Сана Мавзу: Мустақиллик байрами



Download 9,1 Mb.
bet16/18
Sana23.02.2022
Hajmi9,1 Mb.
#137490
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
1 yil mashgulot konspwkt

№ Сана_______Мавзу: Гуллар
Максад:
Таълимий: Гулларни севишга,уларни гузаллигидан бахра олишга ургатиш.
Тарбиявий: Гуллар хакида билимларни мустахкамлаш,тест саволларига жавоб бериш,расмларга караб хикоя тузиш.
Коррекцион: Мустакил фикрлаш кобилиятини,богланган нуткини ривожлантириш.
Жихозлар: Мавзуга оид расмлар.
Машгулотнинг бориши:

  1. Ташкилий кисм. «Атиргул».

  2. Утилганларни такрорлаш.

А) расмларга караб гулларни номланг.
Б) гулни номланг ва купликда айтинг.
В) шахс-сонда тусланг.
Г) намунага караб гап тузинг.--------- --------- -----------.
Д) «ичида», «устида»0сузлари иштирокида гап тузинг.
3. Янги мавзу:

1) расмга караб хикоя тузиш. Нигора опа иссикхонада гул етиштиради. Нигора опанинг иссикхонасида лола,чиннигул,атиргуллар усади. Нигора опанинг гуллари жуда чиройли. Нигора опа гулларни севади.


2) хона гуллари номи келтирилган каторни топинг:
А) алоэ,бегония,кактус.
Б)атиргул,лола,чиннигул.
В)бойчечак,лола,алоэ.
3) кайси гулнинг тикони бор?
А) бойчечак
Б) лола.
В) атиргул.
4) бахорнинг биринчи элчи гули кайси?
А) лола.
Б) алоэ.
В) бойчечак.
5) кулингизга атиргул тикони кириб кетса нима килардингиз?
6) тувакдаги гул сулиб колса,нима килардингиз?
4. Жисмоний дакика. «Лола».
5. Уйин: «Нима ортикча?»
«Мен сизни ухшатдим шу гулга?»

  1. Якунлаш . фаол катнашган болалар рагбатлантирилади.

Сана_______Мавзу: Гулларни парвариш қилиш.
Максад:
Таълимий: гурухдаги,уйдаги хона гулларига эътибор килишга ургатиш.
Тарбиявий: хона гулларини парваришлаш хакида маълумот бериш,отнинг феъл билан бирикиши,феъл замонларида,
«устида», «ёнида , «ичида» сузлари иштирокида гап тузиш.
Коррекцион: мустакил фикрлаш кобилиятини,богланган нуткини ривожлантириш.
Жихозлар: мавзуга мос расмлар.
Машгулотнинг бориши:

  1. Ташкилий кисм.

Атиргул .
Мен атиргул буламан.
Ис-ифорга туламан.
Мени хидлаган одам,
Касал булмайди хечам.
Ажиб хидлар сочаман,
Бахри-дилни очаман.

  1. Асосий кисм.

Расмдаги гулларни топинг.
Хона гулларидан кайсиларини биласиз?
Уйингизда кайси гуллар усади?
Уйин:
«Ортикчасини топ»
«Етишмаётган шаклни чиз»

  1. Жисмоний дакика.

«лола»

  1. Янги мавзу:

- Болалар,мана лола. Келинг унинг тузилиши билан танишамиз.( гулнинг расми).
Илдиз-пиёзи,пояси,барги,япроклари,уруги.
Гуллар парвариш килинмаса улар нобуд булади.ховлидаги гулларнинг таги юмшатилади,угит солинади,сув куйиб турилади. Хона гулларига ёруглик зарур. Шунинг учун хона гулларини дераза токчаларига куйиш керак. Уларга хам сув куйиб туриш керак,таги юмшатилиши керак,баргларнинг чангларини хул латта билан артиб туриш керак. Майда гулларга сувни махсус асбобда пуркаш керак.
Гул нима килади?-усади,очилади….
Атиргул нима килади? – хид таратади,очилади,сулийди…

  1. Феъл замонларда.

Мен гулларга сув куйдим. Мен гулларга сув куяман.
Мен гулларга сув куймокчиман.
Уйин: «Бутунла»
«Хидидан аникла»

  1. Мустахкамлаш учун.Хона гулларини кандай парвариш килиш керак?Хона гулларини номланг?

Устида,ичида,ёнида сузлари иштирокида гап тузинг.

  1. Якунлаш. Фаол иштирок этганларни рагбатлантириш.

Сана _________ Мавзу Баҳорда учиб келувчи қушлар
Максад:
Таълимий: Бахорги кушлар хакида маълумот бериш,уларни куплик-бирликда,эркалаш-кичрайтириш,отга сифат танлаш,намунага караб гап тузиш.
Тарбиявий: Кушларга гамхурлик килиш,атроф-мухитга зарар етказмаслик хакидаги тушунчаларни сингдириб бориш.
Коррекцион: куриш,эшитиш,диккатини ривожлантириш.
Жихозлар:мавзуга мос булган расмлар.
Машгулотнинг бориши:

  1. Ташкилий кисм:



  1. Утилганларни такрорлаш.

Гуллар номини айтинг?
Улар қандай рангларда бўлади?
Уйин: «Тескарисини топ».

  1. Жисмоний дакика.

Биз турналар олисдан,узок элдан келамиз.
Булутларни устидан,шамолдайин эламиз.
Денгизлардан,боглардан,дарёлардан,
Ошиб сизга учамиз,юртингизга кучамиз.

  1. Янги мавзу.

- Болалар,хозир биз турналар хакида шеър айтдик.
-Турна бахорда учиб келувчи кушлар каторига киради.
Ундан ташкари,калдиргоч,лайлак,какку,жибилажибон хам учиб келувчи кушлар каторига киради. Турна оёклари ингичка ва узун,буйи узун,думи киска,буйи 1-1,5 м. келадиган куш. Кучманчи куш,кук кора ва кулранг турлари бор.
Лайлак- узун оёкли кушлар,тумшуги ва оёклари кизил,усти пати,канотлари кора,вазни 4 кг ча келади. Уяси дарахтларга,кояларга,минора томларига куради,3-5 та тухум куяди,30 кунда очиб чикади. Лайлак томогидан умуман овоз чикара олмайди,у тумшуги билан такиллатиши мумкин.
Калдиргоч- март ойларида учиб келади ва апрель,май ойларидагина ин курадилар. Калдиргоч инини купинча доира шаклида жун ва хашак аралаш лойдан куради. Йилига 4-6 та тухум куяди,тухумни 14-16 кунда очиб чикади. Август ойлари охирида иссик мамлакатларга учиб кетадилар.
Булбул-сайроки куш,бахорда келиб,кузда учиб кетади,бутазор,урмон,тукайларда яшайди. Булбулнинг эркаги келган кунидан бошлаб,боласи тухумдан чиккунча кеча-кундуз сайрайди. Хашоратлар личинкаси билан озикланади. 2000 хил куйда сайрайди.
(жиблажибон,софитургай хакида маълумот бериш).




  1. Купликда айтинг: турна-турналар,лайлак-лайлаклар…

  2. Эркалаш-кичрайтириш: булбул-булбулча,калдиргоч-калдиргочгинам……..

  3. Отга сифат танлаш: турна кандай?,лайлак кандай?

  4. Намунага караб гап тузинг._______ ________ ______.

  5. Мустахкамлаш учун.

Бахорда кайси кушлар улкамизга учиб келади?
Бахорги кушлардан бирини гапириб беринг.
Уйин: «Тугри номла».

  1. Якунлаш. Фаол катнашган болаларни рагбатлантириш.

Сана _________ Мавзу Ҳашоротлар


Максад:
Тарбиявий: табиатни асрашга,хашоротларни нобуд килмасликка ургатиш.
Таълимий: хашоротларни расмлар оркали таништириш,маълумотларини кенгайтириш,бирлик-куплик,шахс-сонда туслаш,отга сифат танлаш.
Коррекцион: товушларни талаффуз килишларига эътибор бериш.
Жихозлар: хашоротлар,кушлар расми.
Машгулотнинг бориши:

  1. Ташкилий кисм.

«Турналар». Расмдаги кушларни тугри номлаган бола утиради.

  1. Утилганларни такрорлаш.

  1. Бахорда улкамизга кайси кушлар учиб келади?

  2. Топишмокларни топинг ва расмнинг жавобини доскадаги расмлар орасидан топинг.

  3. Куйлаб берар хар куни,бахорда кутиб олиб,кузатамиз куз куни.

  4. Касби доим такур-тукир,кайда илон курса чукир.

  5. Бахорга очиб кучок,кукда солди аргимчок.

Намуна асосида гап тузинг.

  1. Янги мавзу:

-Дастлабки куё нурлари туша бошлаши билан дарахт кавагида,пустлоклар остида кишлаётган хашоротлар уйгонади. Паша,хонкизи,чивин,сарик арии,ковок арии ва асаларилар кишки жойидан чикади. Бог ва паркларда чумолилар уйнай бошлайди. Зарарли хашоротлар жонланади. Хашоротларнинг зарарли ва фойдалилари бор.
Март кунгизи- бахорда кечкурунлари уча бошлайди. У ердан учиб чикиб дарахтларга кунади. Улар мартда учиб чиккани учун уларни март кунгизлари дейишади. Март кунгизи дарахт ва буталар барги билан озикланади. Март кунгизининг кукрагида уткир тирнокли уч жуфт оёги,икки жуфт каноти булади. Олдинги жуфт канотлари каттик булиб,улар устида юмшок канотлари бор. Кунгизлар тухум куяди,улардан личинка очилади. Личинка усимлик илдизи билан озикланади. Илдизи зарарланган усимлик яхши ривожланмайди. Март кунгизининг личинкаси тупрокда 3-4 йил яшайди. Кейин гумбакка айланади,кузда бу гумбаклардан кунгиз чикади. Бахорда тупрокдан урмалаб чикиб уча бошлайди ва дарахтларга катта зарар етказади.
Хонкизи- кизил рангли,оркасида кора нукталари булган бум айда юмалок кунгизни хамма билади. Унга тегилса,оч жигарранг суюклик чикаради. Суюклик куланса хидли булганлиги учун душманлари унга якинлашмайди. Халкда бу суюкликни «кунгизнинг сути» деб аташади. Лекин беозор куринган бу кунгиз йирткич эканлигини хамма хам билмаслиги мумкин,у баргларда бекорга югуриб юрмайди,бунда у узига озик кидиради.

  1. Жисмоний дакика.

«Капалак».
Капалакжон,капалак, гулзоримда гуллар куп
Бахордан бердинг дарак. Кел,сен гулларимдан уп.
Нусхангдан тикдим палак, очилсин булиб туп-туп,
Жажжи гузал капалак. Жажжи гузал капалак.



  1. Расмларга караб уларга таъриф бериш.

  2. Уйин: «Учади-учмайди»

  3. Уйин: «Булакдан бутун ясаш»

  4. Мустахкамлаш. Бугун биз нима хакида сухбатлашдик.

  5. Рагбатлантириш.

Сана _________ Мавзу Ҳашоротлар
Максад:
Таълимий: хашоротлар хакида билимларини мустахкамлаш,шахс-сонда туслаш,отларни келишикларда куллаш,расмларга караб саволга жавоб бериш. Устига,ёнида сузлари ёрдамида гап тузиш. Топишмок тестлар.
Тарбиявий: Табиатга нисбатан мехр-мухаббат рухида тарбиялаш.
Коррекцион: Богланган нуткини,диккатини,тасаввурини ривожлантириш.
Жихозлар: мавзуга мос расмлар.
Машгулотнинг бориши.

  1. Ташкилий кисм. «Кунгиз»

  2. Уйин: «Учади-учмайди».

  3. Утилганларни такрорлаш.

  1. Хашоротлардан кайсиларини биласиз?

  2. Хашорот номини айтинг ва расмини курсатинг.

  3. Хашоротнинг табиатга кандай зарари бор?

  4. Кайси хашорот фойдали? Нима учун?

  5. Хашоротлар номи иштирок этган гап тузинг.



  1. Жисмоний дакика: «Капалак»

Хой капалак капалак
Канотларинг ипакдак,
Бунча кайга шошасан,гулдан гулга кунасан.

  1. Шахс-сонда туслаш.

Менинг капалагим бизнинг капалагимиз
Сенинг капалагинг сизнинг капалагингиз
Унинг капалаги уларнинг капалаги.

  1. От келишикда

Нима: ниначи,кунгиз
Ниманинг: ниначининг,кунгизнинг
Нимада: ниначида,кунгизда
Нимага: ниначига,кунгизга
Нимадан: ниначидан,кунгиздан.
Шу сузлар иштирокида гаплар тузинг. Расмга караб саволларга жавоб беринг.

  1. Расмда нималарни куряпсиз?

  2. Капалак нима киляпти?

  3. Бака нима тутиб ейяпти?

  4. Хонкизи нимани устида утирибди?

  5. Март кунгизи кандай?

Устида,ёнида сузлари иштирокида гап тузинг.

  1. Топишмок –тестлар.

1.тур устида яшайди,пашшани ураб ташлайди.
А) пашша, б) ургимчак, в) чигиртка
2. кичкина митти,гулларга куниб асал йигар.
А) айик, б) чумоли, в) асалари.
3. узи йукдай,товуши укдай.
А) милтик, б) чигиртка, в) кунгиз.
4. икки япрок бир танда,ёзда кезар чаманда.
А) капалак, б) ниначи, в) чумоли.
5. бели килдек,боши хумдай.
А) ари, б) чумоли, в) хонкизи.
7. Мустахкамлаш. Якунлаш.
Сана _________ Мавзу Ҳашоротлар
Максад:
Тарбиявий: табиат гузаллигидан бахра олишга,гузалликни хис килишгаургатиш.
Таълимий: отга феъл танлаш,савол беришга ургатиш.
Коррекцион: богланган нуткни ривожлантириш.
Машгулотнинг бориши:
1.ташкилий кисм. «Кунгиз»
Тилла кунгиз дейди гиз-гиз,
Куйвор мени ишим тигиз
Бировга сен берма озор
Бекорчидан эл хам безор.
Хашоротлар номини айтган бола утиради.
2.утилганларни такрорлаш.
1. хашоротнирасмига караб тугри номланг.
2. хашоратлардан бирини тана аъзоларини айтиб беринг.
3. отга сифат танланг.
Тиллакунгиз кандай?, ниначи кандай?
4.Расмга караб таъриф беринг
5.УЙИН: «Гапни тулдиринг»
Гулзордаги гулга капалак……. .
Кулимни ари…….. .
Мен арини расмини …… .
6.Жисмоний дакика. «Капалак»
7.Янги мавзу
- хашоротлар зарарли ва фойдали булиши мумкин. Март кунгизи дарахт баргини,личинкалари эса усимлик илдизини нобуд килади. Натижада усимлик сулиб колади. Шира эса дарахт баргини бужмайтириб ташлайди. Чигиртка хам усимлик баргини еб куяди. Фойдали хашоротларга хонкизи,чумоли,бол ари киради. Хонкизи шира ейди ,болари асал йигади,гулларни усимликларни чанглашишига,купайишига ёрдам беради.
Расмга караб таърифлаб беринг.

8.Отга феъл танлаш
Чигиртка нима килади?-сакрайди,чириллайди.
Чумоли нима килади?-урмалайди.
Капалак нима килади?-учади.
Уйин: «Сура,жавоб бераман.»
Болалар логопедга тугри савол тузиб,савол берадилар.
Уйин: «Фаркини топинг.»
9.Мустахкамлаш учун. Мавзу юзасидан савол бериш. Озиги ёш усимликнинг ширасини сурадиган зарарли майда хашорат. Хонкизи ана шу ширани келиб топиб ейди. Хонкизи фойдали хашорат хисобланади. Болалар барги бужмайиб колган бута ёки дарахтни курганмисиз? Баргини шира зарарлаган,уларни устига хонкизи ширани еб куяди.
Чигиртка,асалари,сарик ари,капалаклар хакида хам шу каби маълумотлар бор. Ранги,тана аъзоларини аниклаштириш.
10.Отга сифат танлаш.
Капалак кандай? ……….
Хонкизи кандай? ……….
Уйин: «кам-куп»
11.Эга ва кесим купликда.
Капалак учиб кетди.
Капалаклар учиб кетдилар.
Чигиртка сакради.
Чигирткалар сакрадилар.
Уйин: «расмни йиг».
12.Якунлаш. фаол катнашган болаларни рагбатлантириш
Сана _________ Мавзу Озиқ овқатлар.
Мақсад:
1) Озиқ – овқат тулари ҳақида маълумотлар бериш.
2) Катталар меҳнатини ҳурмат қилиш, исрофгарчиликка йўл қўймаслигини уқтириб бориш.
3)Луғат бойликларини ошириш.
Жиҳозлар: Мавзуга мос расмлар.
Машғулотнинг бориши.
Ташкилий қисм.
2. Ўтилганларни такрорлаш.
Баҳор ойлари қайсилар?
Ўйин:“Яхши – ёмон”.
3. Янги мавзу.

Болалар, биз эрталаб турамиз, ювинамиз, кийинамиз ва нонушта қиламиз. Нонуштада нималар истеъмол қиламиз?
Нон, сарёғ, тухум, бўтқа, сут, колбаса, шакар, чой, мураббо ва ҳ.к.зо билан нонушта қиламиз. Тўғрими?
Буларнинг барчаси озиқ– овқатлардир.
Биз истеъмол қиладиган (ейдиган) нарсалар озиқ – овқатлар дейилади. Озиқ-овқат турлари жуда кўп. Уларни қуйидагича бўлиш мумкин.
Сут маҳсулотлари: яъни сутдан тайёрланадиган нарсалар,
сут, қатиқ, қаймоқ, творог, пишлоқ, бринза.
Гўшт маҳсулотлари: гўштдан тайёрланадиган маҳсулотлар.
Гўшт, колбаса, сосиска, қази.
Нон маҳсулотлари:биласизлар ундан тайёрланадиган маҳсулотлар.
Нон турлари, булочка, макарон...
Кондитер маҳсулотлари:
Торт, пирожний, печени, кекс, рулет...(расмларни кўрсатиш, табиий маҳсулотларини кўрсатиб номлатиш).
Шахс – сонда.
Менинг қатиғим
Сенинг ......
Унинг......
Озиқ – овқат турларига таъриф бериш.
Намуна: Сут – суюқ, ранги оқ, уни пишириб ичиш керак, сут фойдали.
Ўйин:“Яхши – ёмон”.
Барча озиқ– овқат маҳсулотларидан овқат тайёрланади. Масалан: қайси овқатни яхши кўрасизлар? – Ош.
-Ошга қайси озиқ-овқат маҳсулотлари солинади? 1 – ёғ, 2 – гўшт, 3 – пиёз, сабзи, сабзавотлар, 4 – туз, 5 – гуруч.
Яна мисоллар келтириш ва қайси озиқ – овқат маҳсулоти ишлатилганлигини аниқлаш.
Келишиклар:
Б.к. тухум: Столда нима турибди
Т.к тухумни: Она тухумни нима қилди?
Қ.к тухумнинг: Тухумнинг ранги қандай?
Ж.к тухумга
Ў.П.к тухумда
Ч.к тухумдан: Тухумдан нима қилиш мумкин?
Сут, гўшт, кондитер маҳсулотлари қаердан олиниши, қандай тайёрланиши ҳақида қисқача гапириб бериш. Болалар инсеклопедияси.
Ўйин: “Таърифига кўра топ”.
Озиқ – овқат маҳсулотларини таърифига кўра топиш ва унинг расмлар орасидан ажратиш.
3. Жисмоний дақиқа. “Нима қандай?
Иссиқ – шўрва, каша, котлет
Совуқ – музқаймоқ, йогурт, творог
Тузли – тузланган бодринг, колбаса, сосиска, шўрва
Ширин – конфет, шакар, шоколад, мармелад, торт
Аччиқ – саримсоқ, пиёз, гаримдори.
Ёғли – гўшт, сметана, сарёғ
4. Мустаҳкамлаш.
1) Озиқ – овқатларни нима қиламиз?
2) Қайси озиқ – овқат турларини биласиз?
3) Биронта озиқ – овқат туридан бирининг расмини ол ва таърифлаб бер.
5. Якунлаш.
Болалар фаоллигига қараб баҳоланади.
___ Сана_____________Мавзу: Ўйинчоқлар.
Мақсад:
Таълимий – Болаларга сўз тузиш кўникмасини шакллантириш. Ўйинчоқлар нега кераклиги ҳақида тушунтириш. Уларни нималардан ясалишини кимлар томонидан ясалиши ҳақида тушунтириш
Тарбиявий – Ўйинчоқларни тўғри ишлатишни бузмасликни озодаликка риоя қилишни очиқкўнгил бўлишни ўргатиш
Коррекцион – Боғланган нутқни шакллантириш. Луғат бойлигини ошириш. Отларни кўпликда номлаш. Интонация билан шеър ёдлаш. Турли ўйинлар ёрдамида фикрлаш доирасини кенгайтириш
Жиҳоз: куз, барг расмлари, ўйинчоқлар, хар хил хайвончалар ўйинчоқлари, қўғирчоқ ва расми, юлдузча, тўртбурчак, думалоқ шакллари
Машғулотнинг бориши:
1. Ташкилий қисм:
- болалар машғулот бошланди
- ассалому алайкум
- ваалайкум ассалом
- болалар бугун боғчага нечанчи кун келишингиз?
- биринчи
- жуда яхши. Хафтанинг биринчи куни қандай аталади?
- душанба
- яхши хозир ўлкамизда қандай фасл?
- куз фасли
- куз фаслида фандай ойлар бор?
- сентябр, октябр, ноябр
- баракалла болалар
2. Артикуляцион машқ
А. Нафас машқи
- болалар ҳозир шарни пуфлаймиз қўлларимизни аста иширамиз қани бошладик ф-ф-ф
Б. Лаб машқи
- болалар ҳозир ҳаммамиз лабимизни кулги ҳолига келтирамиз. Баракалла
3. Уй вазифасини текшириш
- болалар ким айтади. Ўтган сафар қайси мавзуда гаплашгандик?
- тўғри баракалла бирма бир расм кўрсатилади болалар жавоб берадилар
- баракалла энди ким менга шеър айтиб беради? (болалар айтадилар)
Баракалла болалар
4. Асосий қисм
- болалар мен бугунги мавзуни айтмайман
Расмлар орқали ўзингиз айтасиз бу ни ма?
- ўйинчоқлар

- баракалла офарин. Бугунги мавзуимиз Ўйинчоқлар экан. Ким айтади ўйинчоқларни номлаб берингчи?


- қани Мустафо сен айтчи
- машина камаз
- яхши
- ўйинчоқлар фикрлашингизни қизиқишингизни оширади, касбни танлашингизга ёрдам беради. Кичик болаларни ўйинчоалар овутади чалғитади.
- умумлаштирганимизда ўйинчоқлар деймиз.
- болалар ҳозир сизлар билан 4-чиси ортиқча ўйинини ўйнаймиз.
А. Шиқилдоқ
Б. Айиқча
В. Лего
Д. Стол
Шулардан қайси бири ортиқча
Стол, тўғри
5. Жисмоний дақиқа
Шамол бўлиб эсамиз ш-ш-ш
Ёмғир бўлиб ёғамиз чак чак чак
Гул бўлиб унамиз
Бўрон бўлиб эсамиз бум бум бум
Чақмоқ бўлиб чақамиз гум гум гум
Қор бўлиб ёғамиз тўп тўп тўп
Машғулотга қайтамиз.
6. отларни кўпликда келиши
Барабан-лар копток-лар камон-лар
Қилич-лар кубик-лар қўғирчоқ-лар
Айиқ-лар лего-лар машина-лар
7. Шеър ёдлаш Ғ.Комилов шеъри
Ўйиндан чарчаган чоғ
Дам олсин деб ўйинчоқ
Лолахон алла айтар
Шўх қувноқ ялла айтар
Лекин аста ўзини
Мудроқ босар кўзини
8. Топишмоқ
Чўпчагим чўпчак
Олтин беланчак
Етти қизнинг онаси
Халигача келинчак (Қўғирчоқ)
9. Мавзуни мустаҳкамлаш
Ёғочдан шишадан қаттиқ келенкадан пластмассадан ўйинчоқлар.
10. Рағбатлантириш
- бугун ҳаммага қарсак чаламиз. Кейинги сафар бундан ҳам фаол иштирок этишингиз учун
11. Якунлаш
- бугунги мавзуимиз сизларга ёқдими?
- ҳа
- баракалла уй вазифаларини ўйинчоқлардан яна кўпини номланишларини билиб келинглар.
Хайр
Сана _________ Мавзу Ўйинчоқлар
Мақсад:
Таълимий – ўйинчоқларни номини аниқ айтишга ўргатиш. Замонавий ўйинчоқлар лего, робот ва бошқаларини бола луғатини бойитиш.
Тарбиявий – Болаларга ўйинчоқларни ўйнаб бўлгач қўлларини совун билан ювишлари шахсий гигиенага риоя қилишлари ҳақида тушунтириш
Коррекцион – ўйинчоқларни фарқлаш озода сақлаш нутқий нафасни шакллантириш. Диққат талаффуз жараёнларини ривожлантириш. Ранг ажратишга ўргатиш
Жиҳоз: куз расмлари барг, ўйинчоқлар, қумда ўйнаётган бола расми, варрак расми, тарқатма материаллар
Машғулотнинг бориши:
1. Ташкилий қисм:
- болалар машғулот бошланди
- ассалому алайкум
- жуда яхши бугунги сана ва ой кунини ким айтади?
- билиб олдинглар бугун 8 ой, яъни сентябр ойи
- ким айтади қайси йил?
- билмайсизларми? Майли эслаб қолинг 2008 йил
- қайси фасл?
- куз
- тўғри Асадбек ким айтади куз фаслини келганини қаердан биламиз?
- барглардан об хаводан
- тўғри Саидакром, баракалла
2. Артикуляцион машқ.
- болалар ҳозир лаб машқи бажарамиз. Тешкулча ҳолатига келтирамиз
- энди овоз машқи предметлар овозини ўхшатамиз.. эшик, сув, шамол, чақмоқ, барабан, най, салафан, қоғоз.
3. Бармоқ машқи
Терак шоҳи қимирлар
Арғимчоқдан шод бизлар
Гоҳ тепага гоҳ пастга
Учирар бизни улар
- болалар қўлларимизни арғимчоқ мисоли қимираламиз.
4. Асосий қисм
- болалар ўйинчоқлар икки турли бўлади. Биринчиси қиз болаларники, иккинчиси ўғил болаларники. Келинг шуни кўриб чиқамиз.

Қиз болалар
Идиш товоқлар
Қозон капгир тарелка челак
Қўғирчоқ
Обрач
Арқон сакрамочоқ
Дутор
Бешик
Уй анжомлари

Ўғил болалар
Машина
Тойчоқ
Копток
Кран
Чилдирма
Айиқ
Шерҳон
Солдат
Қилич камон
Ўқ пистолет

Расм асосида суҳбат


Болалар бу расмни ким тасвирлаб беради?
- бу ерда боғчадаги қумда болалар кубикларда челакларда ўйнашяпти.
- баракалла ўйнаб болгач ўйинчоқларни нима қилиш лозим?
-.........
- болалар билиб олинглар қумларда ўйнагач дарров ювининг қўлингизни совун билан ювинг
- сабаби касал бўлмайсиз
5. Фонематик идрокни ривожлантиришга қаратилган ўйинлар
Ким кўпроқ топади
- болалар мен ҳозир расм кўрсатаман. Ким кўпроқ тўғри аниқ топа олади?
- шиқилдоқ, тойчоқ, айиқчали ўйинчоқлар
- баракалла ҳозир ўғил болалар кўпроқ балл олдилар
6. Шеър ёдлаш
Онасининг кўзмунчоғи
Отасининг ўвунчоғи
Бувисининг қўзичоғи
Опасининг қўғирчоғи Эркалатмалардан (26 бет
7. Топишмоқлар топиш
Узун терак учи менинг қўлимда (ВАРРАК)
Томда туриб гилам қоқдим (НОҒОРА)
Тап тап этади урсам учиб кетади (КОПТОК)
8. Рағбатлантириш
- Насибага Фарангизга Мустафога Мафтунага Абубакирга – юлдузча берамиз
- Баходир, Азиз, Зафар, Хасан Хусан, Махина, Абдуносирга – тўртбурчак тарқатаман.
9. Якунлаш
- болалар биз сизлар билан ўйинчоқлар ҳақида нималардан ясалгани ҳақида қизлар ва ўғил болаларни ўйинчоқлари ҳақида топишмоқлар шеърлар ўтдик. Тушунарли бўлдими?
- ҳа
- баракалла хайр
Сана _________ Мавзу Ўйинчоқлар
Мақсад:
Таълимий – нонутқий товушларни таниб олиш. Уларни дефференцияси. Эркалаш отларни кўпликда келиши мақолларни нутқига кириш маъносини тушуна олиш шакллантириш. Овоз кучини ўзгартириш
Тарбиявий – тоғри саломлашиш одобини тушунтириш. Топшириқларни диққат билан тинглашга ўргатиш нутқ маданиятини тарбиялаш. Кўпчилик олдида тўғри тута билишга ўргатиш
Коррекцион – грамматик категорияларни нутқида қўллашга ўргатиш. Артикуляция тил ҳаракатини фаоллаштириш.
Жиҳоз: бахор, Тошкент, дарахтлар, тишини тозалаётган бола, ўйинчоқлар, чолғу асбоблари, ўрмон, шамол расмлари, тарқатма материаллар
Машғулотнинг бориши:
1. Ташкилий қисм:
- саломлашиш
- болалар ўлкамизда қандай фасл? Баҳорми?
- йўқ
- нега
- ...
- билиб олинглар биз Тошкент шаҳрида яшаймиз. Энди ким айтади Тошкент қаернинг пойтахти?
- Ўзбекистон пойтахти
- баракалла болалар
2. Артикуляцион гимнастика
А. Ширин мураббо
-болалар тасаввур қилинг – эрталаб боғчага келаётганингизда мураббо едингиз. Лабингиз юзларингиз мураббо юқи тегиб қолди қани келинг бир тилимизда юқини артиб оламиз.
Б. Тишларимизни тозалаймиз
- болалар бу расмда бир бола тишларини тозаламоқда. Келинг биз сизлар билан тишларимизни тозалаб оламиз фақат тиш чўткасисиз. Бошладик.
3. Бармоқ гимнастикаси ҚУЁНЛАР
Икки бармоқ бир бўлди
Қуёнларга айланди
Қуёнлар саломлашиб
Қулоқлари силкинди
4. Асосий қисм
Нонутқий товушлар
- болалар бугун биз сизлар билан ўйинчоқлар ёрдамида нонутқий товушларни ўтамиз. Эсингиздами Мустақиллик мавзусида бу ҳақида гаплашган эдик. Энди бугун давом эттирамиз. Болалар эслаб қолинг инсон овози бу – нутқий товушдир. Буларга қуйидаги ҳарлар орқали гаплашамиз. А Б В Г Д Е И С ........ улар ҳарфлар дейилади мана бу эса (столни тақиллатиб айтаман) овоз товуш дейилади. Бу овоз қаердан чиқяпти столдан. Баракалла. Инсондан эмас шунинг учун бу овозни нонутқий овоз дейилади. Келинглар ким кўп топади ўйинини ўйнаймиз.
Чилдирма тақа тум тақ
Най уу у
Айиқча аа аа а
Қ уёнча дик дик
Шиқилдоқ шиқ шиқ шиқ
Копток тўп тўп тўп
Пистолет пақ пуқ
5. Кичрайтириш эркалаш
Қиз-ча
Кўйлак ча
Қути-ча
Этик-ча
6. Отларни кўпликда келиши
Шиқилдоқ-лар
Машина-лар
Автобус-лар
Трамвай-лар
7. Овоз машқи
Бу ниманинг овози
Биз ёзда ўрмонга сайрга бордик у ерда шамол эсарди
Ш ш ш ш
Кейин майин шамол эсди у у деган (ҳаммамиз қайтарамиз)
Бирдан шамол кучайиб уу уууууууу ууууу бўлиб кучайиб кетди. Ҳаммамиз қайтарамиз. Секин яна ш ш деб овоз пасайиб. Баракалла.
8. Мавзуга доир шеър ёдлаш ҚЎҒИРЧОҒИН АВАЙЛАБ
Ариқдан ўтаётиб Гулнора тойиб кетди
Мунча анқайдим дея ўзини койиб кетди
Ўрнидан туриб дарҳол кўйлакларини қоқди
9. Мавзуни мустаҳкамлаш
- болалар ўйинчоқни нега ўйнаймиз?
- билиб олинглар у сизларни фикрингизни ақлингизни ўткир қилади. Сизларни келажакда касб танлашингизга ёрдам беради. Ва руҳан овутади дам оласизлар катталарни безовта қилмаслигингиз учун чалғийсизлар
- ким айтади ўйинчоқлар нега керак? Уларни нималардан ясашади?
- ўйинчоқларни темирлан қоғоздан тахтадан ясашади
- тўғри Саидакром баракалла мана сенга юлдузча
- қани муниса сен айтчи яна нималардан ясалади?
- матодан пахтадан тўрдан ойнадан қаттиқ келенкадан
- баракалла Муниса сенга 2 та юлдузча бераман
10. Рағбатлантириш
- бугун қиз болалардан энг кўп Мунисага ўғил болалардан Саидакромга 5 баҳо ва қарсаклар чаламиз. Қолганлар ҳам кейинги сафар яхши қатнашсалар шундай мақтаб рағбатлантираман. Офарин!
11. Якунлаш
- уй вазифа қилиб сизларга қоғоздан қуш ясаб келинглар ва юқоридаги шеърларни ёдлаб келинглар.
Сана _________ Мавзу Ўйинчоқлар
Мақсад:
Таълимий – феъл ва сифатларни сўз таркибида шакллантириш. Расм асосида суҳбат. Қўғирчоқ ҳаракати орқали болалар жавобини топиш
Тарбиявий – Столда кўпчилик олдида бахс пайтида ўзини тутиш одобини шакллантириш
Коррекцион – диққат ва ҳотирани шакллантириш. Ўёинчоқлардан ақлини фаоллаштиришга қаратилган усулларни фойдаланишга ўргатиш. Ранг ажратишга ўргатиш.
Жиҳоз: ўйинчоқлар хамда хафта кунларига доир кубиклар
Машғулотнинг бориши:
1. Ташкилий қисм:
- болалар машғулот бошланди
- ассалому алайкум
- ким айтади ҳозир хафтанинг нечанчи куни?
2. Асосий қисм
- болалар ҳозир ўйинчоқларни сифат билан келишини ўрганамиз
Машина – қизил, қора, катта, чиройл, оғир............
Барабан – сариқ, овозли, мусиқали.............
Шар – енгил, байрамона, катта................
Камон – найзали, ипли, ингичка.............
Тойчоқ – кўп, уйчали, машинали.........
Расм асосида суҳбат
- ким айтади болалар бу ерда нима қилмоқдалар?
- болалар самолёт учирмоқдалар, баъзилари копток ўйнамоқдалар
- баракалла насиба бу юлдузча сенга давомини ким айтади?
- баъзи болалар футбол ўйнамоқдалар
- энди қўғирчоқни ҳаракатларини айтинглар нима қиляпти?
- ўйнаяпти
- тўғри эндичи?
- қарсак чаляпти
- тўғри бу нима қилгани
- овқат қиляпти
- тўғри бучи?
- кийим кийяпти
- баракалла эндичи?
- ўтирди
- китоб ўқиди
- хайр қилди
- баракалла болалар бугун сизлар машғулотда жуда яхши қатнашдингиз баракалла.
4. Бармоқ машқи
Асалари қўниб гулга
Шарбат яиғар тугунига
Ғиз-ғиз-ғиз
5. Топишмоқ
Жони йўқ урса йиғлайди (қўнғироқ)
Тап тап этади урсам учиб кетади (копток)
6. Шеър ҚЎҒИРЧОҒИН АВАЙЛА
Сўнгра қўғирчоғига мехрла кулиб боқди
Вой қаттиқ йиқилдингми кўзлари мунчоққинам
Бошинг тошга тегдими йиғлама оппоққинам
7. Мавзуни мустаҳкамлаш РАНГ АЖРАТИШГА ЎРГАТИШ
- мен ҳозир ўйинчоқлар расмини кўрсатаман сизлар бирма бир туриб рангини айтасизлар
- рубоб – жигарранг, копток – қора, қўғирчоқ – қизил, айиқча – оқ
8. Рағбатлантириш
- болалар бугун ҳаммангиз жавоб беришга ҳаракат қилдингиз. Ҳаммангизга фишка тарқатаман.
9. Якунлаш
Яхши дам олинг.
Сана _________ Мавзу Ўйинчоқлар
Мақсад:
Таълимий – Турли логопедик ўйинлар орқали мавзуни мустаҳкамлаш. Контекс нутқни ривожлантириш. Ўйинчоқсоз усталар ҳақида маълумот бериш.
Тарбиявий – ноанъанавий ўйинлар ўтказиш ҳаракат орқали жавоб бериш тасаввурини кенгайтириш. Тўғри ўтириш малакасини шакллантириш
Жиҳоз: бармоқ харакатлари расми, ўйинчоқ усталар расми, сополдан ясалган ўйинчоқлар
Машғулотнинг бориши:
1. Ташкилий қисм:
- болалар машғулот бошланди
- ассалому алайкум
- болалар келинглар бугун бошқача бошлаймиз қани бармоқларимизни қуйидаги шеър орқали ҳаракатга келтирамиз.
Ассалом олтин қуёш ассалом мовий осмон
Салом дейман терак сенга салом сизга булутлар
Салом дейман ҳаммангизга биз яшаймиз бир заминда
- ана бармоқларимизни ҳам машқ қилдириб олдик
2. Нафас машқи
А. Оғиздан бурунга (енгил)
Б. Бурундан оғизга (чуқур)
В. Оғиздан оғизга (чуқур)
Д. Бурундан бурунга (енгил)
3. Эшитиш диққатини ривожлантирилган ўйинлар
Овозини эшитиш ва кўрсатиш ўйини
- болалар кўзларингизни юмиб ўтирасизлар мен шундай шиқилдоқ най чилдирма чаламан. Сизлар эшитиб гапирмай қўл орқали кўрсатасизлар
4. Асосий қисм МИЛЛИЙ ЎЙИНЧОҚЛАР ВА ҚИСҚАЧА ТАРИХИ
- болалар ўйинчоқларни кимлар яратадилар?
- билиб олинглар ўйинчоқларни ўйинчоқсоз усталар яратадилар
- улар 12-13 асрлардан бери мавжуддирлар. Илгари бу ерларни Мовароуннахр дейишган. Ўша замонда карвонлардан ўтиб келган савдогарлар орасида усталар ҳам бўлган, катта Хитой мамлакатидаги усталар чинни ўйинчоқлар ясаганлар. Бизникилар авваллари сопол лойлардан сурнай ва бошқа турли ўйинчоқлардан ясаганлар. Шу орқали кун кўрганлар. Ҳозир ҳам бор аммо улар асосан уйларида ишлайдилар.
5. Жисмоний дақиқа ҚУШЛАР
Қушлар шоҳда сайрайди
Учиб қўниб яйрайди
Шамол эсади ғир ғир
Япроқлар шилдир шилдир
6. Шеър ёдлаш ҚУВНОҚ МУСИҚАЧИЛАР
Қувноқ мусиқачилар
Йиғилишди ўрмонда
Қуён чалар ноғора
Айиқ чалади сурнай
7. Тез айтишлар
1. Нонвой нон ёпар, нонни новвот деб сотар
2. оқ от оқ от ейди кўк от кўк ўт ейди
8. Мавзуни мустаҳкамлаш
- болалар ҳаракатга қараб гап тузамиз. Ўғил болани поезд ўйнаганини ҳаракат орқали кўрсатамиз. Болалар топадилар.
- копток ўйнаётган қиз ҳаракат кўрсатилади болалар айтадилар.
- арғимчоқ учаётган болалар харакати кўрсатилади
- лего ўйнаётган қиз ҳаракати, кубик ўйнаётган бола ҳаракатлари кўрсатилади
9. Мақол ёдлаш
Етти ўлчаб бир кес
Ҳаракат ҳаракатда баракат
Бир одам ариқ қазир, минг одам сув ичар
10. Рағбатлантириш
- бу сафарги машғулотимиз қизиқ ажойиб бўлди. Деярли ҳаммангизга юлдузчалар тарқатаман. Сабаби кўпчилик жон жахди билан ишлади
11. Якунлаш
- уйга вазифаларни бажариб шеър топишмоқ мақол тез айтишларни ўрганиб келинг.

Сана _________ Мавзу Нима яхши-ю, нима ёмон.




Download 9,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish