Самиғов н. А. Бино



Download 11,59 Mb.
bet207/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Электр ўтказувчанлик. Шишанинг электр ўтказувчанлиги унинг кимѐвий структурасига, шу жумладан кремний, бор, барий, литий ва ш.к. ларнинг оксидлари миқдорига, микроарматура ва фиброарматура билан таъминланганлигига боғлиқ бўлади.
Оддий силикат шишасининг хона ҳароратидаги солиштирма электр қаршилиги 1010-1011 Ом.см, тешиб ўтиш кучланиши 450 кВсм2 ни ташкил қилади.
Технологик хусусиятлари. Шишани ва ундан тайѐрланган буюмларни механик қайта ишлаш мумкин: олмос билан кесиш, арралаш, победит кескичлари воситасида чархлаш, яссилаш, жилолаш шулар жумласидандир. Шишани 800-10000С ҳароратда лист, най, тола сифатида чўзиб олиш, пайвандлаш ва пуфлаб шакл бериш, буюм олиш мумкин. Кейинги пайтда шишанинг ишланувчанлигидан фойдаланиб, ундан турли қурилиш ва меъморчилик буюмлари ва қисмлари, шишапакетлар, тола ва матолар тайѐрлаш имконияти туғилди.
    1. Шишанинг турлари


Тахта ойна. Тахта ойнага оддий дераза, витрина, иссиқлик нурларини ютувчи, арматураланган ва бошқа ойна турлари киради.
Тахта ойна дераза ва эшикни тўсишга, саноат ва жамоат биноларини ташқи муҳитдан изоляциялашда, ички ва ташқи томондан безашда
ишлатилади. Тахта ойна эни 250-1600 мм, узунлиги 250-2200 мм, қалинлиги 2; 2,5; 3; 4; 5 ва 6 мм ўлчамларда тайѐрланади. Бир квадрат метр ойнанинг массаси 2-5 кг бўлади. Шиша тахтанинг нур ўтказувчанлиги 87% дан кам бўлмаслиги, шаффоф бўлиши талаб этилади. У рангсиз бўлиб, баъзи ҳолларда яшил ѐки кўкимтир соялар бўлишига рухсат этилади. Тахта ойна юзасидаги қийшиқликлар, бурмалар, йўл-йўл чизиқлар, бўшлиқларнинг бўлиши унинг навини белгилайди.
Витрина ойнаси маъмурий, маиший, савдо, меҳмонхона ва ш.к. биноларни безашда ва изоляциялашда ишлатилади. Витрина ойналари жилоланиб, қалинлиги 6-10 мм, эни 3500, бўйи 6000 мм гача ўлчамларда ишлаб чиқарилади. Витрина ойнасининг бир томонлама нур ўтказувчи тури биноларни безашда ва ѐруғлик нурини мўътадил сақлашда зарур бўлади.
Иссиқ нурларни қайтарувчи ойна бир томондан 0,3-1 мкм қалинликда, турли рангдаги металл ва оксид плѐнкалар билан қопланган бўлади. Металл ѐки оксид қопламалари махсус ионли пуркаш ускуналари ѐрдамида никел- хром аралашмаси, темир, мис, ҳаттоки олтин, платина ва ш.к. нодир металлар қопланиши мумкин. Уларнинг нур ўтказувчанлиги 30-70% атрофида бўлади. Металл қопламали шишалар инфрақизил нурларни қайтаргани сабабли қизимайди ва хонадан нур ташқарига чиқмаслиги туфайли биноларда иссиқлик сақланади. Металл ва оксид плѐнкалар билан қопланган витрина ойналари Париж, Берлин, Тошкент (Бизнес маркази, Интерконтинентал меҳмонхонаси ва х.к.) ва бошқа шаҳарлардаги маъмурий биноларни безаш ва изоляциялашда ишлатилгани, унинг имкониятлари кўплигидан дарак беради. Иссиқ нурларни ютувчи ойна оддий ойнадан кимѐвий таркибида темир, кобалт, никел оксиди бўлиши билан фарқ қилади. Ойнанинг бу тури даволаниш, болалар боғчалари, гулхона, қишки боғ, бино ва иншоотларнинг
ромларига ўрнатилади.
Нур қайтарувчи ойна гулли ва хиралаштирилган турларга бўлиниб, хона ичи кўринмаслиги учун дераза, эшик ромларига ўрнатилади. Гулли ойна қўйилаѐтганда махсус валиклардан фойдаланилади. Хиралаштирилган ойна эса қум оқими билан оддий ойнани қайта ишлаб тайѐрланади.
Арматураланган ойнани куйдирилган, хромланган, никелланган пўлат тўр билан кучайтириб тайѐрланади. Бу ойна силлиқ ва тўлқинсимон бўлиб, ойна синдирилганда сочилиб кетмаслигини таъминлайди. Унинг ўлчамлари: узунлиги 1200-2000 мм, эни 400-1500 мм.
Тобланган ойна оддий ойнани 540-6500С ҳароратда қиздириб ва аста- секин совитиб олинади. Тобланган ойнанинг зарбий ва эгилишдаги мустаҳкамлиги оддий ойнага нисбатан бир неча баробар юқори. Тобланган
ойна витриналар, эшиклар, балкон, зинапоя тўсиқлари ва бўлмалар тайѐрлашда ишлатилади.
Радиоактив нурларга бардошли ойнани шихта таркибига қўрғошин, литий, бор, кадмий ва цезий оксидлари (0,25-1,5%) қўшилиб тайѐрланади. Бундай ойналар атом электростанцияларида, реактор қурилмалари хоналарида, изотоплар тайѐрлайдиган корхоналарда ишлатилади.
Кўп қаватли ойна (триплекс) оддий ва арматураланган бўлиб, асосий ва оралиқ (амортизацияловчи) қатламлардан иборат. Бу ойна тури синдирилганда майдаланса ҳам сочилиб кетмайди.
Иссиққа бардошли ойна боросиликатли бўлиб, таркибида бор, рубидий ва литий оксидлари бўлади. Бу ойна тури 2000С ҳароратга чидайди ва ҳароратдан чизиқли кенгайиш коэффициенти оддий ойнадан 2-3 марта кам бўлади (2-4.10-6 с-1).

    1. Download 11,59 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish