11.3-расм. Шиша блок турлари
а) БК 24498; б) БКЦ 19498; в), г) БПЦ 29419498.
Шишапакетлар икки ѐки уч қатлам ойнани махсус рамаларга ҳаво кирмайдиган қилиб герметиклар ѐрдамида ўрнатилади. Шишапакетлар терламайди, иссиқлик ва товуш изоляцияловчи бўлади. Улар ойнанинг оддий, тобланган, нур қайтарувчи ва рангли турлари асосида тайѐрланади. Шишапакетлар жамоат ва саноат биноларида ишлатилиши мумкин.
Шишапрофилит қобирға, швеллер, тавр, яримайлана, пакет кўндаланг кесимли (профилли) бўлиб, махсус мустаҳкам шишадан тайѐрланади. Швеллер профилли шиша профилит эни 250-500 мм, пакетлиники 250-300 мм бўлиши мумкин. Уларнинг арматурали ва арматурасиз, рангли ва рангсиз турлари бўлиб, йиғилаѐтганда совуққа ва сув муҳитига чидамли махсус мосламалар (прокладка) ѐрдамида зичлаштирилади. Улар саноат бинолари, спорт иншоотлари, транспорт тўхташ жойлари қурилишида ишлатилади (11.4-расм).
11.4-расм. Икки ва уч қатламли шишапакетлар (а). Шишапакет тугунларининг конструктив ечими-елимланган (б), кавшарланган (в) ва пайвандланган(г)
1-шиша; 2-ҳаво (газли) қатлами; 3-таянч рамкаси; 4-елимловчи ва зичлаштирувчи қатлам; 5-қўрғошинли қотишма асосидаги қатлам; 6-шиша юзидаги металлаштирилган қатлам; 7-кавшарланган қатлам; 8-шиша пайвандланган тугун.
Шиша найлар ингичка капиллярдан тортиб, то диаметри 150 мм гача бўлган қалин деворли ҳолда ишлаб чиқарилади. Шиша найлар кимѐ, озиқ- овқат, доришунослик, медицина ва саноатнинг бошқа тармоқларида ишлатилади. Улар ичи силлиқ бўлиб, гигиена талабларига жавоб беради. Шиша найлар мўрт, эгилишдаги мустаҳкамлиги кичик, иссиққа бардошлиги 400С атрофида бўлади.
Кўпик шиша бир тартибда жойлашган юмалоқ ковакчаларнинг (диаметри 0,1-0,6 мм) ўзаро юпқа шиша девор билан ажратилишидан ҳосил бўлган. Кўпик шиша саноатда ишлаб чиқариладиган шиша чиқиндиларни обдон туйиб, унга газ ҳосил қилувчи қўшилмалар (кокс, оҳактош, мармар ва ш.к.) қўшилади ва 700-9000С да эритилиб, қолипга қуйилади. Суюлтирилган шишада қўшилмалар газ ҳосил қилади ва қотиш жараѐнида буюмда майда ғовакчалар пайдо бўлади. Бу эса буюмнинг ўртача зичлиги, иссиқлик ва товуш ўтказувчанлигини камайтиради. Кўпик шишанинг ғоваклиги 85-95%, ўртача зичлиги 200-400 кгм3, иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 0,08- 0,12 Втм0С, сиқилишдаги мустаҳкамлиги 0,5-12,5 МПа атрофида бўлади.
Кўпик шишадан ўлчамлари 1000х500х125 мм ѐки 500х500х125 мм ли блок ва плиталар тайѐрланади. Кўпик шишани арралаш, кесиш ѐки пармалаш мумкин. Ундан тайѐрланган буюмлар совуққа ҳамда кимѐвий агрессив муҳитларга чидамли бўлади.
Кўпик шиша қурилишда кўп қатламли темирбетон панелларда, ғишт ва ѐғоч тахта деворларда, поллар ва қаватлараро плиталарда иссиқлик изоляцияси қатлами сифатида ишлатилади. Сирти 4000С гача қизийдиган ускуна ва қувурларни қоплашда ҳам иссиқлик изоляцияси материали сифатида ишлатиш мумкин.
Шиша тола-боросиликат шишасини юқори ҳароратда эритиб, диаметри 0,0002-0,03 мм тешикдан тортиб чиқариб, ғалтакларга ўраб олинади. Шиша толасини узлуксиз равишда олиш технологияси 11.5-расмда схема тарзида кўрсатилган.
Шиша толасининг чўзилишдаги мустаҳкамлиги жуда катта (2000-4000 МПа). Толанинг диаметри кичрайса, унинг мустаҳкамлиги ҳам камаяди. Шиша толаси (диаметри 0,04 мм) ўртача зичлиги 40-50 кгм3.
Шиша толасидан тайѐрланган ип, мато, намат, плита, қобиғ ва ш.к. лар қаватлараро плиталар, пардеворлар, том ва ѐпма плиталар тайѐрлашда иссиқлик изоляцияси материали сифатида ишлатилади. Чиқинди ҳисобланган чигал ва катта диаметрли шиша толасидан пресслаб олинган шиша наматни битум ѐки смолаларда шимдирилган маҳсулот қурилиш конструкцияларнинг ер ости қисмини коррозиядан сақлаш, иссиқлик трассаларида изоляцияловчи материал сифатида ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |