ҚУВУР ОРҚАЛИ ТАБИИЙ МЕТАН ГАЗИ ВА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗЛАРНИ ТАШИШ
Табиий метан газини ташиш
Қувур транспорти табиий метан газини ташишда асосий транспорт воситаси ҳисобланади. У орқали 100 фоиз метан гази ташилади. Кейинги пайтларда газ диаметри 1220 ва 1420 мм. бўлган магистрал газ қувурлари орқали, 7,5 МПа гача бўлган босим остида ташилмоқда. Бугунги кунда Узбектрансгаз АК ихтиёридаги магистрал газ қувурларининг умумий узунлиги 13000 км. дан ортиқ. Уларнинг маҳсулот ўтказувчанлик қобилияти 15–25 (млрд.м3/йил)ни ташкил қилади.
Жунатишга тайёрланган газ ҳисобли босим остида бош компрессор станцияси орқали магистрал газ қувурига ҳайдалади. Газнинг қувур орқали оқиши давомида, гидравлик қаршиликлар таъсирида, бирламчи босим кўрсаткичи камайиб боради. Бу ўз навбатида, қувурнинг ишлаб чиқариш қобилиятини камайтиради. Газ босимини кўтариш оралиқ компрессор станциялари орқали амалга оширилади. Оралиқ компрессор станцияларида газни тозалаш, босимини ошириш ва совутиш ишлари амалга оширилади.
Газни тозалаш (қаттиқ механик заррачалар ва коррозия маҳсулотларидан) чанг ушлагичларда амалга оширилади. Тозаланган газ компрессор цехига келади. У ерда турбина ёки электродвигателлар ёрдамида ҳаракатланувчи поршенли матокомпрессорлар ёки марказдан қочма компрессорлар ёрда-мида газнинг босими керакли кўрсаткичгача оширилади. Босимни ошириш жараёнида исиган газнинг ҳарорати сувли ёки ҳаволи совутгичларда (50-60Сгача) совутилади. Кейин совутилган газ магистрал қувурига ҳайдалади (25-расм).
Компрессор станциясининг таркиби.
1–магистрал газ қувури; 2–чанг ушлагич; 3–компрессор цехи; 4–совутиш қурилмаси (сувли ёки шамолли); 5-беркитувчи, очувчи кранлар.
1
2
4
3
1
Компрессор станциясининг ишлаб чиқариш қобилия-ти 12 млн.м3сутка гача бўлса, поршенли газомотокомпрессор-лардан фойдаланилади. Ишлаб чиқариш қобилияти ундан юқори бўлса, марказдан қочма насосли компрессорлардан фойдаланилади. Қувур трассаси узунлиги бўйича қуриладиган оралиқ компрессор станция (ОКС)лар орасидаги масофа гидравлик ҳисоб орқали аниқланади. Амалий машғулотларга кўра, уларнинг орасидаги масофа 150–250 км. ни ташкил қилади. Агар оралиқ КС таркибида ер ости газ омбори бўлса, газни ер ости газ омборига ҳайдаш ва керак бўлган пайтида газни ундан олиш каби технологик жараёнлар бажарилади.
Магистрал қувур орқали оқиб келган газни истеъмолчиларга тарқатиш унинг охирги бўлимидаги газни тақсимлаш станцияси (ГТС) орқали амалга оширилади. ГТСнинг асосий вазифаси юқори босимда оқиб келаётган газ босимини керакли босимгача камайтириш, механик ифлосликлардан тозалаш, қўшимча одорантлаш ҳамда газнинг босимини меъёрлаб газ тармоқлари орқали истеъмолчиларга жунатишдан иборат.
ГТСда газнинг босими 3,6 ва 12 атмосфера босимигача камайтирилади. Бу жараён қуйидагича амалга оширилади. Магистрал қувурдан келаётган газ беркитувчи блок мосламаси орқали тозалаш қурилмасига келади (ёғли чанг ушлагичга) ва у ерда газ қаттиқ механик қўшимчалардан тозаланади. Тозаланган газ босимни камайтирувчи жиҳозларга ҳайдалади. Бу жихозларда газнинг босими керакли кўрсаткичларгача камайтирилади.