МЕТАЛЛАРНИ КОРРОЗИЯДАН САҚЛАШДА САМАРАЛИ УСУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Қирйигитова Севара Батировна
Жиззах политехника институти
Аннотация: Ушбу мақолада ҳозирги вақтда коррозияга чидамлиги бўлган маҳсулотларни олиш имконини берадиган кимёвий-термик ишлов бериш (КТИБ) ҳамда коррозия жараёнларининг атроф-муҳит билан ўзаро таъсир қилиш механизмига оид манбалар келтирилган.
Калит сўзлар: коррозия, металл, нефт ва газ саноати , металлургия саноати, занг, диффузия, кимёвий-термик ишлов бериш (КТИБ), қоплама ер ости (тупроқ) коррозияси
Сўнгги ўн йилликда кимё, нефт ва газ саноати жадал ривожланмоқда, бу эса замонавий газ қувурлари тизимлари ва уларга бевосита уланган газ компрессорли агрегатларини яратишни тақозо этмоқда. Ёқилғи-энергетика комплексларининг пўлат конструкциялари коррозия жараёнлари интенсивлиги билан бевосита боғлиқ бўлган бир қатор техник муаммоларни юзага келтиради. Бу ҳолат айниқса, минтақавий ва иқлимий омилларга боғлиқ бўлган агрессив кимёвий муҳит ҳамда - 40 дан + 400 ° C гача бўлган термал ҳарорат таъсир қиладиган тизимлар учун тўғри келади[1-4]. Бўёқ ва лак қопламаларининг кўп қатламли тизимларида полимер матрицаларининг сирт қатламларида кучланиш пайдо бўлиши сабабли, микро ёриқлар пайдо бўлиб, қопламанинг бузилишига олиб келади [5]. Операцион блокларда бундай қопламаларни тиклаш техник кўрсаткичлар учун жуда муаммоли ва қўшимча иқтисодий харажатларни талаб қилади. Зангламайдиган пўлатдан фойдаланиш бирликлар нархининг янада ошишига олиб келади [6-8].
Шу билан бирга, маҳкамлагичлар орқали йиғилган бирлаштирувчи сиртларга эътибор қаратиш лозим бўлиб, улар орасида цинк, кадмий ва мис қопламали қисмлар муҳим ўрин тутади[9-12]. Улар барча соҳаларда анъанавий бўлиб, максимал даражада фойдаланилади. Бироқ, экологик нуқтаи назардан, галваник ишлаб чиқаришда цианидсиз электролитлардан фойдаланишни йўлга қўйиш муҳим саналади [13]. Юқоридаги далиллар узоқ муддатли экспулатация (10-17,5) давомида кимёвий агрегатларнинг талаб қилинадиган сифат даражасини таъминлайдиган ҳимоя хусусиятларига эришиш учун ҳимоя
қопламаларини шакллантиришнинг технологик жараёнларини такомиллаштириш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказишнинг мақсадга мувофиқлигидан далолат беради. Кимё, нефт, энергетика, авиация ва транспорт
техникасининг ривожланиши иш ҳарорати, агрессив муҳит (кислота ва тузни ўз ичига олган муҳитлар, металл эритмалари) таъсирида технологик жараёнларни таъминлайдиган қурилмаларни яратиш талаб қилади[14].
Ҳозирги вақтда коррозияга чидамлиги бўлган маҳсулотларни олиш имконини берадиган кимёвий-термик ишлов бериш (КТИБ) тобора кўп қўлланилмоқда[9]. Бинобарин, металлар муҳитнинг оксидловчи компоненти билан ўзаро таъсирлашганда ўз-ўзидан оксидланган ҳолатга ўтади. Коррозия жараёнлари металлнинг атроф-муҳит билан ўзаро таъсир қилиш механизмига кўра қуйидагича; коррозиявий муҳит тури; коррозия шикастланиши тури бўйича; вайрон қилинган металл ҳажми бўйича; металлга коррозиявий муҳитнинг таъсири билан бир вақтда юзага келадиган қўшимча таъсирларнинг табиати бўйича таснифланади. Металлнинг атроф-муҳит билан ўзаро таъсирининг реакция механизмига кўра кимёвий ва электрокимёвий коррозия фарқланади. Микроорганизмларнинг ҳаётий фаолияти таъсирида содир бўладиган коррозия биологик, радиоактив нурланиш таъсирида эса радиацион коррозия деб аталади. Коррозиявий муҳитнинг турига кўра электролит бўлмаган суюқликлардаги коррозия, электролит эритмаларидаги коррозия, газ, атмосфера, ер ости (тупроқ) коррозияси, адашган оқимлар таъсиридаги коррозия ва бошқалар фарқланади[13-15]. Металл ёки қотишма юзаларининг ўзгариши табиатига кўра ёки коррозиявий ҳолатида уларнинг физик-механик хоссаларининг ўзгариш даражасига кўра, муҳит хоссаларидан қатъи назар, коррозия шикастланишининг бир неча турлари ажратилади (1-расм).
1-расм. Коррозия турлари: а - узлуксиз туташ; б - узлуксиз нотекис; в-селектив-структурали; д - доғсимон; э - язвали; ж - нуқтасимон (чуқурлик); г - ерости қатламли; з - доналараро
Баъзи металларнинг қотишмалари қотишма таркибий қисмларидан бири (ёки тузилмаларидан бири) вайрон бўлганда, селектив коррозияга дучор бўлади, қолганлари эса деярли ўзгармайди. Бундай ҳолатни кўриш осон, чунки маҳсулот юзасининг қизариши коррозияга учраган ҳудудда мис контцентрациясининг ошганлигидан далолат беради.
Бинобарин, металлар муҳитнинг оксидловчи компоненти билан ўзаро таъсирлашганда ўз-ўзидан оксидланган ҳолатга ўтади. Металл буюмларнинг хизмат қилиш муддатини узайтириш учун металларни коррозиядан ҳимоя қилиш
"PROSPECTS OF DEVELOPMENT OF SCIENCE AND EDUCATION" CONFERENCE PROCEEDINGS
|
24 MAY 2022
|
учун махсус чоралар кўриш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |