Санитарно-гигиенические требования к содержанию, устройству и организации режима работы дошкольных образовательных учреждений


X. ЖИСМОНИЙ ВА РУҲИЙ РИВОЖЛАНИШИДА НУҚСОНИ БЎЛГАН БОЛАЛАР ГУРУҲЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР



Download 1,24 Mb.
bet13/22
Sana20.07.2022
Hajmi1,24 Mb.
#826735
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22
Bog'liq
Санпин 0355-18 узбек

X. ЖИСМОНИЙ ВА РУҲИЙ РИВОЖЛАНИШИДА НУҚСОНИ БЎЛГАН БОЛАЛАР ГУРУҲЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР.
10.1 Имконияти чегараланган болалар учун ва ногирон болалар учун ҳар қандай типдаги МТМларда инклюзив таълимли гуруҳлар ташкил этилади, уларда коррекцион ишларни ташкил этиш учун барча зарурий шароитлар таъминланади, уларга киради:
- соғломлаштиришга йўналтирилган-сил касаллигига чалинган болалар билан мулоқатда бўлган болалар учун, сил касаллиги билан оғриган болалар учун, сил инфекциясининг латент давридаги болалар учун ва даволашнинг тикланиш босқичидаги болалар учун, шунингдек, бошқа тоифадаги махсус соғломлаштириш чора тадбирлари комплекси зарур бўлган болалар учун.
10.2 МТМ биноси имконияти чегараланган болаларни қабул қилиш учун мос бўлган зарурий инфраструктура билан таъминланиши керак.
10.3 Бинонинг қаватлилиги махсус МТМ тарбияланувчилари контингентини ҳисобга олган холда ташкил этилиши (жисмоний ривожланишдаги нуқсонлар, ҳаракатланишдаги чегараланишлар, ҳаракат координациясини бузилиши, кўришни ёмонлашиши ёки умуман кўрмаслик ва бошқалар) ва ўзаро боғлиқликни қулай, оддий ва қисқа бўлиш имкониятини таъминлаш нафақат бино ичида, балки ҳудуд билан ҳам амалга оширилиши керак.
10.4 Ихтисослаштирилган МТМ ҳудуди қулай келиш, кетиш йўлларига эга бўлиши ва жамоат транспорти бекатлари билан осон ва қулай боғланган бўлиши керак.
Бинога келувчи барча йўлкалар ва йўлаклар МТМ ҳудуди доирасида қаттиқ қопламага эга бўлиши керак.
Ташкиллаштиришнинг ягона комплекси (болалар боғчаси-мактаб) ни битта ҳудудда жойлаштириш тавсия этилади.
10.5 Таянч-ҳаракат аппаратида бузилиши бор бўлган болалар учун ташкил этилган МТМлар ҳудудида кўча ва тратуарлар қиялиги 5 градусдан ошмаслиги керак, кўчалар кенглиги эса 1,6 метрдан кам бўлмаслиги ва у ерда қиялиги 1:10 нисбатдаги пандуслар ташкил этилиши лозим. Бунда болаларни дам олиши учун ўриндиқларни ташкил этиш ҳам кўзда тутилиши лозим.
Кўзи ожиз ва кўриш қобилияти паст бўлган болалар учун ташкил этилган МТМларда болалар ҳаракатланишида ҳавфсизликни таъминлаш мақсадида сайр қилиш йўлакларининг кенглиги 3 метрдан кичик бўлмаслиги ва йўлканинг икки четида иккита даражали тўсиқлар билан таъминланиши лозим: ердан 90 см баландликда перила ва ердан 15 см баландликда – планка.
Бунда тўсиқлар болалар ҳаракатланишига тўсқинлик қилувчи барча турдаги предметлар: дарахтлар, буталар, симёғачлар учун ташкил этилади.
10.6 Оқшом вақтида МТМ ҳудуди ёритиш даражаси 40 лк бўлган сунъий ёритиш мосламалари билан таъминланиши керак.
10.7 Эшитиш органида, кўриш органида ва онгида етишмовчиликлар бўлган болалар учун, шунингдек, таянч ҳаракат тизимиду нуқсони бўлган болалар учун ташкил этилган ихтисослаштирилган МТМ ларда гуруҳ ячейкаларининг таркиби ва майдон ўлчами Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган СанҚ ва М да тақдим этилган.
МТМларда ташкил этилган зинапоялар чети махсус тутқичлар ва баландлиги 1,8 м бўлган тўсиқлар билан ёки зинапоя бутун кенглиги ва баландлиги бўйича металл тўр билан ўралган бўлиши керак.
10.8 Таянч-ҳаракат тизимида нуқсони бўлган болалар учун ташкил этилган МТМлардаги зинапоялар икки томондан тутқичлар билан таъминланган бўлиши лозим, бу тутқичлар икки хил даражада, яъни –ердан 0,9 метр юқорида ва қўшимча пастки тутқичлар полдан- 0,5м юқорида ташкил этилиши керак.
МТМларда қиялиги 1:10 бўлган пандуслар ва йирик донадор тошли қопламалар билан таъминланиши керак.
10.9 Гуруҳ ячейкаларининг асосий хоналарини девори очиқ рангдаги матовий бўёқлар билан бўялган бўлиши керак. Кўриш органида нуқсони бўлган болалар учун ташкил этилган МТМлардаги эшикларнинг ранги, эшиклар наличниклари, бинони олдинга чиқиб турган қисмлари, зинапоялар чегараси, жиҳозлар ранги ва қурилмалар ранги деворлар рангидан кескин фарқ қилувчи ранглар билан бўялган бўлиши керак.
10.10 Агарда МТМ машғулот хоналарида товуш кучайтиргич аппаратлардан фойдаланиладиган бўлса, девор ва тўсиқлар товуш ютувчи қопламалар билан таъминланиши лозим (тўсиқ ва деворлар юқори товуш ютиш хусусиятига эга бўлиши керак).
10.11 Кўзи ожиз, кўриш қобилияти паст, эшитмайдиган ва ёмон эшитадиган болалар учун мўлжалланган ухлаш хоналари ва мусиқа заллари, гуруҳ ячейкалари дунё томонларига нисбатан жойлаштирилганда фақат жанубий ва шарқий ориентацияда жойлаштирилиши керак.
Кўриш ва эшитиш қобилиятида бузилишлар бўлган болалар билан олиб бориладиган машғулот ўтиш ва ўқитиш хоналаридаги табиий ёритилганлик коэффициенти (ТЁК) ён томондан ёритилган холатда 1,5%дан кам бўлмаслиги керак.
10.12 Ўйин ва машғулот хоналарида сунъий ёритилганлик даражаси 600-800 лк дан кам бўлмаслиги керак; ёруғликдан қўрқишдан азият чекувчи болалар учун сунъий ёритилганлик – 500 лк дан юқори бўлмаслиги керак, ёрдамчи хоналарда эса бу кўрсаткич-300 дан 400 лк гачани ташкил этиши керак.
10.13 Кўзи ожиз ва кўриш қобилияти паст бўлган болалар учун мўлжалланган гуруҳ хоналари табиий ва сунъий ёритилганликнинг комбинациялашган тизими билан таъминланган бўлиши керак.
Кўзи ожиз ва ёмон кўрувчи болалар учун ташкил этилган ҳар бир иш ўрни маҳаллий ёритиш чироқлари билан жиҳозланиши керак.
Мазкур маҳаллий ёритиш чироқлари столга маҳкам қотирилган ва эгилувчи кронштейнга эга бўлиши, эгилиш бурчагини ва эритиш баландлигини ўзгартира олиши лозим.
Ёруғликдан қўрқувчи болалар учун қулай ёруғлик шароитини яратиш мақсадида уларнинг дарс столларини тепа қисмида умумий ёритиш чироқлари учун алоҳида ёқиш мосламалари кўзда тутилиши керак.
Логопед хоналаридаги кўзгу олдида кронштейнларда эгилиш бурчагини ва ёруғлик манбаси баландлигини ўзгартириш имкониятига эга бўлган деворга маҳкамланган маҳаллий ёритиш чироқлари ўрнатилади.
10.14 Болалар мебели ва хоналар жиҳозлари болалар саломатлиги учун зарарсиз бўлган материалдан тайёрлангнан бўлиши керак, бу материалларнинг барчаси гигиеник сертификатга эга бўлиши керак, хоналарда жиҳозларни жойлаштиришда педагогик жараённи ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини ва даволаш профилактик чора тадбирларни ҳисобга олиш, шунингдек, болалар ёши ва бўйига мос бўлишини инобатга олиш керак.
Кўриш қобилияти паст бўлган ва ақлий жиҳатдан қолоқ бўлган болалар учун ташкил этилган гуруҳ хоналарида бршқарилувчи параметрли, оддий ва ишончли конструкциядан иборат бўлган бир ўринли универсал столларни ташкил этиш тавсия этилади.
Эшитиш қобилияти паст бўлган (гаранг, ёмон эшитувчи болалар) ва нутқига бузилишлар бўлган болалар учун ташкил этилган гуруҳ хоналарида қуйидагиларни ташкил этиш тавсия этилади: индивидуаль пультли бир ўринли столлар (микрофон комплекти, эшитиш мосламалари): тарбиячи учун бошқварув пультли стол (овоз кучайтиргич ва коммутатор билан), ҳар бир стол учун бошқарув пультли кучсиз тармоқли подводка билан. Эшитиш қурилмалари болалар ва тарбиячилар учун стационар маҳкамланган столларга мустаҳкамланади.
Таянч ҳаракат аппаратида бузилишлар бўлган болалар учун ташкил этилган гуруҳ хоналарида машғулотлар олиб бориш қулай бўлган махсус мебелни ташкил этиш кўзда тутилади.
10.15 Тиббий хизматлар учун ташкил этилган хоналар соғломлаштириш-профилактик чора тадбирларни ва коррекцион тикланиш ишларини амалга ошириш учун ташкил этилади ва ўз таркибида кенгайтирилган хоналар мажмуасига эга бўлиши керак (муассаса ихтисослигига мос холда), бу хоналар асосий нуқсонга мос бўлган касаликка боғлиқ бўлади.
10.16 Таянч ҳаракат тизимида бузилишлар бўлган болалар учун ташкил этилган МТМ ларида ташкил этилган чўмилиш бассейнлари болаларни сувга туширишга ва сувдан чиқаришга ихтисослаштирилган мосламалар билан таъминланган бўлиши керак.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish