ижтимоий-норматив институтлар ҳам борки, улар бирон-бир ташкилотда намоѐн бўлмасдан, балки ўзларича мавжуд бўлиб, фаолият кўрсатадилар ҳамда ижтимоий муҳофаза қилишда рол ўйнайдилар. Ҳуқуқнинг ҳар бир соҳаси ана шундай ижтимоий-норматив институтлар тизимидан иборатдир (меҳнат ҳуқуқи, меҳнат қонунлари). Ёлланма ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимидаги муҳим ижтимоийнорматив институт ҳозирги вақтдаги таъриф битимлари, контрактлар, жамоа шартномалари ва ҳоказолар.
Жамият шажаравий ташкилотининг бирмунча қуйироқ даражасида тарқалувчи бу ижтимоий муҳофаза қилишнинг институционал тизими бундай тузилмага корхона сифатида эришади. Корхона, муассаса, фирмалар, кооперативлар ва бошқа меҳнат ташкилотлари ўзларича ижтимоий институтлар бўлиб, жамиятда муҳим роль ўйнайдилар. Агар уларни ижтимоий муҳофаза нуқтаи назаридан олиб қарайдиган бўлсак, уларнинг вазифалари ва фаолияти анча мураккаб ҳамда зиддиятли туюлади, бу эса уларга бир хилда баҳо бериш имконини бермайди. Асосий ишлаб чиқариш фаолияти ўз-ўзича ходимларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ижтимоий муҳофаза қилишни назарда тутмайди. Асосий мақсадларга эришишга интилиш (ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, таннархни пасайтириш, ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот сифатини ошириш ва ҳоказолар) уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари бузулишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун корхонада ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида махсус институтлар зарурлигини тақозо этади.
Ўз фаолияти билан бутун корхона жамоасини қамраб оладиган ва бунинг учун зарур ҳуқуқ ва имкониятларга эга бўлган асосий ижтимоий муҳофаза қилиш институти - бу касаба уюшмаси ташкилотидир. Бозор шароитида бу ташкилотнинг муҳофаза қилиш ролини ошириш айниқса зарур. Корхона банкротга учраган ѐки ѐпилган тақдирда ѐхуд ўз ихтисосини ўзгартирган шароитда ходимларни ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш айниқса муҳимдир. Бозор шароитида корхона нормал ишлаб турганда ҳам касаба уюшмалари ташкилотларининг ижтимоий муҳофаза қилиш вазифасини кескин ошириш талаб қилинади.
Корхонада ходимларни ижтимоий муҳофаза қилишнинг аниқ омили ва воситаси жамоа шартномасидир. Бу шартноманинг моҳияти ҳозирги вақтда кескин равишда ўзгариб кетди, чунки ѐлланма ходимларга ижтимоий муҳофазаланишнинг пишиқ-пухта ҳуқуқий базаси зарур бўлади.
Корхона ва турли-туман ташкилотларимиз ҳаѐтига тобора кенгроқ кириб бораѐтган ва муайян шароитда ижтимоий муҳофаза воситаси сифатида майдонга чиқиши мумкин бўлган бошқа муҳим ижтимоийнорматив институт - меҳнат контрактидир. Уни тўғридан-тўғри ва шакшубҳасиз ижтимоий муҳофаза қилиш институти деб қабул қилиб бўлмайди, лекин корхона (меҳнат ташкилоти)даги контракт тизими ходимлар ҳуқуқини таъминлайдиган махсус тизим сифатида қараладиган, агар контрактда ижтимоий-иқтисодий кафолатлар берилиши қайд этиб ўтилган бўлса, у айнан ижтимоий муҳофаза қилиш институти сифатида намоѐн бўлиши мумкин.
Юқорида санаб ўтилган ижтимоий институтлар маълум даражада ижтимоий муҳофаза қилиш механизмига киритилган. Мамлакатимизда ижтимоий муҳофаза қилиш механизмини шакллантириш жараѐни узлуксиз давом этмоқда ва ҳозирги кунга келиб унинг учта таркибий қисми ҳақида гапириш мумкин: ижтимоий муҳофаза қилишнинг барча мавжуд институтларидан фойдаланаѐтган институционал механизм; ижтимоий муҳофаза қилиш вазифаларини ҳал этиш учун турли воситалардан фойдаланишни ўз ичига олувчи асбоблар механизми; ижтимоий муҳофаза қилиш вазифаларини бажариш соҳасидаги турли шакллардан фойдаланишни татбиқ этадиган, яъни норма ҳосил қилиш, ташкилий, ижтимоий субъектларнинг музокаралари ва ҳоказо шакллардан фойдаланадиган фаол механизм. Мазкур механизм қандай ишлаѐтганлиги ҳақида ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш ѐрдамида хулоса чиқариш мумкин.
Пировардида ижтимоий муҳофаза қилиш механизмининг асосий тамойилларини қараб чиқамиз:
иқтисодий муносабатлар тизимига қўшилиши, ишловчиларнинг самарали меҳнатига асосланиши лозим;
ҳаѐтнинг фақат биргина соҳасидаги кафолатлар билан чекланиб қолиши мумкин эмас;
халқнинг миллий ва маданий анъаналарига асосланиши, уларни ҳисобга олиш лозим;
тафаккурнинг бошқача тамойилига асосланиши лозим. Фуқаролар биринчи навбатда ўзларини ўзлари муҳофаза қилишга интилишлари, мазкур масала юзасидан муайян сиѐсий қарорларни кутиб ўтирмасликлари ѐки унга эришишга интилмасликлари керак;
одамларда ўзини ўзи муҳофаза қилиш элементларини фаол ривожлантиради ва шакллантиради. Чунки, ходимни унинг ўзидан бошқа ҳеч ким пухта муҳофаза қила олмайди. Ходим субъект давлат билан бир қаторда ўзи учун жавобгар бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |