Саноат маркетинги


Маҳсулот таннархини калькуляция қилиш усуллари



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/91
Sana21.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#23218
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   91
Bog'liq
buxgalteriya hisobi va audit

 
7.5. Маҳсулот таннархини калькуляция қилиш усуллари 
Маҳсулот тури, унинг мураккаблиги, ишлаб чиқаришни ташкил этиш тури ва хусусиятига 
боғлиқ ҳолда саноат корхонасида маҳсулот таннархини калькуляция қилишнинг қуйидаги асосий 
усуллари қўлланилади: оддий (бир бўлимли), буюртмали ва меъёрий усуллар. 
Оддий усул. Саноатнинг қазиб чиқарувчи тармоқлари, электрстанциялар, кимё саноати ва 
қурилиш материалларининг баъзи ишлаб чиқаришлари ва ушбу корхоналар ишлаб чиқаришнинг 
оммавий тусдаги, ишлаб чиқарилаёттан маҳсулотнинг бир ёки бир неча турлари, технология 


жараёнининг қисқа даврлиги ва кўпчилик ҳолларда тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг йўқлиги 
билан тавсифланади. 
Ушбу усул бўйича харажатларни хисобга олиш объекти бўлиб ишлаб чиқариш жараёни 
ҳисобланади, у бир қатор ҳолларда босқичларга бўлинади. Шу муносабат билан моддалар 
номенклатурасига ҳам ўзгартишлар киритилади, унда ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобга 
олинади: барча харажатлар одатда бевосита бўлгани сабабли уларни иқтисодий элементлар 
бўйича акс этгириш имконияти мавжуд. 
Оддий усулда таннархни калькуляция килиш: 
Маҳсулот 
турлари 
Бир ойда 
чиқарил-
ган 
маҳсулот-
лар сони 
Маҳсулот 
бирлиги-
нинг 
режадаги 
таннархи
сўм 
Ҳақиқатда 
ишлаб 
чиқаришга 
режадаги 
харажат-лар, 
сўм 
Тақсимлаш 
коэффи-
циенти 
Ҳақиқий 
харажат-лар, 
сўм 
Маҳсулот 
бирлиги учун 
харажат-лар, 
сўм 
А 
маҳсулоти 
100 
1 500 
150 000 
1,244 
186 600 
1 866,0 
Б 
маҳсудоти 
300 
450 
135 000 
1,244 
167 940 
559,8 
В 
маҳсулоти 
800 
2260 
1 808 000 
1,244 
2 249 160 
2811,5 
2 093 000 
1,244 
2 603 700 
Келтирилган ҳисоб-китобда аввало коэффициент аниқланади, у ҳақиқий харажатлар 
умумий суммасининг режадаги харажатлар умумий суммасига нисбати сифатида ҳисобланади: 2 
603 700 : 2 093 000 = 1,244 
Сўнгра, ишлаб чиқаришга ҳақиқий харажатларнинг умумий суммаси (2 603 700 сўм) 
уларнинг режадаги харажатлар суммасидаги хиссасига мувофиқ равишда А, Б, В маҳсулотлари 
ўртасида тақсимланиб, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг таннархи белгиланади. 
А маҳсулоти бўйича ҳисоб-китоб қуйидагача кўриниш олади: 
150000 х 1,244 = 186600 сўм. 
Б маҳсулоти бўйича: 
135000 х 1,244 = 167940 сўм. 
В маҳсулоти бўйича: 
1808000 х 1,244 = 2249160 сўм. 
Бўлимли усул пировард маҳсулот ишлаб чиқаришнинг бир катор технологик жиҳатдан 
узлуксиз босқичларидан ўтадиган бирламчи хомашёни изчил қайта ишлаш йўли билан оли-
надиган ишлаб чиқаришлар учун хос — бу ҳолат қора ва рангли металлургия, тўқимачилик ва 
бошқа тармоқларда мавжуд. Айрим цехлар ва бўлимлар ичида ишлаб чиқариш харажатлари 
хисобининг ярим тайёр маҳсулотлар вариантини қўллаш ушбу усулнинг асосий хусусияти 
ҳисобланади. Бўлимли усулда мазкур цех ёки бўлим маҳсулот таннархини калькуляция 
қилишнинг ярим тайёр маҳсулотларсиз варианти қўлланиши мумкин. 
Тайёр маҳсулот таннархи асосий материаллар таннархига бир қатор изчил босқичларда 
уларга ишлов бериш таннархларини аста-секин жамлаш йўли билан белгиланади. Ҳисоб бўлимли 
усул бўйича ташкил этиладиган ишлаб чиқаришлар кўп материал талаб қилади, шунинг учун 
моддий харажатлар ҳисоби ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида материаллардан фойдаланиш 
устидан назоратни таъминлашини эътиборга олиб ташкил этилади. Бир бўлимда олинган ярим 
тайёр маҳсулотлар кейинги бўлимда бирламчи материал бўлиб хизмат қилади. Шу муносабат 
билан уларни баҳолаш ва қиймат ифодасида кейинги бўлимга топшириш зарурияти юзага келади. 
Харажатлар хисоби ва маҳсулот таннархини калькуляция қилишнинг буюрпгмали усули 
ишлаб чиқариш ҳисобининг энг оддий усулларидан биридир. У асосан якка тартибда ва кичик 
туркумларда маҳсулот ишлаб чиқаришда қўлланилади. Якка ёлғиз нусҳалар, майда туркумдаги 
маҳсулотлар, таъмирлаш, монтаж қилиш ва синов ишлар, фуқароларнинг кийим ёки пойабзални 


якка тартибда тикиш учун буюртмалари ва ҳоказолар ушбў усулда калькуляция қилиш 
объектлари хисобланади. 
Харажатлар хсоби ва маҳсулот таннархини калькуляция қилишнинг меъёрий усули қуйидаги 
тамойилларга риоя килинишини тақозо этади: 
— корхонада амал қилаеттан меъёрлар асосида ҳар бир маҳсулот тури бўйича одциндан 
меъёрий таннарх калькуляциясини тузиш; 
— меъёрий таннархни тузатиш, ана шу ўзгаришларнинг маҳсулот таннархига таъсирини 
белгилаш учун ой мобайнида ўзгаришлар ҳисобини юритиш; 
— сабаблари ва айбдорларини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқариш жараёнида беягаланган 
меъёрлардан тафовутларни мунтазам аниқлаб бориш; 
— маҳсулотнинг ҳақиқий таннархини унинг меъёрий таннархи, тафовутлар ва меъёр 
ўзгаришларини алгебраик йиғинди сифатида аниқланади. 
Маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи меъёрий усулда қуйидаги формулага кўра аникланади: 
Ҳт = Мтн± Мт±Мў 
бу ерда Ҳт — ҳақиқий таннарх;
Мтн — меъёрий таннарх;
Мт — меъёрлардаги тафовутлар;
Мў — меъёрлар ўзгариши. 
Меъёрий усул хисоб маълумотларидан таннархнинг пасайи-ши резервларини аниқлаш ва 
ишлаб чиқаришга тезкор раҳбарлик қилиш учун самарали фойдаланиш имконини берадиган 
илгор усул ҳисобланади. Меъёрий усул, одатда, кўп миқдордаги детал ва бирикмалардан иборат 
хилма-хил ва мураккаб маҳсулотни оммавий ва туркумли ишлаб чиқаришда, ишлов берувчи 
саноат корхоналарида (машинасозлик, металлга ишлов бериш, тикувчилик, пойабзал, трикотаж, 
мебел-созлик тармоқлари ва ҳоказо) қўлланилади. 

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish