Самиғов н. А. Бино


– расм. Черков дераза ойнасига чизилган Апостоллар расми (Германия)



Download 11,59 Mb.
bet205/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

– расм. Черков дераза ойнасига чизилган Апостоллар расми (Германия)


Тарихий обидаларнинг шиша қисмлари турли сабабларга кўра бузилади. Шиша юзасида гигроскопик тузларнинг ҳосил бўлиши, яъни ажралаѐтган игначалардан иборат юпқа плѐнка сифатида бўлиши мумкин. Катта буюмлар учун эса нафақат шишанинг юзаси, балки ички қисми ҳам аста – секинлик билан емирилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бу ҳолда буюмлар мўрт бўлиб қолади ва емирилиши натижасида ҳосил бўлаѐтган маҳсулотдан тозалаш мураккабдир.
Витраж ойналарининг одатда ифлосланиши жуда тез рўй беради. Витражларни тозалашнинг қийинлиги сабабли уларнинг қўрғошиндан ясалган металл қисмига зарар етказмасдан ишларни бажариш лозим. Витражларнинг шиша қисмлари одатда ѐғлиқ қурум ва атмосферадаги кислотали оксидларнинг ўтириши натижасида емирила бошлайди.
Ойналарни тозалаш учун натрий гексаметафосфат ва трилон Б асосидаги ювиш воситалари аралашмасидан фойдаланилади. Бундай таркиб асрашга яхши ѐрдам беради.
Емирила бошлаган шишанинг юзасини ҳимоялаш учун целлюлозанинг мураккаб эфирлари асосидаги локлардан фойдаланилади. Улар шиша юзаларига катта куч билан ѐпишади ва ташқи таъсирларга чидамли бўлади.
Таъмирланган ва консервацияланган дераза ойнасига ишланган расмлар

    1. - расмда келтирилган.

а) б)
    1. – расм. Таъмирланган (а) ва консервацияланган (б) дераза ойналари.


Ойна юзалари ва мозаика шиша юзаларини таъмирлашда ва консервациялашда қопламаларнинг иссиқдан чизиқли кенгайиш коэффициенти шиша асосининг ушбу кўрсаткичига мос бўлиши керак.
    1. Шиша ишлаб чиқариш


Шиша ишлаб чиқаришда асосий хом ашѐ сифатида кварц қуми, оҳактош, сода ва натрий сулфати ишлатилади. Шиша қоришмасини пишириш ҳароратини пасайтириш учун унга сода, натрий сулфати қўшилади. Агар кварц қуми ва содадан иборат қоришмадан шиша олинса, ним шаффоф сувда эрувчан шиша бўлади (Na2Si03). Қоришма таркибига оҳактош ѐки доломитни киритиш шишанинг сувда эримаслигини таъминлайди.
Силикатли шиша 15000С ҳароратда махсус шиша эритиш хумдонларида олинади. Масса ҳарорати 800-9000С га етганда силикатлар ҳосил бўлиш жараѐни бошланади. Ҳарорат 1150-12000С бўлганда масса шаффофлашади, лекин таркибида ҳаво пуфакчалари кўп бўлади. Шиша массасидаги ҳаво аралашмалари 15000С да чиқиб кетади ва шиша қиѐмига етади. Массани қолиплаш ҳарорати 200-3000С атрофида бўлиб, қуюқлиги кимѐвий таркибига боғлиқ. SiO2, Al2O3, ZrO2 оксидлари массани қуюқлаштирса, Na2O, CaO, Li2O оксидлари аксинча, суюқлаштиради. Шиша массасини эриган ҳолатда узоқ муддат ушлаш унинг структурасини аморф ҳолатидан кристалл ҳолатга қайта ўтишига олиб келади.
Силикат шишанинг оксид таркиби, % масса бўйича:
SiO2-64-73; Al2O3-0,5-7,2; K2O-0-5; Na2O-10-15; CaO-2,5-26,5; MgO-0-4; Fe2O3-0-0,4; SO3-0-0,5; В2O3-0-5.

Шиша массасига каолин, дала шпати (Al2O3) киритилиши унинг механик мустаҳкамлигини, термик ва кимѐвий чидамлигини оширади. Шиша хом ашѐси таркибига B2O3 қўшилса, унинг шишаланиши тезлашади ва кристалланиши камаяди. Рух оксиди (ZnO) шишанинг ҳарорат чизиқли кенгайиш коэффициентини камайтиради ва термик чидамлилигини оширади. Қўрғошин оксиди (РbО) оптик шиша ва биллюр тайѐрлашда ишлатилади.


Шиша ―қайиқ‖ усулида олиниб, чексиз шиша лентасини тортиш демакдир. Шиша қалинлиги тортиш тезлиги билан бошқарилади. Витрина ва кўзгу ойналари силлиқланади ва шаффофланади.

    1. Download 11,59 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish