Savol javoblar


Магистрал қувурларнинг классификатцияси ва категорияси



Download 10,16 Mb.
bet47/56
Sana05.04.2022
Hajmi10,16 Mb.
#529551
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   56
Bog'liq
Нефть ва газ саноати мухандислари учун қўлланма

Магистрал қувурларнинг классификатцияси ва категорияси

  • Магистрал қувурлар Қурилиш меъёрлари ва қоидалари (ҚМҚ) 2.05.06-85 га кўра қуйидагича классификатцияланади. Магистрал газ қувурлари ишчи босимига кўра 2 та синфга бўлинади.
  • Биринчи синф магистрал газ қувурларига ишчи босими 2,5 МПа. дан-10 МПа. гача булган қувурлар киради; иккинчи синфга ишчи босими 1,2 МПа. дан-2,5 МПа. гача бўлган қувурлар киради.
  • Магистрал нефт ва нефт маҳсулотлари қувурлари шартли диаметрлари бўйича 4 та синфга бўлинган:
  • 1-синфга шартли диаметри 1000 мм. дан катта бўлган қувурлар;
  • 2-синфга шартли диаметри 500 мм. дан - 1000 мм. гача бўлган қувурлар;
  • 3-синфга шартли диаметри 300 мм. дан - 500 мм. гача бўлган қувурлар;
  • 4 синфга шартли диаметри 300 мм. дан кичик бўлган қувурлар киради.
  • Магистрал қувурларнинг исталган бўлимларини маҳкам-лигини таъминлаш мақсадида ҚМҚ 2.05.06-75 бўйича улар қуйидаги категорияларга бўлинган.
  • Шартли диаметри 1200 мм. ва ундан юқори бўлган газ қувурлари ва шартли диаметри 700 мм. ва ундан юқори бўлган нефт ва нефт маҳсулоти қувурлари 3-категорияга; шартли диаметри 1200 мм. дан кичик бўлган газ қувурлари ҳамда шартли диаметри 700 мм. дан кичик бўлган нефт ва унинг маҳсулоти қувурлари 4-категорияга кирадилар.

Магистрал газ қувури таркибий қисми ва уларнинг вазифалари

  • 7 расм. Магистрал газ қувури таркибининг умумий чизмаси:
  • 1-газ қудуқлари; 2-бош қурилмалар; 3-бош компрессор станцияси (БКС); 4-қувурнинг чизиқли бўлими; 5- сунъий тўсиқлар (канал, аҳоли яшаш пункти ва ҳ.к.); 6-оралиқ КС; 7- табиий тўсиқлар (жарлик, дарё, кул ва ҳ.к.); 8-электрокимёвий ҳимоя воситалари; 9-ер ости газ омбори; 10-ГТС; 11-истеъмолчилар, L-магистрал газ қувури узунлиги.
  • 9
  • 11
  • 2
  • 3
  • 5
  • 6
  • 4
  • 7
  • 8
  • 10
  • 11
  • Магистрал газ қувурининг таркибига: бош қурилмалар таркибидаги бош компрессор станцияси (БКС); қувурнинг чизиқли бўлими электрокимёвий ҳимоя (ЭКХ) воситалари; газ тақсимловчи станцияси (ГТС); ер ости газ омбори (ЕОГО); таъмирлаш устахоналари; йўллар; бошқарув ва яшаш иншоатлари ва бошқалар киради. (7 расмга қаранг).
  • Бош қурилмалар. Бу ерда газ жўнатишга тайёрланади. Тайёрлашда газ таркибидаги намлик, механик аралашмалар, Н2S, СО2 ва бошқа қўшимчалар ажратиб олинади.
  • Магистрал газ қувурини чизиқли бўлими. БКС дан токи ГТС гача бўлган қувур узунлиги кириб у БКС ёрдамида ҳайдалган газни истеъмолчиларга йетказиб бериш учун хизмат қилади.
  • Магистрал газ қувурини сунъий ва табиий тўсиқлар орқали ўтган бўлими. Магистрал газ қувурини тўсиқларнинг ости ёки устидан ўтказиш учун хизмат қиладилар. Ўтиш бўлимларининг конструкциялари тўсиқлар турига кўра: Арка, тўсин ва осиб қўйилган кўринишда бўлади.
  • Оралиқ КС. Уларнинг асосий вазифалари, қувурнинг гидравлик қаршиликлари натижасида камайган газ босимини бошланғич босим даражасига кўтариш ва уни яна магистрал газ қувурига ҳайдаш учун хизмат қилади. Ҳар бир оралиқ КС ларида 3 та технологик жараён бажарилади:
  • - Газни механик аралшмалардан тозалаш;
  • - Газ босимини ошириш;
  • - Сиқилган газни совутиш ва яна қувурга ҳайдаш.
  • Оралиқ КС лари орасидаги масофа гидравлик ҳисоб орқали аниқланади.
  • Электрокимёвий ҳимоя воситалари: Ер ости магистрал қувурларини тупроқ, дайди токлар ва бактериялар коррозия-сидан ҳимоя қилиш учун хизмат қилади. Ҳимоя воситалари сифатида турли қувватга эга бўлган катод станциялари, протектор ва электродренаж қурилмалари ишлатилади. Катод станциялари ва протектор қурилмалари орасидаги масофа ҳисоблаш орқали аниқланади.
  • Ер ости газ омбори: Газ истеъмолининг мавсумий нотекислигини бир хилда бўлишини таъминлаш учун хизмат қилади. яъни бахор-ёз фаслида ортиқча газлар ер ости газ омборига ҳайдалади, куз-қиш фаслида эса етишмайдиган газлар миқдори ер ости газ омборидан олиниб истеъмолчи-ларга узатилади.
  • Газ тақсимлаш станцияси (ГТС): Қувурлар орқали оқиб келган юқори босимли газни керакли паст босимга камайтириб бериш учун хизмат қилади. ГТСда газнинг босими 3,6 ва 12 атмосфера босимигача камайтирилади. Шулар билан бир қаторда газ қушимча одорантланиб газ тармоқлари орқали истеъмолчиларга юборилади.

Download 10,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish