№ Сана_____________
Мавзу: Мустақиллик байрами.
Мақсад:
Таълимий – байроқ, герб, давлат, шаҳар, мадҳия, ватан, президент, тушунчаларини маъносини тушунтириш тўғри номлашга ўргатиш
Тарбиявий – хулқ-атвор кўникмаларини шакллантириш, чиройли гапиришга ўргатиш? машғулотда диққат билан тинглашга ўргатиш
Коррекцион – билиш фаолиятини, фонематик идрокини, майда қўл моторикасини ривожлантириш. Луғат бойлигини ошириш, дефференциялашган нафас олишга ўргатиш
Жиҳоз: сюжетли расмлар, герб байроқ мадҳия, байрам учун гулдаста расми, юлдузча, тўртбурчак, учбурчак тарқатма материаллар, мавзуга доир расмлар, фаслларга оид расмлар
Машғулотнинг бориши:
1. Ташкилий қисм:
Болалар билан саломлашиш
- болалар ҳозир ўлкамизда қандай фасл?
- тўғри ўлкамизда куз фасли. Ким айтади куз фаслида қандай ўзгаришлар бўлади?
-бу фаслда об ҳаво ўзгаради, совуқроқ кунлар бошланади. Дарахтларнинг барглари сарғайиб аста секин тўкила бошлайди. Бу дегани куз фаслидан далолат беради.
- болалар ким айтади бугун ҳафтанинг нечанчи куни?
- бугун ҳафтанинг биринчи куни
- демак хафтанинг биринчи куни нима деб номланади?
- душанба деб аталади.
- болалар шундай қилиб ҳафта кунларини қайтарамиз.
1.душанба, 2.сешанба, 3.чоршанба, 4.пайшанба, 5.жума, 6.шанба
2. Артикулдяцион машқ
1. Лаб машқи “Ким чиройли кулади”
2. Тил машқи “от” машқи
3. Нафас машқи, тўғри нафас. Оғиздан оғизга, оғиздан бурунга.
3. Асосий қисм
- болалар бугунги мавзуимий “Мустақиллик” байрами.
- болажонлар бу байрам халқимизнинг азалий орзусидаги баъзиларга армон бўлган байрамдир. Мустақилликка халқимиз 1991 йил сентябрда эришган. Унинг ўз белгилари бор бўлиб байроқ, герб, гимнга яънги рамзларга эгадир. Байроқнинг 3 ҳил асосий ранги бўлиб улар кўк, оқ, яшилдир.
Кўк – бу осмоннинг тиниқлиги, бепаёнлигини билдиради.
Оқ – поклик, тинчлик рамзидир
Яшил – доим ўлкамиз ям яшил бўлиб ўсиб униб турсин деб шу рангларни танлашган.
Орасидаги қизил ранг эса инсонларни томиридан оқаётган қонидир.
- болалар байроқ нега керак?
- байроқ ҳамма давлатларда бор бўлиб, ўз ранги ва рамзлари бордир. Бу дегани ҳар бир давлатга ҳос хусусиятдан далолат беради.
- демак мустақиллик бу байрам дегани экан. Байрамда паркка, меҳмонга театрга бориб нишонлаймиз.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ким?
- Шавкат Миромонович Мирзиёев.
- Ўзбекистон Президенти нима қилади?
- Юртимизни одил бошқаради.
4. Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари – герби, байроғи ва мадҳиясига эга
5. Жисмоний дақиқа
Ўлкамизда бугун тантана,
Мустақиллик айёми ўтар.
Ҳамма ёқда гўзаллик яна,
Чирой очар, ҳам яшаб кетар.
6. Мақоллар ёдлаш
А) оз сўзла – соз сўзла
Б) ишлаганга зафар ёр
7. Фонетик идрокни ривожлантириш
“Ким кўпроқ топади” ўйини
Ойиннинг бориши: болаларга бир қанча расмлар кўрсатилади. Расмларни кетма кетликда 6 тасини кўрсатилади ва олиб қўйилади. Болаларга бу ҳол 3 марта такрорлангач улар номма ном кетма кетликда айтиб бершади.
8. Шеър ёдлаш Ўзбекистон
Ўзбекистон нурли бўстон
Номинг сенинг тилга достон
Сенга хурлик омон келди
Элинг кутган замон келди
9. Бармоқ машқи
Ассалом бош бармоқ
Ассалом кўрсатгич бармоқ
Ассалом катта бармоқ
Ассалом ўрта бармоқ
Ассалом жимжилоқ
10. Мавзуни мустаҳкамлаш
- болалар биз сизлар билан қандай мавзуни ўтдик?
- мустақиллик
- бу байрам қандай байрам экан?
- улуғ, қадрли
- ким менга байрамда қаерларга бориши ҳақида айтиб беради?
- қўғирчоқ театрга, паркка
11. Раҳбатлантириш
Юлдузча, тўртбурчак ва учбурчакка оид баҳолаш тарқатмаси тарқатилади
12. Якунлаш
Болаларни руҳий ақлий имкониятларига қараб бўлиб бериш. Ҳайрлашиш.
№ Сана_____________
Do'stlaringiz bilan baham: |