V. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ХОНА ИЧИ БЕЗАТИЛИШИГА ТАЛАБЛАР.
5.1 Хоналар девори силлиқ бўлиши, намли тозалаш усуллари ва дезинфекция воситалари таъсирига чидамли бўлиши керак.
Қурилишда фойдаланилган барча қурилиш ва пардоз воситалари болалар саломатлииги учун ҳавфсиз бўлиши зарур.
5.2 Овқат тайёрлаш бўлими, идиш ювиш хоналари, буфет, оқликларни ювиш , кирларни дазмоллаш хоналарининг девори 1,8 метр баландликда глазурли плита ёки унга аналог бўлган материал билан қопланиши ва улар болалар саломатлигига ҳавф солмаслиги керак; овқат маҳсулотларини тайёрлаш хонаси, бассейн ваннасининг заллари, душ хоналарининг девори шипгача силлиқ плиткалар билан қопланиши керак, сабаби, мазкур бўлимлар девори ювиш ва дезинфекция қилиш воситаларига чидамли бўлиши керак.
Гуруҳ ячейкаларидаги санитар тармоқ хоналарининг девори 1,5 метр юқоригача силлиқ плиткалар билан қопланиши зарур.
Оилавий типдаги ва индивидуал турар жой биноларида жойлашган МТМлар учун ушбу талаблар тавсия тариқасида берилади.
5.3 Горизонтнинг жанубий румблари томонида жойлашган хоналарда олиб бориладиган пардоз ишларида қайтариш коэффициенти 0,7-0,8 бўлган (оч-мовий, оч-яшил) очиқ рангдаги бўёқлар ва пардоз материалларидан, шимолий румблар томонида жойлаштирилган хоналарда –қайтариш коэффициенти 0,7-0,6 бўлган очиқ ранглардан (оч-сариқ, оч-пушти, қаймоқранг) фойдаланилади. Хонадаги алоҳида элементларни янада ёрқин рангларга бўяшга рухсат этилади, аммо бу хонанинг умумий майдонини 25%дан ошиб кетмаслиги керак.
Мусиқа ва гимнастика машғулотлари ўтказилувчи хоналар деворининг юзаси болалар саломатлиги учун ҳавфсиз бўлган материаллар билан пардозланиши ва очиқ рангда бўлиши, акслантириш коэффициенти 0,6-0,8 ни ташкил этиши лозим.
5.4 Фойдаланишнинг одатий режимида ишловчи хоналар шипининг пардозлаш учун бўр ёки оҳакли бўяшдан фойдаланилади. Сувэмульсияли бўёқлардан фойдаланишга рухсат этилади. Болалар саломатлиги учун ҳавфсиз бўлган шипга таранг тротилувчи мосламалардан фойдаланишга рухсат этилади.
- МТМдаги ҳаво намлиги юқори бўлган хоналардаги (душ, кир ювиш хоналари, ювиниш хонаси, санитар тармоқ ва бошқалар) шип пластик билан қопланиши ёки мойли бўёқ билан бўялиши керак.
5.5 МТМдаги хоналарнинг поли силлиқ, сирпанмайдиган, зич ёпиштирилган, ёриқларсиз ва нуқсонларсиз, плинтус хона девори ва полга зич маҳкамланган холатда бўлиши, ювиш воситалари ва дезинфекцион эритмалар таъсирига чидамли бўлиши керак.
Гуруҳ ячейкалари хоналарининг поли ёғочдан ёки нурли иситиш тизими ташкил этилган холатда бўлиши (сувли иситиш тизими асосида), пол юзасидаги ҳароратни бошқариш имконияти назарда тутилиши керак. Пол юзасини болалар саломатлигига салбий таъсир кўрсатмайдиган замонавий сифатли қурилиш материаллари билан қопланишига рухсат этилади, фақат ушбу материаллар намли ва дезинфекцион эритмалар билан тозалашга чидамли бўлиши керак.
Овқат тайёрлаш блоки хоналари, кир ювиш хоналари, дазмоллаш хоналари, ёрдамчи хоналар поли болалар саломатлиги учун зарарсиз бўлган сопол, нақшинкор, силлиқланган плиткалар ёки уларнинг аналог материаллари билан қопланиши мумкин.
Йўлапклар ва ечиниш хоналарида юмшоқ, иситилувчи линолеум, душ ва санитар тармоқ поли эса сопол плита ёки унинг аналог материали билан қопланиши, иситилувчи поллар тизимини ўрнатишга рухсат этилади.
Душ, санитар тармоқ, кир ювиш хоналари, овқат тайёрлаш блокидаги идишларни ювиш хоналари ва овқат маҳсулотларини тайёрлаш хоналари полида оқава сувларни четлаштирувчи махсус траплар ташкил этилиши ва трап тешиклари томонга сувларни оқиши учун махсус қияликни ташкил этилиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |