Бундай резервуарларда секин буғланадиган нефт маҳсулотлари керосин, дизел ёқилғиси ва бошқалар сақланади. - Бундай резервуарларда секин буғланадиган нефт маҳсулотлари керосин, дизел ёқилғиси ва бошқалар сақланади.
- Конус кўринишидаги резервуарларнинг ҳажми 100 м3 дан 5000 м3 гача, сферик кўринишидагиларники эса 10000, 15000 ва 20000 м3 ни ташкил қилади.
- Йенгил буғланувчан нефт маҳсулотлари (бензинлар)ни сақлашда махсус конструкцияга эга бўлган сузиб юрувчи қопқоқли, понтонли ёки юқори босимли томчи кўринишидаги (0,7 кгс/см2 босим остида) резервуарлардан фойдаланилади.
- Ётиқ (горизонтал) кўринишдаги резервуарларда турли нефт маҳсулотлари сақланиб, улардан асосан саноат корхоналари ва қишлоқ хўжалигида тарқатувчи омбор сифатида фойдаланилади. Улар 0,07 МПа ички босим остида ишлашга мўлжалланган бўлиб, ҳажми 5100 м3 гача бўлади.
- Сузиб юрувчи қопқоқли резервуарнинг стационар (қўзғалмас) томи бўлмайди. Том вазифасини металл вароғи (листи)дан тайёрланган суюқлик юзасида сузиб юрувчи диск бажаради. У махсус конструкцияга эга бўлиб, унинг суюқлик устидаги ҳаракати қўзғалувчан нарвон ёрдамида амалга оширилади. Бундай резервуарларнинг ҳажми 100 м3 дан 50000 м3 гача бўлади.
- Сузиб юрувчи понтонли резервуарларга томи металл бўлаклари (шитовая покрития) билан ёпилган резервуарлар киради. Понтон пўкак кўринишидаги диск бўлиб, маҳсулот юзасига тегиб туради, яъни маҳсулот сатҳи билан бирга ҳаракатланади. Маҳсулот юзаси билан унинг ўртасида ҳаво бўшлиғининг ҳосил бўлмаслиги сабабли енгил буғланувчан маҳсулотлар, бензинларнинг исроф бўлиши паст босимли резервуарларга қараганда 5–6 марта кам бўлади.
- Томчи кўринишидаги резервуарлар понтонли ва сузиб юрувчи қопқоқли резервуарларни ишлатиш мумкин бўлмаган ҳолларда йенгил буғланувчан маҳсулотларни сақлаш учун ишлатилади. Бундай резервуарлар 0,04-0,2 МПа босим остида ишлайдилар.
- Нефт маҳсулотларини сақлашда нометалл резервуар-лардан ҳам фойдаланилади. Бундай резервуарларга: темир- бетон (т/б), резина ипли
- (резинотканевое) резервуарлар киради. Темир-бетон резервуарлари: мазут, нефт, ёғ ва тиниқ нефт маҳсулотларини сақлаш учун ишлатилади. Тиниқ нефт маҳсулотини сақловчи нометалл резервуарларининг ички юзаси юпқа пулат вароғи ёки бензинга чидамли синтектик материал билан қопланган бўлади.
- Цилиндрик кўринишдаги темир бетон резервуарларнинг ҳажми 100 м3 дан 30000 м3 гача, айрим ҳолларда эса уларнинг ҳажми 100000 м3 ни ташкил этади. Резервуар газ бўшлиғидаги ички босим 2000Па (0,02 кгс/см2) ни ташкил қилади. Резина ипли резервуарлар автомобил бензинлари, реактив ёқилғи, керосин, дизел ёқилғиси ва мойларни сақлаш учун мўлжалланган. Кўп ишлатиладиган бундай резервуарларнинг ҳажми 2,5-5 м3 ни ташкил қилади. Айрим ҳолларда 400 м3 ҳажмилилари ҳам тайёрланади ва ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |