Савол: Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Хорижий мамлакатларда яшаётган Ўзбекистон фуқароларининг сайловларда иштирок этиш тартиби қайси ҳуқуқий асосларда кафолатланган?Фикрингиз асослаб беринг.
Муаммоли савол Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар кимлар?
21-масала. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссиясига депутатликка номзодларни рўйхатга олиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилинмади ва депутатлар рўйхатга олинмади. Сайлов комиссияси фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари шаҳар кенгашига бўлиб ўтадиган сайловларда номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга эмаслигини, улар фақат фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловида номзод кўрсатиши мумкинлигини тушунтирди. Бундан норози бўлган МФЙ раислари шаҳар прокуратурасига мурожаат қилишди.
Прокуратура ходими С.Комилов ушбу масалани кўриб чиқиш прокуратура органлари ваколатига кирмаслигини билдириб, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судга мурожаат қилиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берди. Улар прокуратура ходимининг жавобига асосланиб, судга мурожаат қилишди. Лекин ишни судда кўриш жараёнида депутатликка номзодларни рўйхатга олиш муддатлари ҳам ўтиб кетди.
Савол: Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Амалдаги қонунчилик бўйича Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатлигига номзодларга қўйилган талаблар ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартибини аниқланг. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчивилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясининг ваколатларини ёритинг.
Муаммоли савол
Давлат идораларнинг буйруқлари норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланадими? Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари қайсилар? 22-масала. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 116-сайлов округидан номзоди кўрсатилган А.Набиевнинг ишончли вакили Б.Алиев сайлов участкаси биноси олдида овоз бериб чиққан сайловчилардан улар кимни ёқлаб овоз берганликларини суриштираётган пайтда комиссия аъзолари унинг бу ҳаракати қонунга зид эканлиги тўғрисида огоҳлантиришди. Б.Алиев сайловчиларнии овоз беришига ноқонуний таъсир ўтказмаётганлигини, фақат кимга овоз берганликлари билан қизиқиб, қонунчиликда назарда тутилган “экзит-полл” ўтказаётганлигини маълум қилди. Овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг эса овозларни санаб чиқишда иштирок этиши лозимлигини маълум қилди. Участка сайлов комиссияси ишончли вакилга участка комиссиясига киришга рухсат бермади. Бундан норози бўлган Б.Алиев округ сайлов комиссиясига шикоят қилди.