М.Ў. Олди
Икки юз қирқ минг сўм Феоктистов И.В. Юдина Г.
(етказиб берувчи номидан масъул шахс имзоси)
Файзиев Т.
(харидор масъул шахсининг имзоси)
2003
йил
15.04.даги
2-сонли
ишончнома
бўиича
Файзиев
Т.
М.Ў.
(олувчининг Ф.И.Ш)
Юклаб жўнатилган маҳсулотни ҳисобга олишнинг икки усули мавжуд: юклаб жўнатиш,
маҳсулот (ишлар, хизматлар) топшириш ва банкка тўлов ҳужжатларини тақцим эташ санаси
сотиш пайти деб ҳисобланадиган биринчи усул (ҳисоблаш усули) ва
харидордан олинган
тўловлар ҳисоб-китоб варағига қайд этилган сана сотиш пайти деб ҳисобланадиган иккинчи усул
(касса усули).
"Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 13-моддасига
биноан ва бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ даромад ва харажатлар ҳақтўлаш вақти
ва пул келиб тушиш санасидан қатьий назар улар тааллуқли бўлган хисобот даврида акс
этгирилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси корхоналарида юклаб жўнатилган маҳсулот
хисобининг биринчи варианти қабул қилинган.
Юклаб жўнатилган, сотишга берилган, лекин тўланмаган маҳсулотнинг хисоби 9110
«Сотилган тайёр маҳсулошинг таннархи» хисобварағида юритилади.
Сотиш пайтида тайёр маҳсулот,
товарлар, ишлар ва хизматлар таннархи харажатларни
ҳисобга олувчи 2010 «Асосий ишлаб чиқариш», 2810 «Тайёр маҳсулог», 2910 «Товарлар» ҳисоб-
варақлари билан корреспондентланган ҳолда 9110 «Сотилган тайёр маҳсулотнинг таннархи»,
9120 «Сотилган товарларнинг таннархи», 9130 «Бажарилган ишлар ва кўрсатилган
хизматларнинг таннархи» хисобварақларининг дебетида акс эттирилади.
Ҳисобот даврининг охирида 9110 «Сотилган тайёр маҳсулотнинг таннархи», 9120
«Сотилган товарларнинг таннархи», 9130 «Бажарилган ишлар ва кўрсатилган
хизматларнинг
таннархи» ҳисобварақлари 9910 «Якуний молиявий натижа» ҳисобварага билан ёпилади.
Харидорларга маҳсулот юклаб жўнатилган пайтда хисоблаш усули билан қуйидаги
бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади:
- сотилган маҳсулотнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш тан-нархига:
Д-т 9110 «Сотилган тайёр маҳсулотнинг таннархи»
К-т 2810 «Тайёр маҳсулот»
- савдода юклаб жўнаталган маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархига:
Д-т 9120 «Сотилган товарларнинг таннархи»
К-т 2910 «Товарлар» - бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий таннархига:
Д-т 9130 «Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»
К-т 2010 «Асосий ишлаб чиқариш»
Ҳисобот даврининг охирида сотилган маҳсулотлар, товарлар,
ишлар ва хизматлар
таннархини ҳисобга олувчи ҳисоб-варақлар 9910 «Якуний молиявий натижа» ҳисобварагига
қуйидага ўтказмалар билан ёпилади:
Д-т 9910 «Якуний молиявий натижа»
К-т 9110 «Сотилган тайёр маҳсулотнинг таннархи»
К-т 9120 «Сотилган товарларнинг таннархи»
К-т 9130 «Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»
Жорий ҳисобда юклаб жўнатилган тайёр маҳсулотлар хисоб (режадаги ёки сотиш)
нархларида расмийлаштирилади. Чунки юклаб жўнатиш пайтида унинг ҳақиқий таннархи
номаълум бўлади. Ой охирида юклаб жўнатилган маҳсулотнинг хақиқий
таннархи ва унинг
ҳисоб нархлари билан фарқи аниқланади.
Мисол. Юклаб жўнатижан маҳсулотнинг ҳақиқий таннархини ҳисоблаймиз, минг сўм:
Кўрсаткичлар
Ҳисобдаги нарх Ҳақиқий таннарх
Фарқ
(+, -)
Ой бошига омбордаги тайёр
200
208
+8
маҳсулотнинг қолдиғи
Ишлаб чиқаришдан ҳисобот ойи
давомида қабул қилинган тайёр
маҳсулот
800
772
-28
Жами
1000
980
-20
Ҳақиқий таннархнинг ҳисобдаги
нархга нисбати,
% (980 : 1000 х 100) =
98%
Бир ойда юклаб жунатилган маҳсулот
900
882=(900 х 98% :
100)
-18
Ой охирига омбордаги тайёр маҳсулот
қолдиғи
100
98
-2
Ой охиридаги фарқлар суммасига қуйидагича ўтказмалар берилади:
Д-т 9110 «Сотилган тайёр маҳсулотнинг таннархи» — 18 мингсўм.
К-т 2810 «Тайёр маҳсулот» — 18 минг сўм;
Do'stlaringiz bilan baham: