Санитарно-гигиенические требования к содержанию, устройству и организации режима работы дошкольных образовательных учреждений


VI. МТМ ХОНАЛАРИНИ ЖИҲОЗЛАНИШИ ВА УЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР



Download 1,24 Mb.
bet9/22
Sana20.07.2022
Hajmi1,24 Mb.
#826735
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22
Bog'liq
Санпин 0355-18 узбек

VI. МТМ ХОНАЛАРИНИ ЖИҲОЗЛАНИШИ ВА УЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР.
6.1 Асосий хоналарнинг жиҳозланишида болаларнинг ёши ва бўйи инобатга олиниши, гигиеник ва педагогик талабларга риоя қилиниши зарур. Ўтириш учун олинган ва қўлланилувчи мебел жиҳозларининг ва столларнинг (овқатланиш учун ва машғулотлар учун) функционал ўлчамлари миллий стандартлар ва ўрнатилган техник регламентларнинг қатъий талабларига мос бўлиши керак. (7 Илова).
Кўп тармоқли типдаги МТМ хоналари тарбияланувчиларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишидаги силжишларни квалификацион тўғрилашни амалга оширишга боғлиқ холда амалга ошириб жиҳозланади.
6.2 Ечиниш хоналарида устки кийимлар ва бош кийим, пойафзаллар учун мўлжалланган полкалар билан жиҳозланган, устки кийимларни илиш учун мўлжалланган илгаклар билан таъминланган секцион шкафларни ўрнатиш тавсия этилади. Бош кийимлар учун полканинг тавсия этиладиган баландлиги – 15см, шкаф тубини полга нисбатан баландлиги-10 см дан кам эмас. Шкафлар эшикларида тутқичлар ўрнига мақсадли холда эшикларни очиш учун махсус тирқишлар ташкил этиш зарур, бу табиий шамол айланишини таъминлаш учун ҳам зарурдир. Оилавий типдаги ва индивидуал турар жой биноларида жойлашган МТМларда хоналар учун ажратилган майдоннинг чегараланиш шароитида баландлиги болаларнинг ўртача бўйи баландлигидан ошмаган шкафларни ўрнатишга рухсат берилади.
6.3 Гурух хоналарида болалар учун ташкил этиладиган стол ва стуллар сони гуруҳдаги болалар сонига қараб ташкил этилади. Бир гуруҳдаги стол ва стуллар бир комплект холатида ташкил этилиши ва махсус белгиларга эга бўлиши керак. Болалар учун мебеллар 7 иловада келтирилган болаларнинг антропометрик кўрсаткичларига мос холда танлаб олинади.
6.4 Гуруҳларни мебеллар билан жиҳозлашда қуйидаги талабларга риоя қилиниши зарур:
- катта ва тайёрлов гуруҳлар учун столларга ёритилганлик иш ўрнининг чап томонидан тушадиган холатда жойлаштирилиши лозим,
- чапақай болалар учун иш ўрнига ёритилганлик ўнг томонидан тушадиган холатда индивидуал иш ўринлари ташкил этилади.
Столлар қуйидаги холатда ташкил этилади:

  • Чап ён томондан табиий ёритилганлик тушиш холати таъминланган шароитда 3 қатордан ортиқ бўлмаган холатда жойлаштирилади. Чап томондан табиий ёритилганликни таъминлашни имкони бўлмаган шароитда қўшимча сунъий ёритилганликни ташкил этиш мумкин.

  • Стол қаторлари орасидаги масофа 0,5 м дан кам бўлмаслиги керак,

  • Биринчи қатор столлари билан дераза токчасигача бўлган масофа 1м,

  • Биринчи қатор столлари билан илинган доска орасидаги масофа 2,5м, бунда кўриш бурчаги 45 градусдан кичик бўлмаган холатда ташкил этилиши керак.

  • 6.5 Столларнинг ишчи юзаси очиқ рангдаги матоли тўшамага эга бўлиши керак. Стол ва стулларнинг устки қопламаси учун фойдаланилган материаллар кам иссиқлик ўтказиш хусусиятига эга бўлиши, иссиқ сув, ювиш воситалари ва дезинфекцион эритмалар таъсирига нисбатан турғун бўлиши талаб этилади.

Деворга илинган досканинг ўлчами 0,75*1,5м, досканинг полга нисбатан қуйи чегараси -0,7-0,8 м ни ташкил этиши керак.
Бўр билан ёзиладиган доскалар юқори адгезияга эга бўлган (ўзаро таъсирли) материалдан тайёрланиши, ёзиш учун мўлжалланган бўлиши, нам латта билан осон тозаланиши, ташқи механик таъсирларга чидамли бўлиши, яшил рангда бўлиши, матоли қопламали, ялтироқлик келтириб чиқармаслиги керак.
Маркерли доскадан фойдаланилганда маркернинг ранги доска рангидан кескин фарқ қиладиган ҳолда танланиши лозим (қора, қизил, жигар ранг, кўк ва яшилнинг тўқ ранглари).
Хусусий ёриткичларга эга бўлмаган ўқув доскалари бир текис ёритувчи сунъий ёриткичлар билан таъминланиши керак.
Интерактив доска ва проекцион экрандан фойдаланилганда уларни бир текис ёритишни таъминловчи махсус ёриткичлар билан таъминлаш ва ортиб кетган ёрқинликда нурли доғларни бўлмаслигини таъминлаш керак.
Болалар билан ўтказиладиган машғулотларни уларни стулларга ўтказишни ташкил этишда уларнинг бўйи, саломатлик ҳолати, кўриш ва эшитиш қобилияти инобатга олиниши керак. Тез-тез шамоллаш касалликларидан азият чекувчи болаларни эшик ва деразадан узоқроқда, эшитиш қобилияти паст бўлган болалар ва узоқни яхши кўролмайдиган болалар эса биринчи қаторда жойлашган столларга ўтказилиши ва бунда албатта уларнинг бўйи ҳисобга олиниши керак.
6.6 МТМларда болалар буюмлари ассортиментининг гигиеник талабларига жавоб берувчи ва болалар саломатлигига ҳавфсиз бўлган ўйинчоқлардан фойдаланилади, уларнинг 2%ли совун-содали эритма билан ювиш талаб этилади (ясли гуруҳида кунига 2 марта, боғча гуруҳида эса кунига бир марта). Юмшоқ ўйинчоқлар ҳар ойда бир марта ювилади ёки кварцланади.
6.7 телевизион кўрсатувлар ва видеофильмларни томоша қилишда экран диоганалининг катталиги 42 дюмдан кичик бўлмаган телевизорлардан фойдаланиш талаб этилади. Телевизорларнинг жойлаштириш баландлиги полдан 1-1,3 метрни ташкил этиши керак. Телекўрсатувларнинг томоша қилишда болаларни экрандан 2-3 метр яқин бўлмаган ва 5-5,5 метр узоқ бўлмаган холатда жойлаштириш талаб этилади. Стуллар 4-5 қатор қилиб жойлаштирилади (битта гуруҳ ҳисобидан); стуллар қаторлари орасидаги масофа 0,5-0,6 метрни ташкил этиши керак.
6.8 Гуруҳ учун ажратилган хоналарда аквариумларда балиқ боқишга рухсат этилади.
6.9 Янги қурилаётган ва қайта қурилаётган МТМларда гуруҳлар учун алоҳида ухлаш хоналари кўзда тутилиши мумкин.
Ухлаш хоналари ёғочдан, фанер ёки МДФдан тайёрланган кроватлар билан жиҳозланиши мумкин. (8 Илова).
Кроватлар ораси минимал масофага риоя қилинган ҳолда жойлаштирилади: кроватларнинг узун томони ораси-0,65м, ташқи деворга нисбатан масофаси-0,6м, иситиш мосламалари билан орасидаги масофа-0,2м, бошқа кроватларнинг бош томони билан ўзаро масофаси-0,3м.
6.10 Фаолият олиб бораётган МТМларда лойиҳа бўйича ухлаш хоналари кўзда тутилмаган бўлса, мактабгача гуруҳ болалари учун кундузги уйқуни ташкил этишда қаттиқ ўриндиқли очилувчи кроватлардан ёки бир-уч қаватли трансформерли ўриндиқлардан (сурилувчи, думалатиб чиқарилувчи) фойдаланишга рухсат этилади.
Сурилувчи ва думалатиб чиқарилувчи кроватлардан фойдаланганда ҳар бир гуруҳда уларни сақлаш учун махсус жой кўзда тутилиши , шунингдек, ўрин буюмлари ва оқликларини индивидуал сақлаш учун махсус ўринларни ташкил этиш лозим.
6.11 Фаолият олиб борувчи МТМларда лойиҳа бўйича ухлаш хоналари кўзда тутилган бўлса, трансформерли кроватларни жойлаштиришга рухсат этилади, бундан мақсад гуруҳ хоналаридан қўшимча таълим ва бошқа мақсадлар учун фойдаланишга жой ажратишдир.
6.12 Болаларнинг ҳар бири алоҳида ўрин буюмлари, сочиқлар, шахсий гигиена буюмлари билан таъминланиши керак. Агар болалар МТМда 9, 10,5, 12 соат бўладиган бўлса, уларда ўрин оқликлари ва сочиқларни камида 2 тадан кам бўлмаган комплекти ва сутка давомида узлуксиз бўлувчи МТМ болаларида эса ўрин оқликлари ва сочиқларнинг камида 3 та комплекти бўлиши керак, уларни алмаштириш кирланиш даражасига қараб белгиланиши аммо ҳафта давомида камида 1 мартадан кам бўлмаслиги керак.
6.13 Санитар тармоқ ювиниш ва туалет зоналарига бўлинади. Ювиниш минтақасида болалар ювиниш чиғаноқлари ва душ поддонлари жойлаштирилади.
Душ поддонининг ўрнатилиш баландлиги полдан 0,3 баландликда ўрнатилиши керак. Душ поддони полдан 1,6 метр баландликда жойлашган душ насадкали эгилувчи шланг билан жиҳозланиши керак.
6.14 Ясли гуруҳидаги туалетнинг ювиниш минтақасига болалар учун 2 та ювиниш чиғаноғи ва катталар учун 1 та ювиниш чиғаноғи ўрнатилади, шунингдек бу ерда аралаштиргич билан иссиқ ва совуқ сувли душ паддони ҳам ташкил этилади. Санитар тармоқ минтақасида 2 та болалар унитази ўрнатиладиунда тувакларни ювиш учун ҳаракатли сув оқими ташкил этилиши керак.
Мактабгача гуруҳларнинг туалетидаги ювиниш зонасида болалар учун 3 та ювиниш чиғаноғи ташкил этилади, унга аралаштиргичли иссиқ ва совуқ сув оқимини келиши лозим, катталар учун 1 та ювиниш чиғаноғи ташкил этилиши, иссиқ ва совуқ сув аралаштиргичли душ паддони ҳам ташкил этилиши лозим. Болалар унитази 8 нафар бола учун 1 та ташкил этилиб, унитазлар ораси баландлиги 1,2 метрли (полга нисбатан) тўсиқлар билан тўсилиши, бу тўсиқларнинг полдан баландлиги 0,15м дан ошмаслиги керак. Оилавий типдаги ва индивидуал турар жой биноларида ташкил этилган МТМларда юқоридаги талаблар тавсия кўринишида белгиланади.
Имконияти чегараланган болалар учун ташкил этилган МТМларнинг биринчи қаватида улар учун махсус ташкил этилган санитар тармоқ кабиналари ташкил этилади.
6.15 Агарда болалар МТМда сутка давомида узлуксиз равишда бўлсалар, у холда у ерда болаларни чўмилиши учун душ кабиналари билан жиҳозланган ванна хоналарини ташкил этиш тавсия этилади (ванналар, иссиқ ва совуқ сувли аралаштиргичи бўлган поддонлар).
6.16 Кичик мактаб ёшидаги болалар учун ўрнатилган қўл ювиш чиғаноқларининг қиррасини полдан баландлиги 0,4 м ни ташкил этади, ўрта ва юқори мактабгача ёшидаги болалар учун мўлжалланган чиғаноқларнинг қирраси эса полдан 0,5 метр юқорида жойлаштирилади.
6.17 Болалар учун мўлжалланган унитазлар ўриндиқлар билан жиҳозланиши ёки гигиеник тўшамалар билан таъминланиши керак, ушбу тўшамалар болалар саломатлиги учун зарарсиз бўлган материалдан тайёрланган ювувчи ва дезинфекция қилувчи воситалар таъсирига чидамли бўлиши талаб этилади.
6.18 Фаолият олиб борувчи МТМларнинг санитар тармоғи таркибидаги болалар туалет хонасида ходимлар учун алоҳида ёпилувчи туалет кабинасини ташкил этишга рухсат этилади.
6.19 Туалет хоналарида болалар сочиқларини илиши учун деворга маҳкамланган илгаклар ва шахсий гигиена буюмларини сақлаши учун алоҳида ячейкаларга бўлинган хўжалик шкафлари ва тозалаш инвентарлари сақланадиган шкафлар ташкил этилиши лозим.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish