VII. ХОНАЛАРНИНГ ТАБИИЙ ВА СУНЪИЙ ЁРИТИЛГАНЛИГИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР.
7.1 МТМнинг асосий хоналари табиий ёритилганликка эга бўлиши керак. МТМдаги омборча, ёрдамчи хоналар, буфет, ечиниш хоналари, ходимлар учун ташкил этилган туалет, ванна хонаси, душ хоналари, коляскаларни жойлаштириш учун хоналар табиий ёритилишсиз холда ҳам ташкил этилиши мумкин.
7.2 МТМдаги табиий, сунъий ва аралаш ёритилганлик даражасиЎзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилинган қонун ости актларига мос ҳолда турар жой ва жамоат бинолари учун белгиланган меъёрлар даражасида этиб белгиланади.
7.3 МТМлардаги гуруҳ хоналари, ўйин хоналари ва ухлаш хоналаридаги ёруғлик кирувчи деразалар бошқарилувчи қуёшдан ҳимоя қилувчи қурилмалар билан жиҳозланиши керак. Бунда қуёшдан ҳимоя қилувчи қурилма сифатида вертикал йўналтирилган, ички, ташқи ва ойналараро жойлаштириладиган жалюзилардан фойдаланилади.
Ички жалюзи сифатида қўлланилувчи материал сувга, ювувчи ва дезинфекция қилувчи воситалар таъсирига чидамли бўлиши керак. Қуёшдан ҳимоя қилувчи восита сифатида очиқ рангдаги матоли пардалардан ҳам фойдаланилиши мумкин, мазкур пардалар девор ранги билан мос бўлиши лозим, бу пардалар дераза ромларини кўпи билан 50% гача ёпиши мумкин.
Ўзидан етарли даражада ёриғлик ўтказувчи ва ёриғликни яхши тарқптиш хусусиятига эга бўлган пахта толасидан қилинган матолардан ҳам парда қилишга рухсат этилади (плплин, штапел, репс-пишиқ ипдан тайёрланган мато).
Қуёшдан ҳимоя қилувчи қурилманинг бошқариш мосламалари дастлабки холатда дераза ойнасини фаол ёриғлик кириш м айдонини камайтирмаслиги лозим. Болалар ухлаш хонасидаги дераза пардаларини фақат болалар ухлаётган вақтда тўлиқ ёпишга рухсат этилади, қолган вақтда эса хонани инсоляция билан тўлиқ таъминлаш мақсадида пардалар тўлиқ очиқ холда туриши талаб этилади.
7.4 Бир томонлама ёритилганлик холатида гуруҳ хоналарининг чуқурлиги 6 метрдан ошмаслиги керак. Хона чуқурлиги 6 метрдан ошиқ бўлган холатларда дераза ойналарини икки томонлама паралел ёки бурчак ости холатида жойлаштириш талаб этилади, бу елвизак шамоллатишни таъминлайди.
7.5 Гуруҳ хоналарининг дераза токчаларига табиий ёритилганлик даражасини камайтирувчи йирик баргли хонаки гулларни жойлаштириш тақиқланади.
7.6 Табиий ёритилганлик даражаси етарли бўлмаган шароитда машғулотлар олиб борилганда гуруҳ хоналари қўшимча сунъий ёритилганлик даражаси билан таъминланиши керак.
МТМнинг асосий хоналарида иложи борича спектр бўйича ёриғлик тарқатувчи люминесцент ёриткичлардан фойдаланиш зарур, уларга: оқ, иссиқ-оқ ва табиий оқ лампалар киради. Ўз таркибида ҳимоя қопламаси сақлаган светодиод лампалар, LED- лампалардан фойдаланиш тавасия этилади.
Узоқ, тоғли ва чўл зоналаридаги, шунингдек, электроэнергия таъминотида узилишлар бўладиган туманларда электроэнергиясининг заҳира манбаларини кўзда тутиш зарур (генераторлар ёки электротармоғининг заҳира линияси) ва энергиянинг альтернатив манбаларини қўллаш (қуёш батареялари ёки шамол варраклари) мақсадга мувофиқдир.
7.8 Барча сунъий ёритиш манбалари техник жиҳатдан соз ҳолатда бўлиши керак.
7.9 Дераза ойналари, ёритиш арматуралари ва ёриткичларни тозалаш уларни ифлосланиш даражасига қараб белгиланади, аммо йилига 2 мартадан кам бўлмаслиги керак.
7.10 Ёритиш мосламалари ўз таркибида чанг ва нам ўтказмайдиган ҳимоя арматурасига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |