Ўзбекистон – диний бағрикенгликнинг тараққиёт омили
Мустақиллик ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида, жумладан, маънавий жабҳадаги янгиланиш ва туб ўзгаришлар даврини бошлаб берди. Динга бўлган муносабат ижобий томонга ўзгарди, виждон эркинлиги қонун орқали кафолатланди. Маънавий кадриятларни тиклаш, улуғ алломаларимиз ҳаёти ва фаолиятини таджиқ этиш, уларнинг бутун жахон афкор оммаси тан олган асарларини халқимизга қайтариш бўйича хайрли ва эзгу ишлар амалга оширилди. Диний расм- русумлар, байрамларни ўтказиш, эркин ибодат килиш, диний уқув юртларини очиш учун кенг йўл очилди. Шу тариқа йиллар давомида халқимиз қалбида армон бўлиб келган орзулар воқеликка айланди.
Ҳозирги кунда дунёда 1600 дан ортик, миллат ва элат вакиллари яшайди. Харитада эса ўз номи билан аталадиган бор йўги 200 та давлат бор, холос. Демак, бу икки сон уртасидаги номутаносибликка кўра, мавжуд давлатларга кўп миллатлик хос экани келиб чиқади. Мазкур миллат вакиллари турли эътиқод, хусусан, диний эътиқодга амал киладилар. Бу 130 дан ортик, миллат ва элат вакиллари истиқомат Киладиган Ўзбекистонга ҳам тааллукдидир. Аҳолининг 90% дан ортиғи ислом динига эътиқод қилиши баробарида яна 15 турдаги бошқа конфессия вакиллари ҳам юртимизда баҳамжиҳат ҳаёт кечиришмокда.
Республикамизда 140 та миллий-маданий марказлар ва 2249 та диний ташкилотлар, 16 та диний конфессияларга мансуб бўлганлар уз фаолиятини олиб бормокдалар. Шулардан 2029 та масжид, 180 тадан ортик, черков, синагогалар ва ибодатхоналар мавжуд. Бу фаолият асосан, Ўзбекистан Республикаси Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва хукумат қарорларига биноан амалга оширилмоқда
Маълумки, конституциямизнинг 31-моддасида: “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Хар бир инсон динга эътиқод килиш ёки хеч қайси динга эътиқоди, қилмаслик хукукига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл куйилмайди”1 деб ёзилган. Давлат ташкилотлари бошқа жамоат муассасалари сингари расмий диний ташкилотларни, уларнинг ички, яъни бевосита ибодат билан боғлиқ ишларига аралашмаган ҳолда констигуциявий ҳуқуқларини таъминлайди. Кўп конфессияли жамиятда турли дин вакилларининг ўзаро дўстлик ва аҳилликда яшаши ҳамда бунёдкорлик ишларида давлат билан ҳамкорлик қилиши барқарор тараққиётини таъминлайдиган асосий омилларидан ҳисобланади.
Диний бағрикенглик ва миллатлар аро тотувлик масаласи бошқа даврларда бўлгани каби ҳам Президентимиз Ш. Мирзиёев томонидан устувор йўналиш сифатида эътироф этиб келинмоқда. Жумладан Президентимиз қуйдаги фикрларини билдирди: Ўзбекистон миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик соҳасида ўз анъаналарига доимо содиқ бўлиб, бу йўлдан хеч қачон оғишмасдан илгари боради. Мамлакатимизда турли миллат ва диний конфессиялар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўсътлик ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлашга биринчи даражали эътибор қаратилади. Ҳабаримиз бор, яқинда БМТ Бош ассамблеясининг ялпи мажлиси томонидан муҳим бир ҳужжат – “маърифат ва диний бағрикенглик” резолютсия қабул қилинди, ушбу резолюцияни қабул қилиш ташяббуси 2017- йил 19-сантябрда Бош ассамблеясиннг 72 сессиясида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган эди, Бизнинг таклифимизни БМТга аъзо бўлган 193 давлат қўллаб-қувватлаган эди”2.
Тарихга назар ташласак, Ўзбекистон ҳудуди қадим даврлардан турли маданият, тил, урф-одатлар, турмуш тарзига эга бўлган, хилма-хил динларга эътиқод қилувчи аҳоли яшаган ўлка эканига гувоҳ бўламиз. Миллати ва диний қарашларидан қатъий назар, инсонни ардоқлаш ва ўзгаларни қадрлаш, катталарга ҳурмат ва бошқаларни иззат қилиш каби тўйғулар халқимизнинг юксак маънавий сифатларига айланган. Айнан шу омиллар халқимизнинг нафақат маърифий, балки диний бағрикенг(толерант)лигининг маънавий асосини ташкил қилади. Қадим замонларданоқ бизнинг ўлкамизда зардўштийлик, буддавийлик, яҳудийлик, насронийлик каби мураккаб идеологик тизимга айланиб кетган динлар мавжуд бўлган.
Азал-азалдан юртимиз шаҳарларида масжид, черков эркин фаолият кўрсатиб келгани, тарихимизининг оғир синовли дамларида ҳам диний асосда можароларнинг чиқмаганлиги, ҳалқимизнинг динлараро бағрикенглик борасида улкан тажрибага эга эканлигидан далолат беради. Қуръони Каримда бировнинг эътиқодига даҳл қилиб бўлмаслиги, динга ишониш инсонларнинг шахсий иши экани аниқ ифода этилган: “Динда зўрлаш йўқ, зеро тўғри йўл янглиш йўлдан ажрим бўлди”3. Яна бир мисол, ҳадислардан бирида: Кунлардан бир куни бошқа дин вакилининг тобутини кўтариб кетишаётганида Расулуллоҳ дарҳол ўринларидан туриб, ҳурмат кўрсатдилар. Бунга ажабланган саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, ахир у мўмин эмас-ку?”-дедилар. Шунда Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг — “У ҳам инсон” деб жавоб бердилар. Буларнинг барчаси Муҳаммад (с.а.в.)нинг инсонга бўлган эҳтироми, муҳаббати ва қалбидан жой олган бағрикенгликдир.
Тарихдан яна бир мисол. Соҳибқирон Амир Темур ўз “тузукгтари”да айтадики: “Мен Аллоҳ таолонинг дини ва Муҳаммад шариати ривожига қандай булмасин ердам кўрсатдим”. Бундай қараш унга ўз ёрларидаги бошқа диний конфессияларга ҳам ғамхўрлик қилишига имкон яратган. Франция қироли Карл VI жумладан А.Темурга шундай ёзган: “Сиз жаноб олийларига кўпгина насронийларга (христианларга) кўрсатган эҳтиромингиз, ғамхўрлигингиз ва тақдим этилган инъомларингиз учун миннатдорчилик изҳор этгаймиз. Биз ҳам сизнинг одамларингиз фойдасига, имкон бўлса, уларга мувофиқ ёки ортиқроқ муносабатда бўлишга тайермиз”.
Яҳудийлар жамоасининг вакилларидан бири Р.Бенемен Бухорода дастлабки синагога VIII асрдаёқ қурилганини, бошқа дин вакиллари билан бир қаторда, ўз динларига эркин эътиқод қилиш учун ўша пайтдаёқ етарли шарт шароит яратиб берилганлиги таъкидлаб: “Ўрта аср Европаси ва Византия империясида қувғин қилинган яҳудийлик Марказий Осиёда бошқа динлар билан бир хил хуқуққа эга эди”— деб ёзади. Агар биз тарихий манбаларга назар ташласак ўтмишда Ўзбекистонда диний муносабатлар асосида бирор марта ҳам низо чиқмагани, одамларни миллати ва диний мансублигига қараб ажратиш ҳоллари бўлмаган.
Бугун ҳам Ўзбекистон диний бағрикенглик ва динлараро мулоқот борасида бутун дунёга намуна бўлмоқда. Миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғояларидан бири бағрикенглик турли миллат ва элатга дахлдор кишиларнинг, турли хил диний эътиқодли инсонларнинг бир замин, ягона ватан, бир юртда, бир ҳудудда олижаноб ғоя орзу-умид, мақсад ва ниятлар йўлида ҳамкор, ҳамфикр ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини англатади.
Бағрикенглик инсон ҳуқуқларини қарор топтириш, терроризм демократия ва ҳуқуқнинг тантанаси манъавиятидир. Бағрикенглик- ақидапарастликдан, хақиқатни мутлоқлаштиришдан воз кечишни англатувчи ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро-хуқуқий ҳужжатларда қабул қилинган қоидаларни тасдиқловчи тушунчадир.
Динии бағрикенглик эса виждон эркинлиги нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этиб, бошқа шахснинг диний эътиқоди ўзга динга, унинг вакилларига ҳурмат билан муносабатда бўлишини турли дин ҳамда конфессия вакиллари эътиқодида ақидавий фарқлар бўлишига қарамай уларнинг ёнма-ён ва ўзаро тинч-тотув яшашини англатади. Диний толерантлик тўла ижтимоий тенг хуқуқлилик инсон эркинлигига нисбатан зўрликни қораловчи қарашлар ва муносабатларда яққол намоён бўлади.
Ўзбекистон давлатининг дунёвийлик, диний бағрикенглик, барча динларга бир хилда муносабат, жамият тараққиётида дин билан ҳамкорлик қилиш хусусиятлари ушбу тамойил асосида амалга оширилади. Чунки конституциявий, дунёвий, маърифий давлатда виждон эркинлиги қонуни диний эътиқоди ва дунёқарашларидан қатъи назар, сиёсий хоҳишларини билдиришда барча фуқароларнинг тенг иштироки тамойилига риоя қилади.
Фуқароларга ўз амалларини бажариш учун барча шароитлар яратилди. Мустақиллик даврида 70 мингдан ортиқ киши ҳаж ибодатини адо этди. 1998 йилдан Православ ҳамда протестант семинариялари фаолият кўрсата бошлагани фикримизнинг исботи бўлади. Ҳар йили бошқа диний жамоаларнинг юзлаб вакиллари Исроил ва Россиядаги муқаддас зиёратгоҳларга бориб келмоқдалар.
Хулоса қилиб айтганда ўлкамиз халқлари орасида асрлар оша яшаб келаётган бирдамлик ҳамда диний бағрикенглик истиқлол йилларида ўзига хос маъно-мазмунга эга бўлди. Буни кўп миллатли ва кўп конфессияли юртимизда ирқи, дини ва тилидан қатъи назар мамлакатмизнинг ҳар бир фуқаросига бўлаётган бир хил муносабат ҳам исботламоқда.
К. Х. Иноятов
Тирих фанлари доктори,
МРДИ профессори
Do'stlaringiz bilan baham: |