Газни қуритиш абсорбция ва адсорбция усуллари ёрдамида абсорбер ва адсорбер қурилмаларида амалга оширилади. Намликни ютувчи моддалар сифатида тегишлича абсорбент ва адсорбентлардан фойдаланилади. Абсорбент сифатида диэтиленгликол (ДЭГ)нинг (97 фоизли) эритмасидан фойдаланилади.
Абсорбернинг пастки қисмидан нам газ киритилади юқори қисмидан эса ДЭГ эритмаси ёмғир каби ёғдирилади. Натижада ДЭГ газ таркибидаги намликни ютиб, абсорбернинг пастки қисмига йиғилади ва у ердан десорбер қурилмасига оқизилади. Десорберда сувли ДЭГ аралашмаси қиздирилиб сувдан буғлатиб тозаланади. Қуритилган ДЭГ эритмаси яна абсорбернинг юқори қисмидан ёғдирилади ва ҳ.к. Қуриган газ эса абсорбернинг юқорисидан кейинги тозалаш жараёнига узатилади (6 расмга қаранг).
Қуритилган газ
Сув буғи
Газ+Н2О
ДЭГ+сув аралашмаси
ДЭГ эритмаси
1
2
3
Газни абсорбент ёрдамида қуритишнинг умумий чизмаси
Газни Н2S ва СО2 лардан тозалашда абсорбентлар сифатида этаноламинлар (МЭА; ДЭА; ТЭА) ишлатилади. Газ аралашмаси (Газ+Н2S+СО2) абсорбернинг пастки қисмидан унинг ичкарисига киритилади. Абсорбернинг юқори қисмидан эса региниратция қилинган амин (МЭА-моноэтаноламин) эритмаси оқизилади. Натижада, пастдан юқорига кўтарилаётган газ аралашмаси билан этаноламин эритмаси ўртасида тўқнашув содир бўлиб, Н2S ва СО2 лар аминлар томонидан ютиладилар ва қуйидаги кимёвий бирликларни ҳосил қиладилар.
[(C2H5ОNН2)Н]2S
[(C2H5СNН2)Н]2СО3
Н2S ва СО2 билан ҳосил қилган этаноламин аралаш-маси абсорбернинг пастки қисмидан қўшимча қиздирувчи ускуналар орқали буғлатувчи колоннага оқизилади. Қиздириш натижасида реакция орқа томонга силжиб, этаноламин ва Н2S ва СО2 лар яна ажраладилар.
Ажралган Н2S ва СО2 лар кейинги қайта ишлаш жараёнларига юборилади. Этаноламин эритмаси эса буғлатувчи колоннанинг пастки қисмидан яна абсорберга ҳайдалади.
Газларни механик қўшимчалардан тозалаш чанг ушлагичларда амалга оширилади. Бу аппаратлар асосан газнинг компрессор станцияси (КС)га ва газни тақсимлаш станцияси (ГТС)га кириши олдидан ўрнатилади. Улар конструкциялари билан фарқ қилиб, хўл ёки қуруқ филтрлаш принципи бўйича ишлайдилар (циклон ва ёғли чанг ушлагич-лар).
Барча қўшимча чўкиндилардан тозаланган газ (унга ҳид бериш мақсадида) одорантланади. Одорант сифатида этилмеркаптан С2Н5SH эритмаси ишлатилади. Одорантлаш жараёни махсус қурилмаларда бажарилиб 1000 м3 газга 16 гр. этилмеркаптан қўшилади. Одорантланган газ магистрал газ кувури орқали истеъмолчиларга ҳайдалади.