?
А) қонун чиқарувчи, ижро ва суд органлари;
Б) доимий ва муваққат давлат органлари;
В) марказий ва маҳаллий давлат органлари;
Д) федерал органлар и федерация субъектлари органлари;
52. Давлат ҳокимияти бўлиниши назариясининг асосчиси ким?
А) Ш. Л. Монтескье;
Б) И. Кант;
В) Г. Гегель;
Д) Ф. Энгельс;
53. Ҳокимиятлар бўлиниши принципи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нечанчи моддасида мустаҳкамланган?
10-моддасида
13-моддасида
12-моддасида
11-моддасида
54. Ижтимоий нормалар:
А) экологик муносабатларни тартибга солади
Б) ишлаб чиқариш операциялари муносабатларини тартибга солади
В) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти билан боғлиқ
Д) инсонлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади
55. Ҳуқуқий одат деганда нимани тушунилади?
А) давлат томонидан қабул қилинган қонунлардир
Б) мансабдор шахснинг буйруғи, оғзаки кўрсатмалари
В) давлат томонидан санкцияланган ва кафотланган одатлардир
Д) ёзма шаклдаги одатлар.
56. Ҳуқуқий маданиятнинг мазмунини нима ташкил қилади:
А) ҳуқуқий фаоллик
Б) қонунга риоя қилиш одати
В) барча жавоблар тўғри
Д) ҳуқукни билиш
57. Ҳуқуқий маданиятга эга шахc қандай хулқ–атвор билан тавсифланади?
юридик нормаларни муайян даражада билиши
ижобий ҳуқуқий онг эгаси бўлиши
ҳуқуқни ҳурмат қилиши
барча жавоблар тўғри
58. ........ бу кишиларнинг ҳуқуқий билим даражаси, ҳуқуққа нисбатан онгли муносабати, ҳуқуқни ҳурмат қилиши ва унга риоя қилишидир. Нуқталар ўрнига керакли сўзни қўйинг.
Ҳуқуқий маданият
Ҳуқуқий онг
Ҳуқуқий тарбия
Ҳуқуқий руҳият
59. Давлатнинг вужудга келиши бўйича ирригацион назариянинг асоси шундаки, давлат... пайдо бўлди.
а) суғориш тизимларининг ишлаши ва муҳофазасини таъминлаш учун
б) суғориш тизимларидан фойдаланиш учун ижара ҳақини олиш мақсадида
в) суғориш тизимларини қуришни ташкил этиш зарурати туфайли
д) суғориш тизимларига эгалик қилиш мақсадида
60. Замонавий давлатнинг асосий мақсади ... ҳисобланади.
а) маълум бир синф манфаатларини қондириш
б) жамиятни моддий фаровонлик билан таъминлаш
в) жамият ҳаёти ва фаолиятини сақлаб қолиш
д) жамиятни маънавий манфаатларини қондириш
61. Давлатнинг ҳуқуқий тартиботни муҳофаза қилиш функцияси бу....?
А) давлат томонидан иқтисодиётни ривожлантириш борасида асосий йўналишларини ишлаб чиқиш, бошқарувни амалга ошириш ҳамда тартибга солиб туришдан иборат;
B) аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ижтимоий тенгсизликни камайтириш, инсонларга муносиб турмуш тарзини яратиш, таълим соҳасини, соғлиқни сақлаш ва маданиятни ривожлантириш;
С) давлатнинг (жамиятнинг) сиёсий ҳаётини бошқариш, давлат органларини шакллантириш ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш;
D) давлатнинг жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлаш, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кабиларга қаратилган.
62. Давлатнинг тинчлик ва тотувликни таъминлаш функцияси функцияси бу....?
А) давлат томонидан аҳолининг тинч-тотув яшаши учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш, турли миллатларни ва ижтимоий гуруҳларни муросаи мудорада сақлаб туришдан, уларнинг орасида келиб чиқиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олиш ҳамда бартараф этиш;
B) аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ижтимоий тенгсизликни камайтириш, инсонларга муносиб турмуш тарзини яратиш, таълим соҳасини, соғлиқни сақлаш ва маданиятни ривожлантириш;
С) давлатнинг (жамиятнинг) сиёсий ҳаётини бошқариш, давлат органларини шакллантириш ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш;
D) давлатнинг жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлаш, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кабиларга қаратилган.
63. Давлатнинг экологик функцияси функцияси бу....?
А) давлат томонидан аҳолининг тинч-тотув яшаши учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш, турли миллатларни ва ижтимоий гуруҳларни муросаи мудорада сақлаб туришдан, уларнинг орасида келиб чиқиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олиш ҳамда бартараф этиш;
B) жамият талаб ва эҳтиёжларини янада тўлиқроқ таъминлаш ва жамият аъзоларининг яшаш, меҳнат ва дам олиш шароитларини яхшилаш, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш вазифаларини ҳал этиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни тиклаш ва кўпайтириш борасидаги фаолият;
С) давлатнинг (жамиятнинг) сиёсий ҳаётини бошқариш, давлат органларини шакллантириш ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш;
D) давлатнинг жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлаш, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кабиларга қаратилган.
64. Давлат бошқарув шаклига тўғри таъриф берилган қаторни топинг.
ўз ичига давлат бошқаруви, давлат тузилиши ва сиёсий (давлат) режимни қамраб олувчи сиёсий ҳокимиятни ташкил этиш усуллари йиғиндисидир.
давлатнинг сиёсий ва маъмурий -ҳудудий тузилиши бўлиб, марказий ва маҳаллий органлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни тавсифлайдиган давлат шаклининг таркибий қисмидир
сиёсий (давлат) ҳокимиятни амалга оширишда қўлланиладиган усул, услуб ва воситалар йиғиндисидир.
давлат ҳокимиятининг олий органларини ташкил этиш ҳамда ушбу органларнинг ўзаро ва аҳоли билан бўлган муносабатларини белгиловчи давлат шаклининг элементидир
65. ........ бу сиёсий (давлат) ҳокимиятни амалга оширишда қўлланиладиган усул, услуб ва воситалар йиғиндисидир. Нуқталар ўрнига керакли сўзни қўйинг.
Давлатнинг тузилиш шакли
Сиёсий (давлат) режим
Давлат бошқарув шакли
Тўғри жавоб йўқ
66. Давлатнинг бошқа давлатлар ва ҳалқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик функцияси функцияси бу....?
А) давлатнинг (жамиятнинг) сиёсий ҳаётини бошқариш, давлат органларини шакллантириш ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш;
B) жамият талаб ва эҳтиёжларини янада тўлиқроқ таъминлаш ва жамият аъзоларининг яшаш, меҳнат ва дам олиш шароитларини яхшилаш, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш вазифаларини ҳал этиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни тиклаш ва кўпайтириш борасидаги фаолият;
С) давлатнинг манфаатларини барча давлатларнинг алоҳида ва умумий манфаатлари билан уйғунлаштирадиган тенг ҳуқуқли иқтисодий, сиёсий, маданий ва бошқа муносабатларни ўрнатиш ва ривожлантиришга қаратилган давлатнинг хилма-хил фаолияти;
D) давлатнинг жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлаш, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кабиларга қаратилган.
67. Давлатларнинг сиёсий соҳадаги ҳамкорлиги давлат ҳокимиятининг қайси поғоналарида?
А) парламентлараро, ҳукуматлараро миқёсда ҳамда маҳаллий ўзини ўзи бошқарув органлари миқёсида;
B) ҳукуматлараро миқёсда ҳамда маҳаллий ўзини ўзи бошқарув органлари миқёсида;
С) маҳаллий ўзини ўзи бошқарув органлари миқёсида;
D) тўғри жавоб мавжуд эмас.
68. Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар берилган қаторни топинг.
А) ҳар ким ҳарбий ва муқобил хизматни ўташга мажбур
B) Давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартиби қонун билан белгиланади.
С) Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар.
D) Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас;
69. Сиёсий ҳуқуқлар берилган қаторни топинг.
А) Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурдирлар.
B) Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга;
С) Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли.
D) тўғри жавоб мавжуд эмас.
70. Иқтисодий-ижтимоий ҳуқуқлар берилган қаторни топинг.
А) Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади;
B) Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади.
С) Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.
D) тўғри жавоб мавжуд эмас.
71. ташқи сиёсат масаласига оид жумла берилган қаторни топинг.
А) Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.
B) Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
С) Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин.
D) фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузмасликлари лозим.
72. қуйидаги жавоблардан қайси бири давлат ҳудуди тушунчасига тўғри келади.
А) давлат ҳудуди бу давлатнинг юрисдикцияси амал қиладиган жой.
B) давлат ҳудуди фақат ижтимоий инфратузилма объектларини жойлаштиришга мўлжалланган жой.
С) давлат ҳудуди қуролли кучлар жойлашиши учун керак бўладиган майдон.
D) B ва C жавоблар тўғри.
73. Қуйидагилардан қайси бирида ҳуқуқнинг белгиси тўғри берилмаган.
А) давлат томонидан мухофазада бўлиш.
B) нормативлик.
С) одатга асосланганлик
D) умуммажбурийлик.
74. Қуйидагилардан қайси бири норматив турдаги ҳужжат ҳисобланмайди.
А) туман ҳокимлигининг норматив тусдаги қарори.
B) Президент фармойиши.
С) Қонунчилик палатаси қарори
D) Адлия вазирлигининг республика бўйлаб давлат хизматлари кўрсатишни тартибга солиш тўғрисидаги қарори.
75. ФПК ва ЖПК да белгиланган процессуал ҳаракатларни қандай амалга ошириш белгилаган нормалар қандай ҳуқуқий принципларга мисол бўла олади.
А) умумий ҳуқуқий принциплар
B) соҳавий ҳуқуқий принциплар
С) тармоқлараро ҳуқуқий принциплар
D) тўғри жавоб йўқ.
Davlat shakllari nechaga bo`linadi va qaysilar?
2ga: Davlat boshqaruv shakli, davlat siyosiy rejimi
3ga: Davlat boshqaruv shakli, davlat tuzilishi, davlat siyosiy rejimi
4ga: Davlat boshqaruv shakli, davlat tuzilishi, davlat siyosiy rejim, davlat funksiyasi
Тўғри жавоб йўқ
O`zbekiston Qurolli kuchlari олий бош қўмондони ким?
O`zbekiston Respublikasi Prezidenti
O`zbekiston Respublikasi Mudofaa Vazirligi
Армиядаги генераллар
Сенат раиси
O`zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining nechanchi moddasi uning ekologik funksiyasiga daxldor?
51
50
52
1
79. Konstitutsiyaning 7-moddasiga asosan O`zbekiston Respublikasida … davlatning birdan bir manbaidir.
A) Prezident
B) Xalq
C) Budjet
Д) чет эл фуқаролари
80. O`zbekiston Respublikasini davlat shakllariga asosan qanday davlat ekanligini aniqlang.
A) Дуалистик монархия, конфедерация, олигархия
B) Respublika, federativ, demokratik
C) Monarxiya, unitar, nodemokratik
Д) Respublika, unitar, demokratik
81. O`zbekiston Respublikasiда asosan ijro etuvchi hokimiyatni … amalga oshiradi.
A) Sud hokimiyati
B) Vazirlar mahkamasi
C) Oliy Majlis
Д) Президент админстрацияси
82. O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga asosan qaysi hokimiyat mustaqil, siyosiy partiyalardan, boshqa jamoat birlashmalaridan mustaqil holda ish yuritadi.
A) Sud hokimiyati
B) Oliy Majlis
C) Vazirlar Mahkamasi
Д) тўғри жавоб йўқ
Do'stlaringiz bilan baham: |