VIII. ИСИТИШ ВА ВЕНТИЛЯЦИЯ ТИЗИМИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР. 8.1 МТМ бинолари учун ташкил этиладиган иситиш тизими ва ҳаво алмаштириш тизимига қўйиладиган гигиеник талаблар жамоат бинолари ва қурилмаларига мос холда марказлаштирилган иситиш ва вентиляция тизимлар ташкил этилиши керак.
8.2 МТМ биноларини иссиқлик таъминоти иссиқлик ИЭС тармоқларида кўзда тутилган район ва локал қозонхоналар орқали, заҳира кириш имкониятини билан ташкил этилади. Автоном иссиқлик таъминотини қўллашга рухсат этилади.
8.3 Исситиш қурилмаларида ҳарорат режимини оптимал кўрсаткичларини таъминлаш учун мазкур қурилмалар бошқарилувчи кранлар билан таъмиинланиши керак.
МТМ бино хоналарини иситиш учун қўлбола иситиш мосламалари, шунингдек инфрақизил нурланишли иситиш воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Бошқа иситиш воситалари мавжуд бўлмаган холатларда фойдаланиш сертификатига эга бўлган кўчирилувчи ёғли иситиш қурилмаларидан фойдаланишга рухсат этилади.
Фаолият олиб борувчи МТМ биносини маҳаллий печка билан иситиш амалга ошириладиган бўлса, печкани ёқиш коридорда ёки умуман ташқарида, болалардан узоқда амалга оширилиши, печкани ёқиш тонгда бошланиши, болаларни МТМга келишидан 1 соат олдин тугатилиши керак. Сутка давомида узлуксиз равишда ишловчи МТМларда печкаларни ёқишни болалар уйқуга кетишидан 2 соат олдин тугатилиши керак.
Иситиш мавсуми бошланишидан олдин барча иситиш қурилмаларида тафтиш ишлари ўтказилиши ва тегишли ташкилотлар томонидан ушбу қурилмаларни ишга яроқлилиги тўғрисида махсус хулосага эга бўлиши керак.
Печкалар ёрдамида иситилувчи хоналар ҳавосини углерод оксиди билан ифлосланганишини олдини олиш мақсадида ёқилғи воситаларини тўлиқ ёнишидан олдин печка эшикларини ёпиб қўйиш зарур. “Буржуйка»типидаги маҳаллий иситиш печкаларидан фойдаланиш тақиқланади.
Қаттиқ ёқилғиларни сақлаш учун алоҳида хона ташкил этиш талаб этилади.
8.4 Иситувчи қурилмалар юзасининг ўртача ҳрорати 70 градусдан ошмаслиги керак.
8.5 МТМ болалар бўладиган хоналаридаги ҳаво ҳарорати 20 дан 250 С оралиғида сақланиши керак.
8.6 Болалар доимий бўладиган хоналардаги ҳавонинг нисбий нимлиги 40-60%ни ташкил этиши керак, овқат тайёрлаш бўлими ва кир ювиш хоналарининг ишлаб чиқариш бўлимларидам эса -70%дан ортиб кетмаслиги керак.
8.7 Йил мавсумидан қатъий назар МТМнинг барча хоналари болалар бўлмаган вақтида кунига камида 2 марта шамоллатилиши керак. МТМнинг гуруҳ хоналари ва ухлаш хоналарида елвизак ёки бурчак ости шамоллатилиши таъминланиши керак. Туалет хоналари орқали шамоллатишни ташкил этиш тақиқланади.
Йилнинг иссиқ даврида болалар иштирокида ҳам барча хоналарда бир томонлама кенг аэрацияни ташкил этишга рухсат этилади.
8.8 МТМларда хоналарни шамоллатиш давомийлиги ташқи ҳаво ҳароратига, шамол йўналишига, иситиш тизимининг самарадорлигига боғлиқ бўлади. Хоналарни шамоллатиш болалар хонада бўлмаган вақтда амалга оширилади ва болаларни машғулот ёки сайрдан қайтишидан 30 дақиқа олдин тугатилади.
Шамоллатиш вақтида хона ҳавоси ҳароратини пасайишига рухсат этилади, аммо бу пасайиш 2-40С дан ошмаслиги керак. Ухлаш хонасидаги елвизак шамоллатиш болалар ухлашга ётқизилишидан олдин амалга оширилади.
Йилнинг совуқ даврида хонадаги фрамуга ва форточкалар болалар уйқуга кетишидан 10 дақиқа олдин ёпилади.
8.9 Болалар мунтазам бўладиган хоналар (гуруҳ хоналари, ўйин хоналари, ухлаш хонаси, мусиқа ва жисмоний тарбия машғулотлари хоналари ва бошқалар) ҳавосидаги зарарли моддалар концентрацияси ёпиқ хоналар ҳавоси учун ўрнатилган рухсат этилган миқдордан (РЭМ) ошмаслиги керак.
8.10 МТМдаги болалар бўлувчи барча асосий хоналар ҳаво ҳарорати устидан назорат маиший спиртли термометр ёрдамида ўлчаниб, аниқланади, бунда термометр болалар нафас бўсағасида, хонанинг ички деворига мустаҳкамланган холда жойлаштирилади.