ИЖТИМОИЙ ИНСТИТУТЛАР ВА ХОДИМЛАРНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ МЕХАНИЗМИ
Ҳар қандай давлатда фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилишни амалга ошириш билан шуғулланадиган ижтимоий институтларнинг бутун бир тизими мавжуддир. Ижтимоий институт - бу одамларнинг биргаликдаги фаолиятини ташкилий тузилма тарзида ташкил этишнинг барқарор шакли ёки норматив жиҳатдан тартибга солинадиган қоидалар тизимидан иборат. Мазкур тартиб доирасида тегишли институтлар фаолияти билан қамраб олинган одамларнинг ижтимоий вазифалари ва мақомларини тақсимлаш рўй беради. Бу санаб ўтилган институтлардан айрим турларини (тоифаларини) баъзи социологлар ижтимоий-ташкилий, қолганларини ижтимоий-норматив институтлар деб атайдилар.
Энг муҳим ва энг қудратли ижтимоий-ташкилий институт - бу давлатдир, у мураккаб институционал тизимдан иборат бўлиб, турли институтлардан ташкил топган. Ижтимоий муҳофаза қилиш вазифаларини бажаришда суғурта компаниялари, турли ихтисослаштирилган жамғармалар, хайрия ташкилотлари, шунингдек, ижтимоий ва сиѐсий ташкилотлар сингари институтлар муҳим роль ўйнайдилар, улар ўзлари вакил қилинган соҳада ижтимоий гуруҳ ва қатламларни ижтимоий муҳофаза қилишни амалга оширадилар.
Ёлланиб ишлайдиган ходимларни муҳофаза қилиши лозим бўлган институтлар касаба уюшмаларидир. Ҳозирги вақтда жиддий равишда янгилашга учраган анъанавий касаба уюшмалари билан бир қаторда ишчиларнинг янги-янги ташкилотлари, ―мустақил‖ касаба уюшмалари ҳам пайдо бўлган. Бироқ фақат уларни ѐлланма меҳнат ходимларининг муҳофазачилари деб атаб, анъанавий касаба уюшмаларини ―расмий уюшмалар‖ деб ҳисоблаш, уларни муҳофазачи сифатида чиқиш ҳуқуқидан маҳрум этиш адолатсизликдир. Ўзгарган касаба уюшмалари ҳақли равишда мустақил касаба уюшмалари бўлиб қолдилар, чунки улар ѐлланма меҳнат ходимларининг вакиллари сифатида майдонга чиқадилар ва давлат тузилмаларига боғлиқ бўлмайдилар. Ҳам ―мустақил‖, ҳам мустақил бўлмаган касаба уюшмаларининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазкур даражасидаги асосий фаолияти меҳнаткашларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари муҳофаза қилиш учун ўз фаолиятларида ижтимоий шериклик шакллари ҳамда механизмларидан фойдаланиш соҳасига ўтдилар. Мазкур механизм демократия ривожланган мамлакатларда яхши ишлаб чиқилган бўлиб, ўзини ижобий томондан намойиш этди. Бу механизмнинг моҳияти қарама-қаршилик эмас, балки иш берувчилар вакиллари билан давлат ўртасида музокаралар ўтказишдан, шу асосда муроса-мадорага келиш ҳамда маълум даражада мақбул қарорлар ишлаб чиқишдан иборатдир.
Жамиятдаги ижтимоий-ташкилий институтлар билан бир қаторда кўпгина
Do'stlaringiz bilan baham: |