Саноат маркетинги


Тайёр маҳсулот ва уни баҳолаш



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/91
Sana21.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#23218
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   91
Bog'liq
buxgalteriya hisobi va audit

9.1. Тайёр маҳсулот ва уни баҳолаш. 
Тайёр маҳсулот — корхоналарда ишлаб чиқариш жараёнининг провард маҳсулотидир. 
Технологик ишлов беришнинг барча босқичларидан ўтган, тасдиқланган стандартлар ва 
техник шартларга мувофиқ келадиган (унинг сифатини тасдиқлайдиган сертификат ёки бошқа 
ҳужжат билан таъминланган), техник назорат бўлими қабул қилган ва омборга топширилган ёки 
харидорга юклаб жўнатилган маҳсулот тайёр маҳсулот деб ҳисобланади. 
Тайёр маҳсулот айланма маблағлари таркибига киради ва шунинг учун "Бухгалтерия хсоби 
тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига биноан у балансда ишлаб чиқариш жараёнида 
асосий воситалар, хомашё, материаллар, ёқилғи, қувват, мехнат ресурслари ва уни ишлаб 
чиқаришга доир бошқа харажатлардан фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни ўз ичига 
оладиган маҳсулотаинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи бўйича акс эттирилиши керак. 
Тайёр маҳсулотнинг ҳақиқий таннархини фақат хисобот даври (ой) тугаши билан хисоблаш 
мумкин. Маҳсулотнинг ҳаракати (йшлаб чиқариш, юклаб жўнатиш, сотиш) эса ҳар куни юз 
беради, шунинг учун жорий ҳисоб учун маҳсулотнинг шартли баҳоси зарур. 
Тайёр маҳсулот ҳаракатининг жорий, кундалик хисоби хисоб нархларида режадаги ишлаб 
чиқариш таннархи ёки шартномавий нархлар бўйича юритилади. 
Ой охирида тафовут (четга чиқиш) аниқланади ва хисоб нархи ҳақиқий таннархга қадар 
етказилади. 
Жорий хисобда тайёр маҳсулотни баҳолаш "Товар-моддий бошкалар" деб номланган 4-
сонли БҲМСга биноан ФИФО ёки ўртача хисоблаш (АВЕКО) усулларидан бирига кўра амалга 
оширилиши мумкин. Ушбу усулларнинг мохияти "Моддий бойликлар, инвентар ва 
фойдаланишдаги хўжалик ашёлари хисоби" деб номланган 9-бобда кўриб чиқилган. 
 
9.2. Тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва унинг омборга келиб тушиши ҳисоби 
Ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар цехдан тайёр маҳсулотлар омборига тогшшрилади. 
Тайёр маҳсулотни омборга топшириш қабул қилиш-топшириш юкхатлари билан 
расмийлаштирилади, уларда қуйидаги кўрсаткичлар ўрин олади: маҳсулотни қабул қилган 
омборнинг рақами (коди), маҳсулотнинг номи, унинг микдори, ўлчов бирлиги, нархи ва суммаси. 
Бажарилган 
ишлар 
ва 
хизматлар 
қабул 
қилиш-топшириш 
далолатаомаси 
билан 
расмийлаштирилади. 
Омборда тайёр маҳсулот омбор хисоб варақа (карточка)ларида табиий кўринишда, 
материаллар хисобига ўхшаб ҳисобга олинади. Уларда ҳар бир кирим ва чиқим ҳужжати бўйича 
маълумотлар ёзилади; ҳар бир ёзувдан кейин қоддиқ чиқарилади. Топшириш юкхатлари асосида 
маҳсулот чиқариш қайдномалари тузилади, бунда тайёр маҳсулот қайдномаларда икки хил: 
ҳисоб нархларида ва ҳақиқий таннархи бўйича акс эттирилади. 
Тайёр маҳсулотнинг жамлама хисоби 2810 «Тайёр маҳсулот» ҳисобварағида юритилади. 


Мисап. Ҳисобот даври мобайнида омборгахисоб нархлари бўйича 80 минг сўмлик тайёр 
маҳсулот келиб тушди. Ой охирида унинг хақиқий таннархи белгаланди, у 75 минг сўмни ташкил 
этди. 
Келиб тушган маҳсулотга хисоб нархлари бўйича қуйидаги ўтказма берилади: 
Д-т 2810 «Тайёр маҳсулот» — 80 минг сўм. 
К-т 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» — 80 минг сўм. 
Ҳисоб нархининг ҳақиқий таннархдан тафовути, агар ҳақиқий таннарх хисоб нархидан оз 
бўлса, "қизил сторно" усулида қуйидаги ўтказма билан расмийлаштирилади: 
Д-т 2810 «Тайёр маҳсулот» — 5 минг сўм._______ 
К-т 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» —15 минг сўм. 
Ҳақиқий таннарх хисоб нархидан ошиб кетса, фарқ қўшим-ча "қора" ёзув билан ўша 
ўтказма ёрдамида ёзилади. 
Мисол. Айтайлик, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи 90 минг сўмни 
ташкил этди. 
Ҳисобот даври давомида омборга тайёр маҳсулотнинг келиб тушиши: 
Д-т 2810 «Тайёр маҳсулот» — 80 минг сўм. 
К-т 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» — 80 минг сўм. 
Ҳисобот даври охирида тайёр маҳсулот ҳақиқий таннархининг ҳисобдан чиқарилиши учун 
10 минг сўмлик фарқ ўша ўтказмада қўшимча ёзув билан ёзилади: 
Д-т 2810 «Тайёр маҳсулот» — 10 минг сўм. 
К-т 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» — 10 минг сўм. 

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish