тўловчи тафсилотлари:
27.04.2005 йилдаги 29-сон шартномога кўра дераза
блоклари учун ҚҚСсиз 15% олдиндан тўлов
М.Ў.
Раҳбар:
Д.И.Петров
Бош бухг.:
Б.Р.Саматова
Банк
Текширилди
Маъқулланди
Банк томонидан ўтказилди
Тўлов топшириқномалари билан ҳисоблашшшгар кўпинча олдиндан ҳақ тўлашда
ишлатилади, бунда харидор аввал пулни ўтказади, сўнгра етказиб берувчидан товар олади. У
одатда, агар тўловчи ва олувчига турли банкларда хизмат кўрсатилса, икки нусхада ва, агар
тўловчи билан олувчига бшта банкда хизмат кўрсатилса, уч нусхада ёзиб берилади.
Етказиб берувчи товарни юклаб жўнатган, ишни бажарган ш хизматлар кўрсатган ҳамда
туловчидан муайян суммани тўлашни талаб этганда кейинги тўлов чоғида тўлов талабномалари
билан ҳисоб-китоблар кўлланилади (10-намунага каралсин). Ҳисоб-китобларнинг ушбу шакл
акцет шакли деб ҳам аталади. Товарнинг юклаб жўнатилгани ҳақида зарур ҳужжатларга эга
бўлган етказиб берувчи тўлов талабномасини ёзади ва уни ўз банкига инкассога (тўловни талаб
қилиб олишга) топширади. Етказиб берувчининг банки уларни акцепт ва тўловни ундириш учун
харидорнинг банкига юборади.
Акцепт — тўловчининг тўлашга розилига бўлиб, уни банк
муассасасининг талабларини
олгандан кейин битта шаҳардаги хисоб-китобларда — уч кун мобайнида, бошка шаҳардаги
ҳисоб-китобларда — беш кун мобайнида тақдим этиши керак. Агар товар ёки
хизматлар
буюртирилган бўлмаса, товарларнинг сифатсизлига ёки буг эмаслиги аникланган, товарлар нархи
келишилмаган бўлса тўлашдан бош тортишга ҳақлидир. Бош тортиш асосланиши ва банкка ёзма
шаклда тақдим этилиши керак.
Бойликларни юклаб жўнатиш,
Корхона ҳисобварағида пул маблағлари етишмаганда банк уни 2-сон картотекага ўтказади
ва корхонани ўз маблағларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқидан маҳрум қилади. Маблағларни
ҳисоб-китоб варағвдан ҳисобдан чиқариш ушбу ҳолда қонун ҳужжатлари билан белгиланган
навбатлилик тартибида амалга оширилади. Фавқулодда ҳолларда маблағларни
жуда зарур
эҳтиёжларга бериш тегишли меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган тартибда амалга ошнрилади.
Вақти-вақти билан (ҳар куни ёки банк томонидан белгиланган бошқа муддатларда) корхона
банкдан ҳисоб-китоб варағидан кўчирма олади. Операция мазмуни унда шартли код билан
алмаштирилади. У ҳисоб-китоб вараш буйича операциялар
амалга оширилганидан кейин
берилади. Кўчирмага барча тасдиқловчи ҳужжатлари илова қилинади.
Кўчирманинг бухгалтерия ишловида банк корхонанинг қарздори сифатида чиқаётганини
эътиборда тутиш керак, чунки банк пул маблағларини саклайди ва улардан ўз айланмасида
фойдаланади. Шу сабабли маблағлар қолдиқлари ва тушумлар шахсий ҳисобварақ
кредити
бўйича ёзилади, чунки ушбу суммалар банкнинг корхонадан қарзини кўрсатади, пулларни бериш
ва ўтказиш эса дебет бўйича кўрсатилади, чунки ушбу ҳодца банкнинг қарзи камаяди. Демак,
банк учун корхонанинг ҳисоб-китоб варағи — пассив хисобварақ. Корхона учун эса у актив
ҳисобварақ, шунинг учун бухгалтер ушбу операцияларни 5110 "Ҳисоб-китоб варағи"
ҳисобварағига тескари тартибда ёзади.
Банк
кўчирмаси
бухгалтер
томонидан
текширилади
ва
ҳошияга
қаламда
корреспонденцияланувчи ҳисобварақлар шифри кўрсатилади. Кўчирмага илова қилинган
ҳужжатларда ана шу ҳисобварақлар кўрсатилади. Банк кўчирмаларида тузатишлар, ўзгаришлар,
устидан чизишларга йўл қўйилмайди. Корхонанинг ҳисоб-китоб варагида Ўзбекистон
Республикаси миллий валютасида пул маблағлари мавжуддиги ва ҳаракатини ҳисобга олиш учун
5110 "Ҳисоб-китоб варағи" актив пул ҳисобварағи ишлатилади
Хулоса
Пул маблаглари - бу корхонанинг асосий тулов воситаларидан бири хисобланади.
Корхоналарнинг пул маблаглари асосан хисоб-китоб счетида, кассада, валюта счетида ва махсус
счетларда сакланади. Пул маблаглари хисоби касса китоби,
касса кирим-чиким ордерлари, хисоб-
китоб счетидан кучирмалар ва бошка хужжатлар ёрдамида юритилади.
Накд ва накд пулсиз шаклидаги хисоб-китоб операциялари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: