Сана Мавзу: Мустақиллик байрами


Машқ: Ўлкамизга баҳор фасли келди



Download 9,1 Mb.
bet15/18
Sana23.02.2022
Hajmi9,1 Mb.
#137490
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
1 yil mashgulot konspwkt

3. Машқ: Ўлкамизга баҳор фасли келди.
Логопед болаларга баҳор фасли белгилари тасвирланган расмларни томоша қилишни айтади. Берилган саволларга тўлиқ жавоб беришни таклиф этади.

- Ҳозир ўлкамизда қайси фасл?-...
- Баҳор фасли қайси фаслдан кейин келади?-...
- Қуёш қандай қиздиради?-...
- Қуёш қиздиргандан сўнг нима бўлади?-...
- Қорлар кўп эриса нималар ҳосил бўлади?-...
- Ерларда нималар униб чиқади?-...
- Қайси дарахт биринчи гуллайди?-...
- Қайси қуш биринчи учиб келади?-...
- Одамлар қандай кийимлар кияди?-...
- Далаларда, боғларда қандай ишлар бошланади?-...
4. Жисмоний дақиқа: “Шеър асосида ҳаракати машқ”
Боғчамизнинг боғида, Қуёшбобо кел тезроқ,
Гулзор барпо қиламиз Заррин нурларин сочгин.
Ерни юмшатиб олиб, Гуллар чаман бўлиши учун,
Унга уруғ сепамиз. Бизга ёрдаминг бергин.
Чуқурчага сув қуйиб, Бирин кетин униб чиқди,
Гул кўчати экамиз. Гулларимиз очилди.
5. Мустаҳкамлаш. “Баҳор келди” расми асосида ҳикоя тузиш
Логопед режаси асосида баҳор фасли ҳақида ҳикоя тузиш.
6. Якунлаш
1. Машғулотга якун ясаш
Савол – жавоб асосида ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш.
Логопед:
- Болажонлар бугун биз қайси фасл ҳақида гаплашдик?-...
- Баҳор фаслида табиатда қандай ўзгаришлар бўлар экан?-...
- Баҳор фаслида қайси дарахт биринчи гуллайди?-...
- Баҳор фаслида қайси қуш биринчи учиб келади?-...
- Дала ва боғларда қандай ишлар бошланади?...

Логопед болаларга меҳнатсеварлик ҳақидаги мақолларни ёд олиши таклиф этади.


Баҳорги - ҳаракат, Ола эккан оз олар, Тўкилса манглай теринг,
Кузги - баракат. Роса эккан соз олар. Унумли бўлар еринг.
Рағбатлантириш
Машғулот давомида яхши иштирок этган болаларга юлдузчалар бериб борилади. Йиғилган юлдузчаларни санаб болалар рағбатлантирилади
Сана________ Мавзу: “Наврўз”.
Мақсад: Болаларга машгулот давомида баҳор байрами "Наврўз" ҳақида унинг келиб чиқиш, тарихи устидаги афсоналардан вазифаларини ўқиб бериш, уларни таҳлил қилиш. Машғулот давомида болаларни нутқидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, луғатига киритилган янги сўзларни – жумла ва гапларда мустаҳкамлаб бориш. Хотира, диққат ва тасаввурларини ривожлантириш.
Керакли жиҳозлар: расмлар, схемалар.
Машғулотнинг бориши.
1. Ташкилий қисм.
2. Янги мавзу:
- Логопед болаларга Наврўз байрамида ўтказиладиган миллий урф – одатлар ҳақида суҳбатлашиш.
- Наврўз байрамида қандай таомлар тайёрланади?
- Сумалак, халим, ялпиз сомса, кўк чучвара.

- қандай либослар киямиз?


- миллий либослар, атлас, дўппи, тўн, қийиқча.
- Логопед болаларга Наврўз байрамини келиб чиқиши, сумалак қаердан пайдо бўлганлиги ҳақида ҳикоя қилиб беради, умумий хулоса чиқариш.
ИИ. Жисмоний дақиқа.
Схема билан ишлаш.
Бирлик ва кўпликда номла
сумалак - сумалаклар
одат - одатлар
таом - таомлар
гул - гуллар
3. Якуний савол жавоб. Умумлаштириш.
Болалар билан Наврўз байрами эрталиги ҳақида суҳбатлашиш, шеър ва топишмоқларни қайтариш, мавзуну мустаҳкамлаш.
Сана_______Мавзу:Транспортлар ва йўл ҳаракати қоидалари.
Максад:
Таълимий: транспортлар ва йўл ҳаракати қоидалари ҳақида тушунча бериш, расмга караб гап тузишга ургатиб бориш.
Тарбиявий: уртокларининг жавобларини тинглашга,қул кутариб жавоб бериш малакаларини шакллантириб бориш.
Коррекцион: диккат,хотира,таккослаш каби психик жараёнларини ривожлантириш.
Жихозлар: мавзуга мос расмлар,уйинлар,кизил,яшил,сарик байроклар.
Машгулотнинг бориши:
1.Ташкилий кисм. «Светафор».
Ер транспортларини айтган утиради. Хаво транспортларини номини айтган бола утиради. Сув транспортларини номини айтган бола утиради.

  1. Ўтган машғулотни такрорлаш.

  • Биз аввалги машғулотимизда сизлар билан нималар ҳақида суҳбатлаўган эдик?

  • Қани такрорлаб оламиз.

  1. Янги мавзу:

- Саёҳат қилиш билан бирга йўловчининг вазифлари нималардан иборатлигини билиб оламиз.
- Бунинг учун, йўлни кесиб ўтиб, бекат томон борамиз.
- Бекатда биз, яна янги белги “Автобуслар тўхташ жойи” белгисини кўришимиз мумкин.

Бу бекат , бекатда биз автобус, маршрут , такси каби жамоат транспортларини кутишими мумкин .


Биз ҳозир автобусга ўтиришимиз керак.
Ана автобусимиз ҳам келди. Автобусга фақат орқа эшикдан чиқилади, олдидаги эшикдан эса тушиш керак.
Транспортга чиққандан кейин Сен йўловчига айланасан.

( автобусни тарбияланувчи юргизиб кириб келади).


Транспортга чиқишда ва тушишда шошманг , бошқа йўловчиларни туртманг , уларга ҳалақит берманг .( тарбияланувчилар автобусга ўтирадилар).
( Автобусга ўтиришгач логопед мавзуни тушунтиради)
Транспортда ўзимиздан катталарга жой беришни унуйтмаслигимиз керак.
Жамоат транспортида шовқин қилманг ва баланд овозда сўзлашманг.
Ҳайдовчини ишидан чалғитманг.
Ойналардан бошингизни чиқарманг.
Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда унинг эшикларини очишга уриниш тақиқланади.
Агар чиқиш бекатингиз яқинлашиб қолган бўлса, аввалроқ ҳаракат қилиб чиқишга ҳозирлик кўринг. 
Агар жамоат транспортида қаровсиз ётган буюм бўлса, атрофдагилардан кимнинг буюми эканлигини сўранг, ҳеч ким жавоб бермаса, дарҳол ҳайдовчига хабар беринг. 


Транспортдан тушишга олдиндан тайёргарлик кўриш керак,секин - аста олдинги эшик томон ўтиб, транспорт тўлиқ тўхтаганда кейин ундан тушамиз.


Автобусни орқа томонидан айланиб ўтиш керак.
Мана ҳайвонот боғига ҳам етиб келдик. Ҳайвонот боғида жуда кўп ҳайвонлар жирафа, фил, шер,йўлбарс, туя, зебра каби ёввойи ҳайвонлар бор.



Луғат сўзлар :йўловчи ,ҳайдовчи , бекат
4.Жисмоний дақиқа.
- Келинг ҳайвонларни томоша қилиб бўлиб бир озгина дам оламиз.
Йўл ҳаракати қоидаларига доир мультфилм номойиш этилади.
5. Мустаҳкамлаш.
- “ Пиёдалар ўтиш жойи “ , белгиси қайси ёввойи ҳайвонга ўхшайди?


Йўл белгилари ичидан “Автобуслар тўхташ жойи” белгисини топинг.




Қайси рақамли йўловчи тартибни бузмоқда.


Б елгиларни ўзига мос расм билан бирлаштиринг.




6. Якуний қисм.


Свитафор :
Баракалла болалар, йўл белгиларини, йўловчининг вазифаларини билиб олдингиз.
Шунинг учун жаноб свитафор уларга “Йўловчи гувоҳномаларини” топширсак ҳам бўлади. Энди улар транспортда ўзларини қандай тутишни билишади.
Тўғрими болажонлар.
( болаларга йўловчилик гувоҳномалари топширилади).
Уйга вазифа : “Автобуслар тўхташ жойи” белгисини намунага қараб бўяб келинг.
Бизлар доим ҳушёр,билимдон пиёдалар,
Қоидани бузмаймиз хавфсизликни кўзлаймиз
Бизда қатъий интизом шошилмоққа ўрин йўқ,
Яшил чироқдир ҳамдам, шунинг учун кўнгил тўқ!
Сана_______Мавзу: Гуллар
Максад:
Тарбиявий: ўсимлик,гулларни бехуда узиб ташламасликка ургатиш,гулларни парваришлашни ургатиш.
Таълимий: отни бирлик ва купликда,шахс-сонда туслаш,отга сифат танлаш.
Коррекцион: хотира,диккатни ривожлантириш.
Жихоз: мавзуга мос расмлар
Машғулотнинг бориши:

1.Ташкилий кисм.


Болалар билан саломлашиш. Обҳаво, фасл ҳафта кунлари ҳақида сўҳбатлашиш.
2.Утилганларни такрорлаш.
А) отга сифат танланг.
Сумалак канақа?____________.
Халим канақа?___________.
Б) намуна асосида гап тузинг?
_______ _____________ __________.

В) Д.ўйин:


«Нима йўқолди?»
3.Янги мавзу.
- Болалар,бугун биз гуллар хакида гаплашамиз. Гулларнинг турлари жуда куп. Дала гуллари,хона гуллари…… .
Гуллар хакида маълумот бериш. Расмлар оркали гулларни таништириш.
Дала гуллари: лола,атргул,чиннигул,бинафша,…..
Хона гуллари: геран,алое,фиалка,фикус….. .

4.Жисмоний дакика.


Лола.
Мен лоламан,лоламан
Ёкутдек пиёламан.
Зумраддир япрокларим,
Олтиндан тупрокларим.
Кискаси мен зур гулман.
Сотсангиз ,роса пулман

5.От бирлик ва купликда.


Лола-лолалар
Бинафша-бинафшалар
6.Эга ва кесим купликда.
Атргул очилди. Атиргуллар очилди. Мен лолага сув куйдим. Биз лолаларга сув куйдик.
6.Шахс-сонда тусланг.
Менинг бинафшам
Сенинг бинафшанг
Унинг бинафшаси. Биз ,сиз,улар….
Мен чиннигулни онамга совга килдим.
Сен,у,биз,сиз,улар……..
7.Отга сифат танлаш.
Чиннигул кандай?-чиройли,хушбуй….
Лола кандай?-
Наргисгул кандай?-
Уйин: «Ок ва кора». «Кайси гулнинг оркасида»
8.Мустахкамлаш учун саволлар.
9.Якунлаш. Фаол катнашган болаларни рагбатлантириш.

Download 9,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish