Science and education scientific journal


Использованная литература



Download 2,79 Mb.
bet3/76
Sana17.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#811317
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76
Bog'liq
Ilm-fan va ta\'limning rivojlanish istiqbollari 26-son

Использованная литература



  1. Эфирные масла - древнейшее лечебное средство /С. С. Солдатенко и др. Симферополь: Таврида, 1995. 48 с.




  1. Burt S. A. Essential oils: their antibacterial properties and potential applications in foods: a review // Inter. J. Food Microbiol. 2004. Vol. 94. P. 223–253.




  1. Determination of the chemical composition and antioxidant activity of the essential oil of Artemisia dracunculus and of the antifungal and antibacterial activities of Turkish Artemisia absinthium, A. dracunculus, Artemisia santonicum, and Artemisia spicigera essential oils / R. Kotan, A. Mavi //J. Agric Food chem. 2005. Vol. 53. P. 9452–9458.



11


"PROSPECTS OF DEVELOPMENT OF SCIENCE AND EDUCATION" CONFERENCE PROCEEDINGS

24 MAY 2022



ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ТОШ ДАВРИ АНТОРПОГЕН ЛАНДШАФТИ ВА ЎЗЛАШТИРУВЧИ ХЎЖАЛИККА ЎТИШ

Сардоржон Шерматов


НамДУ
Фарғона водийсида яшаган қадимий аждодларимизнинг илк тарихи қаадимги тош давридан бошланади. Археологик қазиш ишлари шуни кўрсатадики, нафақат Ўзбекистонда балки бутун Ўрта Осиё худудида аждодларимиз тарихининг бошланганига 1-1,2 миллион йил бўлган.


Африкадан пайдо бўлган тош қуроллар ишлашнинг галкали маданиятини ўзлаштирган одамларнинг, Евроосиёга биринчи миграцион тўлқини натижасида, Ўрта Шарқ ва Марказий Осиёнинг тоғлик минтақаларида энг қадимги одамлар маконлари пайдо бўлади. Марказий Осиё минтақаси қадимги инсониятнинг Африкадан Евроосиёга миграцион тўлқинида асосий транзит зоналардан бири бўлиб ҳизмат қилган. Шуни айтиб ўтиш жоизки, плейстоцен даври иқлим шароитларига кўра қадимги инсонлар ўзлаштириши мумкин экологик минтақалар асосан, тоғ этаклари бўйидаги ғор ва унгурлар ҳисобланган. Олой тизмасининг шимолий тегралари ҳам қадимги инсонлар учун мана шундай маконлардан бири эди.


Водийдаги илк палеолитга оид ёдгорлик Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиги, тарих фанлари доктори археолог олим У.Исломовнинг Фарғона водийсининг Селунгур ғоридан топилган энг қадимги аждодларимизнинг маконида узоқ йиллар давомида археологик қазиш ишларини олиб бориши натижасида қўлга киритилди.1 Ўзининг археологик топилмалари туфайли жуда катта тарихий ахамиятга молик бўлган бу ёдгорликда У.Исломовнинг устози бўлган академик А.П.Оклдадников уч маротаба яъни, 1955,1960,1964 йилларда бўлиб, шу Селунгур ғорини ўнг томонида бу маконни қайси даврга мансуб эканлигини аниқлаш мақсадида текширув шурфини солган эди. Натижада, биринчи маротаба бу ғорда бир неча учириндилар топилиб, улар палеолитни сўнгги даври ҳисобланган (Окладников, Леонов, 1961.). А.П.Окладниковдан сўнг Хайдаркон атрофларида қадимги аждодларимизни илк бор ўрнашганликлари тарихи билан Я.Ғ.Ғуломов бошчилигидаги Фарғона полеолит отряди катта ишларни олиб борди. 1960 йилларда бу отряд томонидан мезолит даврига оид Обишир I ва V топилди. Булардан ташқари 28 та ғop кўриб чиқилди. 1980 йиллардан бошлаб, У.Исломов бошчилигидаги УзР ФА га қарашли археология институтининг




1 Сайфуллаев Б.Қ. Ибтидоий миграция йўллари (Қамчиқ ва Тахта-Қорача довонлари мисолида) Археология Узбекистана. 2016. № 1 (12). – Б. 4.



12


"PROSPECTS OF DEVELOPMENT OF SCIENCE AND EDUCATION" CONFERENCE PROCEEDINGS

24 MAY 2022

полеолит отряди Селунгур ғорида қазиш ишларини олиб борди, фақат Ўзбекистонимиз учун балки, бутун Ўрта Осиё республикалари учун улкан тарихий аҳамиятга эга бўлган қатор янгиликлар яратилди.


Шуни айтиш жоизки, сўнгги йилларда жаҳондаги кўзга кўринган таниқли археолог олимларимизнинг кўпчилиги одам ни пайдо бўлиши ва уни тарқалишидек факт муҳим ва юксак аҳамиятга молик булган муаммони хал қиилишга астойдил киришдилар. Гарчи, бу масала билан XX асрнинг 60 йилларида назарий жиҳатдан ёндошилган бўлса ҳам ҳозирги кунлардгидек, амалий жиҳатдан тадқиқ этилмаган эди. Шунинг учун ҳам 1970 йилларга қадар барча дарсликларда ва илмий рисолаларда ер юзида одамнинг пайдо бўлиши бир 1 миллион йилга тенг деган фикр тула хукмрон булиб келган эди. Бундай фикрни юзага келишига асосий сабаб, Францияни Шелль ва ашелль манзилгохларидан топилган инсониятнинг қадимги аждодлари хисобланган архантропларни (архантроплар дейилганда қуйи палеолит даврида яшаб ўтган одам зотини аждодлари тушунилади) меҳнат қуролларини кўплаб топилиши бўлган эди. Бундай меҳнат қуролларини археология фанида «Ручное рубило» (қўл чопқиси) дейилган. Бу хилдаги қўл чопқиларини археологлар бодом ва юрак шаклига қиёслаб, сердцевидное, миндалевидное орудия деб атаганлар. Чунки, уларнинг ташқи кўринишлари бодомсифат ва юраксифат бўлган.2


1960 йилларга қадар археологлар бу қўл чопқиларини хронологик жихатдан икки даврга: Шелль ва ашелль даврига бўлганлар. Шелль даврига оид қўл чопқиларини 800 - минг йилдан 500 минг йилгача, Ашеллга оидларини 500 мингдан 80-100 минг йилгача яъни мустьегача булган давр билан белгилаганлар. Бу хилдаги қадимий меҳнат қуролларини даврларга булганларида археологлар купроқ уларнинг вазнига эътибор берганлар. Шелль қуролларининг вазнлари 0,5 кг дан 1 кг гача булса, Ашелль вуролларининг вазни 0,5 кг дан 300 гр гача булган. Аммо уларнинг ясалиш техникалари асосан бир хил булган. Бу борада жуда узоқ йиллар давомида тажриба ишларини олиб борганлар. С.А.Семенов (Семенов, 1964) нинг фик- рига кўра ибтидоий одамлар Шелль ва Ашелль хилдаги қўл чопқиларини ясашларидан олдин, ана шу қуролларини ясали ши учун қулай шаклга эга булган тош парчаларини танлаганлар. Бундай тош парчалари кўп холатларда япалоқ қиёфага эга бўлганлар. Чунки бу хилдаги хом ашёларнинг ён томон- ларидан тош болталар ёрдамида уриб, учириб ишлов бериш анча қулай бўлган (тош болга деганда огирлиги 0,5 кг дан ошмаган оддий қайроқ тош тушунилади).


Селунгур ғори Фарғона шахридан тахминан жануби-гарбда хайдарконининг гарбий чеккасида жойлашган булиб, бу улкан ғopнинг ичкари




2 Анарбаев А.А., Сайфуллаев Б.К., Раджабов А.Ю. Недостающее звено в первобытной истории Ферганы // Археология Узбекистана. 2013. №1 (6). – С. 2.



13


"PROSPECTS OF DEVELOPMENT OF SCIENCE AND EDUCATION" CONFERENCE PROCEEDINGS

24 MAY 2022

томон узунлиги 120, энининг кенглиги 34, ба- ландлиги эса 25 метрни ташкил этиди. Ғордан У.Исломов томонидан уртача қалинликлари 20-40 см дан иборат 5 та маданий қатламлар аниқланган. Бу 5 та маданий қатламларнинг ҳар бири биронта ҳам археологок топилмага эга булмаган тоза табиий қатламлар билан ажратилган холда сақланган3.





  1. Исломов У. Фарғонанинг ибтидоий тарихи / Ўзбекистан тарихида қадимги Фарғона. Тошкент.-Б.37




14


"PROSPECTS OF DEVELOPMENT OF SCIENCE AND EDUCATION" CONFERENCE PROCEEDINGS

24 MAY 2022




Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish