Самиғов н. А. Бино


Пўлат турлари ва хоссалари



Download 11,59 Mb.
bet70/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Пўлат турлари ва хоссалари


Пўлат структурасини ва хоссаларини модификациялаш. Пўлат конструкцияларни таъмирлаш тизимида ишлатилганда, эксплуатация шароитини ҳисобга олиш керак. Ҳарорат, намлик ва муҳитнинг ўзгариши пўлатнинг хоссаларига салбий таъсир этади. Бундай шароитларда пўлат занглаши, эскириши, пластиклиги камайиши ѐки кўпайиши ва чарчаши мумкин. Ушбу холатларни бартараф этиш учун пўлат таркиби ва хоссаларини қуйидаги усулларда модификацияланади:
-Суюқланган пўлатга карбидлар, нитридлар, оксидлар (Сr2О3; Fe2O3; Al2O3 ва ш.к.) киритиш;
-Легирловчи элементларни киритиш;
-Термик ва термомеханик усулларда пўлатга ишлов бериш.
Пўлат таркиби модификацияланганда структураси созланади, ички зўриқиш камаяди, мустаҳкамлик ва коррозияга чидамлилик ошади.
Легирловчи элементлар конструктив пўлат таркибига: Сr-0,8-1,1%; Ni- 0,5-4,5%; Si-0,5-1,2%; Mn-0,8-1,8% миқдорларда киритилади. Пўлат таркибини легирлаш учун ванадий, молибден, титан ва бошқа элементлар ҳам жуда оз миқдорда қўшилиши мумкин. Легирловчи элементлар пўлатда
майда донадор структура ҳосил қилади ва шу билан бирга пўлат хоссаларини кескин яхшилайди. Пўлатга термик ва термомеханик ишлов бериш самарали ва кенг тарқалган усулдир. Пўлатга термик ишлов бериш усуллари қуйидагилар: тоблаш, бўшатиш, юмшатиш ва нормаллаш.
Тоблаш – пўлатни 800-9000С гача қиздириш ва сув ѐки мойда тез совитишдан иборат. Пўлат тобланганда қаттиқлиги ва мустаҳкамлиги ортади, лекин зарбий мустаҳкамлиги камаяди.
Бўшатиш – пўлатга термик ишлов беришнинг охирги операцияси бўлиб, унинг хусусиятларини яхшилайди. Тобланган пўлатни 200-3500С гача аста-секин қиздириш, бу ҳароратда сақлаб туриш ва ҳавода аста-секин совутишга бўшатиш дейилади. Бўшатишда пўлатда ҳосил бўлган ички зўриқиш камаяди ва бузилишга қаршилиги ошади.
Юмшатиш – пўлатни маълум ҳароратгача қиздириш, бу ҳароратда сақлаб туриш ва печда аста-секин совитишдир. Бу жараѐнда пўлатнинг қаттиқлиги камаяди, қовушоқлиги ортади.
Нормаллаш – пўлатни юмшатишнинг бир усули бўлиб, уни тобланиш ҳароратидан паст ҳароратгача қиздирилади, бу ҳароратда сақлаб турилади ва ҳавода совитилади. Пўлат нормаллаштириш жараѐни натижасида қаттиқлиги, мустаҳкамлиги ва зарбий мустаҳкамлиги ортади.



Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish