Суюлтирилган газларни автомобил транспортида ташиш - Суюлтирилган газларни автомобил транспортида ташиш автоцистерналарда, баллонларда ва сирпанувчи резервуарлар-да амалга оширилади. Автоцистерналар ишлатилиш мақсадига кўра: ташувчи ва тақсимловчиларга бўлинади. Ташувчи авто-цистерналар суюлтирилган газларни газ берувчи заводдан оралиқ базалар ва газ тўлдирувчи станцияларга ташиш учун фойдаланилади. Тарқатувчи автоцистерналар, суюлтирилган газларни истеъмолчиларнинг баллонларига қуйиш учун мўлжалланган. У тегишли насос ва бошқа мосламалар билан жиҳозланган. Цистерналар цилиндр кўринишидаги идиш бўлиб, автомобил шоссейига ўрнатилган. Цистерналар турига кўра, уларнинг ҳажми 4-15 м3 гача
- бўлади. Суюлтирилган газлар баллонларда оддий бортли ва махсус кассетали автомашиналарда ташилади. Бу машиналар бир вақтнинг ўзида 55та дан 77тагача баллондаги газни ташиш имкониятига эга. Баллонлар андоза (ГОСТ) лар буйича тайёрланиб улар 1,6 МПа гача бўлган босим остида ишлашлари мумкин. Андоза буйича баллонларнинг ҳажми 2,6; 5; 12; 27; 50 ва 80 литрли бўлади. Сирпанувчи (олиб қуйиладиган) резервуарларда суюлтирилган газларни ташиш оралиқ ва газ тўлдирувчи станцияларидан узоқда жойлашган истеъмолчилар учун фойдаланилади. Бундай резервуарларнинг ҳажми 0,5 м3 дан 3,5 м3 гача бўлади. Буларнинг ичида кўпроқ ишлатиладигани РС-1600 резервуари (ҳажми 1600литр) бўлиб, у 1,8 МПа. босим остида ишлашга мўлжалланган. Суюлтирилган газларни Сирпанувчи резервуарларда ташиш баллонларда ташишга қараганда 20-25 фоиз арзонга тушади.
Қувурларни ишлатишда коррозия жараёнларини бартараф этилиши - Нефт-газ қувурлари ва маҳсулот сақловчи резервуар-ларни ишлатишда уларнинг ташқи ва ички юзаларида коррозия жараёнлари содир бўлади. Ташқи юзалари тупроқ, дайди токлар ва бактериялардан ички юзалари эса маҳсулотлар таркибидаги моддалар (Н2S; СО2) ҳамда маҳсулот ости сувлари таъсирида коррозияланади. Натижада қурилмаларда турли кўринишдаги коррозия жароҳатлари ҳосил бўлиб қурилмалар-нинг ишлаш муддатини камайтиради. Бу эса ўз навбатида катта миқдордаги бевосита ва билвосита харажатлар сарфини юзага келтиради. Бундай салбий таъсирларнинг олдини олиш мақсадида, қувур ва резервуарларни коррозиядан ҳимоя қилиш тадбирлари амалга оширилади. Қурилмаларни тупроқ, дайди токлар ва бактериялар таъсиридаги коррозиядан ҳимоя қилиш пассив (изолятция қопламалари) ва актив (катод станциялари, протектор ва электродренаж) усуллари ёрдамида амалга оширилади. Ички юзалари эса асосан, коррозия ингибиторлари ёрдамида ҳимоя қилинади. Булардан ташқари, насос ва компрессорларнинг асосий қисмлари коррозияга чидамли пўлат қотишмалардан тайёрланади.
- Металл қурилмалар юқорида келтирилган шароитларда электрокимёвий коррозия механизми асосида йемириладилар, яъни қурилма юзасида ҳосил бўлган галваник элементларнинг анод бўлимида оксидланиш, катод бўлимларида эса қайта-рилиш жараёнлари содир бўлади. Оксидланишда анод бўлими металл атомларининг ионларга парчаланиши (FeFen+ne) қайтарилишида эса, катод бўлими электронларнинг қутбсизлантирувчи (Н3+Меn+O2) лар томонидан бириктириб
- коррозияланиши тўхтайди ёки секинлашади.
- олиш жараёни рўй беради, яъни қайтарилиш реакцияси ҳосил бўлади.
- Масалан, 2Н++2еН2; Fe2++2eFe O2+2H20+4e4OH-
- Натижада Fe2++4ОНFe(ОН)2 коррозия маҳсулоти ҳосил бўлади. Бу жараёнлар узлуксиз давом этиб, қурилманинг коррозияланишини, яъни емирилишини содир этади.
- Катод ва протектор химоя усулларининг ҳимоя қилиш механизми қурилмалар юзасида манфий зарядлар ҳосил қилиб, уларни катод сингари қутблашга асосланган. Бу ҳолда қурилма юзасида анод бўлимининг ҳосил бўлиши тўхтайди, яъни анод жараёни содир бўлмайди.
- Электродренаж ҳимоя усулининг ҳимоя қилиш механизми қувурлардаги дайди токларни кабел орқали темир йўлга изига (релсга) узатиш билан электрокоррозия жараёнининг содир бўлмаслигини таъминлайди.
- Қурилмаларни пассив усулида ҳимоя қилиш битум мастикаси асосида ҳосил қилинган изолятция қопламаси ва ёпишқоқ полимер ленталар ёрдамида амалга оширилади. Бу қопламалар ташқи муҳитнинг қурилмаларга бўлган таъсирини йуқотади ёки камайтиради.
- Қувур ва резервуарларнинг ички юзалари, асосан, коррозия ингибиторлари ёрдамида ҳимоя қилинади. Коррозия муҳитига киритилган ингибиторлар, қувур ва резервуарларнинг ички юзасида ҳимоя пардасини ҳосил қилиб, ташқи муҳит таъсирини камайтиради. Натижада маълум бир вақт давомида қурилмалар ички юзасининг
Do'stlaringiz bilan baham: |