4.4-расм. Рангли металлдан ишланган эшик. Зулфин (Туркия)
4.5-расм. Рангли металлардан ишланган безаклар (Германия)
Таъкидлаш зарурки, бронза, мис, кумуш, олтин қопламалар обидаларга чирой беришдан ташқари, уларни асрлар давомида сақлаб келмоқда. Бундан ташқари рангли металлардан ишланган уй – рўзғор буюмлари, сарой, қаср, меҳмонхона ва ш.к. обидаларни безаб турибди.
4.6-расм. Олтин қопламали гумбаз. Кремл. Россия.
Замонавий металл қотишмалар ва буюмлар
Қора металлар ва улар асосидаги буюмлар
Чўян турлари ва хоссалари
Чўяннинг кимѐвий таркиби ва мўртлиги ундан фақат қуйма қотишмалар олишни тақозо этади. Чўян таркибидаги углероднинг кўринишига, аралашмаларнинг миқдори ва совитиш тезлигига қараб оқ ва кулранг чўян олинади. Углерод цементит кўринишида бўлса оқ, цементит ва графит кўринишида эса кулранг чўян ҳосил бўлади.
Оқ чўян ўта қаттиқ ва мустаҳкам, аммо жуда мўрт бўлади. У пўлат ва болғаланувчан чўян олиш учун ишлатилади. Оқ чўян таркибида тахминан С2,8-3,6%; Si0,5-0,8%; Mn0,4-0,6% бўлади. Махсус оқартирилган чўян устки қисми оқ чўяндан, ички қисми эса кулранг чўяндан иборат бўлиб, ундан тайѐрланган буюмлар мустаҳкам ва едирилишга чидамли бўлади.
Кулранг чўян темир-кремний-углерод қотишмаси бўлиб, таркиби марганец, фосфор ва олтингугурт аралашмасидан иборат. Кулранг чўяннинг тахминий таркиби: С3,2-3,4%; Si1,4-2,2%; Mn0,7-1,0%, фосфор ва
олтингугурт миқдори 0,15-0,2% дан кам бўлади. Кулранг чўян С-серий ва Ч- чугун ҳарфлари билан СЧ ҳолда маркаланади: СЧ-10; СЧ-18; СЧ-21; СЧ-24; СЧ-25; СЧ-30; СЧ-40. Маркадаги рақамлар чўзилишдаги мустаҳкамлик чегарасини кгсмм2 да ифодалайди.
Модификацияланган чўян СЧ30-СЧ35 маркаларда бўлиб, таркибига графит, ферросилиций, силикокалций каби моддалар 0,3-0,8% миқдорда қўшилади. Бундай чўяннинг пластиклиги, зарбий мустаҳкамлиги ва чидамлилиги юқори бўлади. Кулранг чўян таркибига 0,03-0,07% магний киритилса, кристалланиш жараѐнида графит пластинасимон шаклдан шарсимон шаклга ўтади. Бу чўян турининг мустаҳкамлиги юқори, қуйиш хоссалари яхши, осон ишланувчан ва едирилишга бардошли бўлади. Суюқланган кулранг чўян яхши оқувчан, механик усулда ишлов бериш осон бўлади.
Кулранг чўяндан архитектура – санъат буюмлари, колонналар таянч ѐстиқлари, канализация қувурлари тайѐрланади. Қурилишда легирланган ва модификацияланган юқори мустаҳкамликдаги чўянлар фақат махсус жойларда ишлатилади. Чўяндан иситиш радиаторлари, ванналар, ювиш қурилмалари, панжаралар, эшиклар, асбоб-ускуналар ва ш.к. буюмлар тайѐрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |