Саноат маркетинги



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/91
Sana21.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#23218
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   91
Bog'liq
buxgalteriya hisobi va audit

 
Касса бўйича операциялар 
Хўж. 
опер. 
т.р. 
Сана 
Ҳужжат 
Операция мазмуни 
Д-т 
К-т 
Сумма 

3.01 
1-сон 
кирим 
ордери 
Хизмат сафарларига олинди 
5010 
5110 
4000 

8.01 
1-сон 
чиқим 
ордери 
Ҳисобот бериш шарти билан 
С.Тўлагановга берилди 
4220 
5010 
800 
5 
10.01 
2-сон 
чиқим 
ордери 
Ҳисобот бериш шарти билан 
А.Исоқовга берилди 
4220 
5010 
450 
6 
11.01 
2-сон 
кирим 
ордери 
Сотишдан тушум келиб тушди 
5010 
9010 
3000 
10 
12.01 
3-сон 
чиқим 
ордери 
Тушум ҳисоб-китоб варағига 
киритилди 
5110 
5010 
3000 
16 
15.01 
3-сон 
кирим 
ордери 
С.Тўлаганов бўнагининг қолдиги 
киритилди 
5010 
4220 
100 
18 
16.01 
4-сон 
чиқим 
ордери 
А.Исоқовга ортиқча сарфи учун 
берилди 
6970 
5010 
50 
20 
18.01 
5-сон 
чиқим 
ордери 
Ортиқча сарфи учун 
Т.Ҳамидовга берилди 
6970 
5010 
150 
46 
28.01 
4-сон 
кирим 
ордери 
Иш ҳақига олинди 
5010 
5110 
12000 


47 
28.01 
6-сон 
чиқим 
ордери 
Иш ҳақи, нафақалар тўланди 
6710 
5010 
12000 
55 
31.01 
5-сон 
кирим 
ордери 
Кассага харидорлардан олинди 
5010 
4010 
35000 
56 
31.01 
7-сон 
чиқим 
ордери 
Кассадан ҳисоб-китоб варагига 
киритилди 
5110 
5010 
35000 
3. Ҳисоб-китоб варағи бўйича ҳисоб тартиби 
Корхоналар ўртасида банк орқали ҳисоб-китоб варағи воситасида қилинадиган ҳисоб-
китоблар икки шаклда амалга оширилиши мумкин: нақдсиз ўгказишлар йўли билан ва нақд 
пулли тўловлар кўринишида. 
Пул маблағлари ҳисоби, хисоб-китоблар ва кредитлар бобидаги бухгалтерия ҳисоби 
қуйидагиларни таъминлаши керак: нақдсиз ўтказишлар ҳамда нақд пуллар йўли билан зарур 
хисоб-китобларни ўз вақтида ва тўғри амалга ошириш; 
— ҳисоб регистларида пул маблағлари мавжудлиги ва ҳаракатини ҳамда ҳисоб-китоб 
операцияларини тўлиқ ва тезкор акс этгириш; 
— пул маблағларидан лимитлар, сметаларга мувофиқ тегишли мақсадларда 
фойдаланишнинг амалдаги қоидаларига риоя қилиш; 
— пул маблағлари ва хисоб-китоблар ҳолатини инвентарлашни ташкил этиш ва 
белгиланган муддатларда ўтказиш; 
— кассада, банклардаги ҳисоб-китоб вараги ва бошқа хисоб-варақларда мавжудлиги ва 
бутлиги устидан назорат қилиш; 
— ҳисоб-китоб-тўлов интизомига риоя қилиниши, моддий бойликлар ва хизматлар учун 
суммалар, шунингдек кредитлаш тартибвда олинган маблағларнинг ўз вақтаца ўтказилишини 
назорат қилиш. 
Ўзбекистон Республикаси худудида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар 2002 йил 15 апрелда 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1122-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон 
Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида Низомга (янги таҳрирда) мувофиқ 
тартибга солинади. 
Банк муассасаларида ҳисоб-китоб варашни очиш учун корхона қуйидагиларни тақдим 
этиши керак: 
— корхона рахбари имзолаган ҳисоб-китоб варағини очиш тўгрисида ариза; 
— корхонанинг давлат рўйхатига олингани тўғрисида ҳужжат: 
— корхона уставининг нотариус тасдиқлаган кўчирма нусхаси; 
— нотариус тасдиқлаган имзолар намуналари ва мухр изи гатилган варақча; 
— корхона барпо этиш тўғрисида таъсис шартномаси (муассис, муассислар умумий 
йиғилиши қарори)нинг кўчирма нусхаси; 
— солиқ идоралари ва Ижтимоий суғурта фонди вдорала-рида ҳисобга қўйилгани тўғрисида 
маълумотнома. 
Барча банк ҳужжатларида биринчи имзо ҳуқуқи корхона раҳбари ёки у томонидан 
тайинланган шахсга, иккинчи имзо ҳуқуқи эса корхона бош бухгалтерига тегишлидир. Агар 
корхона ходимлар жадвалида бухгалтер лавозими кўзда тутилган бўлса, иккинчи имзо ҳуқуқи 
зиммасига бухгалгерия хиооботини юритиш ва хисоботлар тузиш юклатилган шахсга тақдим 
этилади. 
Имзолар намуналари ва муҳр изи бўлган варақчани корхонани рўйхатга олган ҳокимлик ёки 
нотариус тасдиқлаши керак. 
Банк ҳисоб-китоб варага бўйича амалга оширилаётган операцияларнинг хусусияти устидан 
назорат қилади. 


Корхонанинг хохдшига қараб маҳсулот сотиладиган жой бўйича бошқа шаҳарлардаги 
банкларда сотишдан олинган тушумни хисоблаш, буюртмачилардан бўнаклар олиш, етказиб 
берувчиларнинг товар ва хизматларига ҳақ тўлаш, шунингдек бошқа операциялар бўйича 
тўловларни амалга ошириш учун илова хисоб-китоб варақлари очилиши мумкин. 
Илова хисоб-китоб варағини очиш учун корхона банкка уни очиш тўғрисида шартнома 
тақдим этиб, у бўйича амалга ошириладиган операциялар хусусиятини ва илова ҳисобварағини 
тасарруф этиш ҳуқуқи берилган шахспарни кўрсагиши керак. Кўрсатилган ҳужжатга корхона 
раҳбари, унинг бош бухгалтери имзо чекади ва муҳр билан тасдикланади. 
Ҳисоб-китоб варағи бўйича барча операциялар белгиланган шаклдаги тўлов (банк) 
ҳужжатлари асосида, ҳисобварақ эгасининг розилиги билан амалга оширилади. Бундай 
ҳужжатларга чеклар, пул бадали тўғрисидаги эьлонлар, тўлов топшириқномалари, векселлар 
киради. 
Нақд пулларни банк ҳисоб-китоб варағидан корхона кассасига мехдатга ҳақ тўлаш, 
нафақалар, касаллик варақлари бўйича нафақалар, мукофотлар, хизмат сафарлари ва хўжалик 
харажатларини тўлаш учун чеклар асосида беради. 
Ундирувчилар фармойишларига кўра маблакларни сўзсиз тартибда хисобдан чиқариш 
қуйидаги ҳолларда амалга оширади: 
— солиқ идораларининг давлат бюджетига ўз вақтида киритилмаган солиқлар ва солиқ 
бўлмаган тўловларни ундириш тўғрисидаги фармойиши бўйича; 
— ижтимоий суғурта фонди идораларининг боқимандаларини ундириш тўғрисидаги 
фармойиши бўйича. 
Ҳисоб-китоб операцияларини ўтказиш пайтида нақдсиз хисоб-китоблар қуйидаги 
шаклларда амалга оширилади: 
— тўлов топшириқномалари; 
— аккредитивлар; 
— инкассо; 
— чеклар билан хисоб-китоблар; 
— пластик варақчалар ёрдамида. 
Тўловчилар билан маблағ олувчилар ўртасидаги хисоб-китоблар шакли шартаома (келишув) 
билан белгиланади. Тўлов топшириқномаси мижознинг ўз хисобварағидан олувчи хисобварағига 
муайян суммани ўтказиш тўғрисида унга хизмат банкка топшириж хисобланади (намунага 
каранг). 

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish