7 - Мавзу. ДАВР ХАРАЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИ
Режа:
1.Сотиш бўйича харажатлар ҳисоби
2. Маъмурий харажатлар ҳисоби
3. Бошқа операцион харахатлар ҳисоби
4. Бошқа харажатлар ҳисоби
5. Маҳсулот таннархини калькуляция қилиш усуллари
Таянч иборалар:
Давр харажатлари, ишлаб чиқариш жараёнлари, бошқарув тижорат, умумхўжалик
харажатлари, таннарх, калькуляция, оддий ва мураккаб усуллар.
7.1. Сотиш бўйича харажатлар ҳисоби
Давр харажатлари — харажатлар таркиби тўғрисидаги Низомга биноан жорий этилган
корхонанинг харажатлар ҳисоби тизимида нисбатан янга кўрсаткич. Бевосита ишлаб чиқариш
жараёни билан боглиқ бўлмаган харажатлар давр харажатлари тоифасига киритилади. Ушбу
харажатларга бошқарув, тижорат харажатлари, умумхўжалик мақсадқцага бошқа харажатлар, шу
жумладан илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари харажатлари киради. Ушбу
харажатлар корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқарши фаолияти билан боғланмагани, лекин
маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотиш бўйича асосий фаолияти билан боғлангани учун улар
операцион харажатлар, шунингдек
умумий ва
маъмурий харажатлар деб ҳам аталади. Улар
ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулот ёки товарлар ҳажмига боғлиқ эмас, аксинча, вақт,
хўжалик фаолиятининг қанча давом этиши билан кўпроқ боғлиқ. Ушбу харажатлар улар пайдо
бўлган ҳисобот даврида йиғилади ва хисобдан чиқарилади.
Давр харажатларига қуйидаги харажатлар киритилади:
• маҳсулотни сотиш харажатлари;
• бошқарув харажатлари;
• бошка операцион харажатлар, шу жумладан илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик
ишланмалари харажатлари, ишлаб чиқариш ва бошқарув тизимини ривожлантириш харажатлари;
• келгусида солиқ солиш базадан чикариб ташланадиган ҳисобот даври харажатлари.
Сотши харажатларига қуйидагилар киритилади:
— товарларни темир йўл, ҳаво, автомобил, денгиз, дарё орқали ва от-уловда ташиш
харажатлари. Ушбу моддага ташиш харажатлари, шунингдек транспорт
воситаларининг тухтаб қолиши учун тўланган жарималар киради;
— савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг сотиш бўйича харажатлари.
Шу жумладан:
— маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотилиши билан боғлиқ меҳнатга ҳақ тўлаш
харажатлари, бунга маъмурий-бошқарув аппарати ходимларига ҳақ тўлаш
кирмайди;
— иш хақига таалуқли ижтимоий суғурта харажатлари;
— савдо эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар ва хоналарни
ижарага бериш, саклаш ва таъмирлаш харажатлари;
— асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси;
— санитария кийимлари, сочиқ ва дастурхоналар, арзон инвентар ва хўжалик
ашёлари, ошхона анжомлари ва идиш-товоқпарнинг эскириши;
— газ, ёкилғи, электр қуввати харажатлари;
— товарларни сақлаш, ишлов бериш ва навларга ажратиш харажатлари;
— савдо рекламаси харажатлари.
Do'stlaringiz bilan baham: