Архитектура ѐдгорликларида ишлатилган металл буюмлар
Монументал бино ва иншоотлар қурилишида металл буюм ва конструкциялар зарур жойларда ишлатилган.
Қора металлар (пўлат, чўян) бино ва иншоотларнинг конструктив қисмларини тайѐрлашда, қалъа дарвозалари ва панжаралари, эшиклари ва деразалари, сув ўтказиш тизимлари, кўприк конструкциялари ва ш.к. жойларда ишлатилган. Қора металл ишлаб чиқариладиган худудларда тарихий обидаларнинг кўп қисми улар асосида тайѐрланган. Россия, ГФР, Англия, Франция, Хитой ва ш.к. ѐдгорликларга бой мамлакатларда сарой, қалъа ва иншоотларда, ҳарбий истеҳкомларда пўлат, чўян асосида пишиқ ва массив буюмлар кўп ишлатилган. Айниқса, темирйўл тизимининг ривожланиши металл кўприклар, иншоотлар барпо этишни тақозо этган (4.1
– 4.3 – расмлар).
4.1-расм. Эйфел минораси. Париж ш. 1889 й.
Ўзбекистон Республикасининг тарихий обидалари техника ҳолати таҳлили шуни кўрсатадики, пўлат ва чўян бино ва иншоотлар қурилишида ўта зарурият туғилгандагина ишлатилган, чунки қора металл заҳиралари бу худудда кам учрайди. Ёдгорликларда қора металл қалъа ѐғоч дарвоза ва эшикларини мустаҳкамлашда, зулфин ва ошиқ – мошиқлар, сув новлари ва ш.к. тайѐрлашда ишлатилган.
4.2-расм. Том ѐпма конструкция. Москва ш., Россия.
4.3-расм. Металл кўприк. АҚШ
Рангли металлар – бронза, жез, алюминий, мис, қалай, қўрғошин, кумуш, олтин ва бошқа қотишмалар обидаларни безашда ишлатилган. Улардан энг кўп тарқалгани бронза бўлиб, ишлатилиш тарихи 4000 йилдан ошади. Бронзанинг ихтиро қилиниши сарой ва қасрлар, черковлар, ибодатхоналар, мадраса ва масжидларни безашда кенг имконият яратган. Ҳиндистон ва Хитой ибодатхоналари, Миср эҳромлари, Мексика обидалари, Марказий Осиѐ ѐдгорликлари бунга мисолдир. Бронзадан эшик, дераза, пол, девор, шип безак қисмлари, хайкалтарошлик ва чеканка маҳсулотлари, ташқи ва ички девор безак буюмлари тайѐрланган (4.4, 4.5 – расмлар). Мис, кейинчалик алюминий обидаларни безашда, енгил конструкциялар, том ѐпмалари, сув узатиш тизими барпо этишда ишлатилган. Рангли металл ишлатилган обидаларни Европа мамлакатларида кўплаб учратиш мумкин.
Кумуш ва олтин асосан саройлар, қасрлар, черковлар, ибодатхоналар безак буюмлари қопламаларида турли эритмалар ҳолида ишлатилган. Москва Кремли, Киев София Собори, Париж Биби Марям ибодатхонаси бунга мисол бўлади (4.6 – расм).
Металл буюм ва конструкцияларни таъмирлаш дунѐ тажрибаси шуни кўрсатадики, уларни тиклашда, ишлаб чиқарилган даври технологиясига риоя қилиш мақсадга мувофиқдир. Бунда металл қисмларнинг ташқи кўриниши ва хоссалари аслига ўхшаш бўлади. Бу соҳада Фулда Пропстай
реставрация илмий – техник марказининг (ГФР) тажрибаси таҳсинга лойиқдир. Марказда Германия ва бошқа давлатлар обидалари металл қисмларини айнан аслига ўхшашини қуйиш ва тиклаш технологияси ўзлаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |