XVI. ХОНАЛАРНИ САНИТАР ХОЛАТДА САҚЛАШГА ВА ДЕЗИНФЕКЦИОН ЧОРА ТАДБИРЛАРГА ТАЛАБЛАР.
16.1 МТМнинг барча хоналари кунига 2 марта икки марта намли усулда тозалаш воситалари ёрдамида тозаланиши керак. Хоналарни тозалаш дераза ёки очиқ фрамугаларни очиқ холда амалга оширилади. Бунда энг кўп ифлосланадиган жойларни (эшик тутқичлари, шкафлар, дераза токчалари, чироқни ёқиш мосламалари, қаттиқ мебел жиҳозлари ва ҳ.к.) ва чанг энг кўп тўпланадиган жойларни (плинтус ва мебел остидаги пол юзаси, радиаторлар, ёритиш мосламасининг арматуралари, вентиляция панжараси ва бошқалар) ни айниқса синчковлик билан тозалаш талаб этилади. (10 Илова).
Болалар ухлаш хонаси ёки уйқуни ташкил этиш учун ажратилган жойларда олиб бориладиган намли тозалаш тунги ёки кундузги уйқудан сўнг, гуруҳлар учун ажратилган хоналардаги ёки умумий овқатланиш залидаги тозалаш эса ҳар овқат истеъмолидан сўнг амалга оширилиши керак.
Гуруҳ хоналаридаги столлар ва овқатланиш залларидаги столлар ҳар овқат истеъмолидан олдин ва кейин совунли сув билан, махсус шетка ёрдамида ювилиши керак. Сўнгра бу шеткани ювиш, қуритиш ва қуруқ холда махсус маркировкаланган қопқоқлр идишда сақлаш талаб этилади. Стуллар, манежлар ва бошқа жиҳозлар, шунингдек, болалар тагликлари, кленкали сўлакчалар ҳар куни совунли сувда ювилиши керак.
Техник мақсадлар учун фойдаланиладиган сувни (гуруҳ хоналарини тозалаш, туалетни тозалаш ва ҳ.к.) фақат махсус крандан олиш мақсадга мувофиқдир. Тозалашда ишлатилган сувни унитазга қуйиб юбориш талаб этилади.
16.2 МТМдаги гиламлар ҳар куни чангютгич билан тозаланади ва намли шетка билан артилади ёки гиламларни тозалаш учун махсус ажратилган жойларда яхшилаб қоқилади, сўнгра намли шетка ёрдамида тозаланади. Йилда бир марта уларни қуруқ усулда кимёвий тозаланади.
16.3 ПЭВМнинг ва мебелнинг барча юзаси ҳар куни чангдан тозаланади. Қоғоз, қўлланмалар, ўқув адабиётлари ва бошқаларни ёпиқ (ойнали) шкафларда сақлаш таклиф этилади.
16.4 МТМдаги санитар техник қурилмаларни зарарсизлантириш ҳафтада бир марта генерал тозалаш ишлари олиб бориш вақтида ва эпидемиологик кўрсатмалар асосида амалга оширилади. Болалар туваклари ҳар бир фойдаланилгандан сўнг, махсус сертификатга эга бўлган мосламалар ва тозалаш воситалари ёрдамида амалга оширилади. Ванна, қўл ювиш чиғаноқлари, унитазлар кунда икки марта шетка ёки махсус мосламалар билан тозалаш воситаларини қўллаган холда ювилади ва ҳафтада бир марта дезинфекцион воситалар иштирокида тозаланади. Бу мослама ва тозалаш қурилмалари санитар техник воситаларни қайта ишлашда рухсат этилган ва ҳавфсизлиги кафолатланган бўлиши керак. квачлар дезинфекцион эритманинг ишчи эритмаси билан ҳар куни тозаланиши керак.
16.5 Туалет хонасини тозалаш инвентарлари (супурги, челак, шетка) ёрқин рангли бўёқ билан белгиланиши ва туалет хонасидаги махсус ташкил этилган шкафда ёки бошқа махсус ажратилган жойда сақланиши талаб этилади. Барча тозалаш инвентарлари фойдаланилгандан сўнг иссиқ сув билан тозалаш воситаларини қўллаган холда яхшилаб ювилиши ва қуритилиши талаб этилади. 16.6 Дезинфекцион эритмалар (қора рангли идишларда) тиббий хонада сақланиши керак. (10 Илова).
16.7 МТМнинг барча хоналаридаги генерал тозалаш ишлари (гуруҳ ячейкаларида, овқат тайёрлаш блокида, тиббий хонада, кир ювиш хонасида, мусиқа-гимнастика залида), ҳафтада бир марта, дезинфекцион ва ювиш воситаларини қўллаган холда амалга оширилиши талаб этилади. Дераза ойналари ташқаридан ва ичкаридан ифлосланиш даражасига қараб тозаланади, аммо бу йилига камида 2 мартани ташкил этиши керак. (баҳорда ва кузда).
16.8 Эпидемиологик вазият асоратлари юзага келса, юқумли касалликни олдини олиш мақсадида санитарэпидемиологик хизмати ходимлари талабига мос холда қўшимча чора тадбирларни амалга ошириш зарур.
16.9 Йилнинг иссиқ даврида хоналарни зарарли ҳашоратларни сақлаш мақсадида хона эшик ва деразалари тешикчаларининг ўлчами 2-2,2мм бўлган сунъий материаллар ёки металл тўрлар билан тўсилиши керак. Пашшалар билан курашиш мақсадида хона ичида ёпишқоқ ленталардан фойдаланишга рухсат берилади.
16.10 Ҳаво сўриб олувчи вентиляцион тизимдаги жалюзи панжаралари очиқ холда туриши керак; уларни фақат ташқи ва ички ҳаво ҳароратининг кескин фарқ қилган холларида ёпишга рухсат этилади. Ифлосланиш даражасига қараб уларни чангдан тозалпаш мақсадга мувофиқдир. Сўриб олувчи вентиляция шахтасини тозалаш йилига камида 2 марта амалга оширилиши керак.
16.11 Гуруҳ ячейкаларида болалар бор бўлган вақтда ҳеч қандай турдаги таъмирлаш ишлари олиб борилмайди.
16.12 Болалар ўйинчоқлари (юмшоқ ўйинчоқлардан бошқа) гуру болаларига берилишидан олдин 15 дақиқа давомида оқиб турган сувда (370С хароратдаги сув билан) совунлаб ювилади ва қуритилади. Ювиш вақтида резинкали, пенополиуретанли, пенолактекс, пластизолдан тайёрланган ўйинчоқларни яхшилаб сиқиб ташлаш зарур.
16.3 Ўйинчоқларни ҳар куни икки марта ювиш керак. Қўғирчоқларнинг кўйлаклари ифлосланиш даражасига қараб, совунли сувда ювилади ва дазмолланади.
16.14 Пенолатексдан тайёрланган тукли ўйинчоқлар ўйинчоқни тайёрловчи завод йўриқномасига кўра қайта ишланади.
16.15 МТМда ўйинчоқларни фойдаланишга бериш ва ўйинларни алмаштириш пунктларини ва бошқа инвентарларни алмаштиришга бериш пунктларини ташкил этиш тақиқланади.
16.16 МТМда сочиқлар, ўрин оқликларини алмаштириш ифлосланиш даражасига қараб амалга оширилади, аммо бу ҳафтада камида бир мартани ташкил этиши керак. Кравотлар, матраслар, ёстиқлар ва кўрпалар белгиланиши керак. Ҳар бир бола учун камида икки комплект оқлик, сочиқ ҳам қўшиб ҳисобланганда бўлиши керак. Болалар учун тоза оқликлар махсус тоза қопларда олиб келиниши ва махсус шкафларда сақланиши кероак.
16.17 Фойдаланиб бўлинган оқликлар махсус қопқоқли идишда сақланиши, кленкали, пластик ёки икки қаватли матоли қопларда сақланишига рухсат берилади. Кир оқликлар кирхоналарда (ёки махсус хоналарда) сақланиши керак.Кир оқликлар олиб келинган матоли қоплар кирхонага топширилади, клеенкали ва пластик идишлар эса иссиқ совун-содали эритма билан тозалаб ювилади.
16.18 Болаларнинг ўрин кўрпалари: матрацлар, ёстиқлари, уйқу қоплари ҳар бир генерал тозалаш ўтказилганда бевосита ухлаш хонасининг ўзида ёки очиқ ҳавода шамоллатилиши керак. эпидемиологик кўрсатмалар бўйича эса ўрин буюмлари дезинфекцион камерада қайта ишланиши талаб этилади.
16.19 Зарурат бўлганда МТМ биносида профилактик дезинснеция ва дератизация ишларини олиб бориши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |