Шишанинг тузилиши ва асосий хоссалари
Шиша тўғри фазовий панжара структурасига эга бўлмаганлиги сабабли хоссалари барча нуқталарда бир хил эмас. Бундан ташқари шишанинг муайян эриш ҳарорати бўлмайди.
Шишада кечадиган пишириш ва тоблаш жараѐнларини ўрганиш унинг таркибида микрокристалл ҳосилалар-кристаллитлар ҳосил бўлишини кўрсатади. Шишанинг бу ҳолати унинг ―микрогетерогенлиги‖ дейилади. Кристаллитлик назарияси асосида хоссалари мукаммаллашган, мўртлиги кам шишалар – ситаллар яратилади. Шишанинг ўзига хос структураси унинг шаффофлигини, мўртлигини, атмосфера муҳитига, ўтга чидамлилигини, ҳарорат ўзгаришига таъсирчанлигини белгилайди.
Назарий мустаҳкамлиги. Дераза ойналарининг чўзилишдаги мустаҳкамлиги 6500-8000 МПа бўлади. Шиша структурасида микронуқсонлар бўлганлиги сабабли ҳақиқий мустаҳкамлиги 30-90 МПа бўлади. Шишанинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги 700-1000 МПа, баъзи ҳолларда 1200 МПа ни ташкил этади.
Нур ўтказувчанлиги. Дераза ойналарининг нур ўтказувчанлиги 90- 92%, профилланганиники 84-86%, шишаблокларники 80-85% ни ташкил этади. Шиша нурни қайтариш хусусиятига эга бўлгани учун ва фақат 2% нурни ўзи ютгани сабабли нур ўтказувчанлиги асосан нурни ойнага тушиш бурчагига боғлиқ бўлади. Дераза ойналари инфрақизил нурларни яхши, ултрабинафша нурларни эса ѐмон ўтказади. Шиша зич материал (2,5-2,6 гсм3) бўлгани учун товушни яхши ўтказади. Шу сабабли биноларга товуш дераза ойналари орқали кириб, бинонинг эксплуатация ҳолатини
ѐмонлаштиради. Товушни изоляциялаш дераза ойналарининг қалинлиги ва улар орасидаги масофага боғлиқ бўлади.
Шишанинг иссиқликка муносабати. Дераза ойналарининг 1000С ҳароратдаги иссиқлик изоляцияси коэффициенти 0,4-0,82 Втм0С ни ташкил қилади. Таркибидаги ишқорий оксидлар кўп бўлган шиша иссиқликни кам ўтказади. Кўпик шишанинг иссиқлик изоляцияси коэффициенти 0,045-0,058 Втм0С бўлади. Хона ҳароратида шишанинг иссиқлик сиғими 0,63-1,05 КЖкг0С ни ташкил этади. Шишанинг иссиқлик сиғими ва иссиқликдан термик кенгайиши унинг кимѐвий таркибига боғлиқ бўлади. Қурилиш шишасининг ҳароратдан чизиқли кенгайиш коэффиценти (9.10-6-15.10-6)0С-1 ни, энг кичик кўрсаткичи 0,58.10-6 0С-1 ни ташкил этади.
Шишанинг иссиққа бардошлиги ҳароратдан чизиқли кенгайиш коэффициентига, ўз навбатида шиша хом ашѐсининг кимѐвий таркибига боғлиқ бўлади. Оддий қурилиш шишасининг иссиққа чидамлилиги 1200С атрофида бўлади. Шиша таркибига кремний, бор ва ш.к. оксидларни киритиб иссиқдан чизиқли кенгайиш коэффициенти, демак иссиққа бардошлиги оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |