11.5-расм. Марказдан қочма (а) ва пуфлаш (б) усулларида шиша толаси олиш
1-эритмали ванна; 2-эритма оқими; 3-иситкич; 4-сиқилган ҳаво ва буғ узатиладиган мослама; 5-центрифуга; 6-шиша толаси.
Шлак ва тош эритмасидан ишланган буюмлар
Темир рудасини эритиб чўян олганда эритма юзига суюқ шлак кўтарилади. Уни турли шаклдаги қолипларга қуйиб, қурилиш учун буюмлар олинади. Бундай буюмлар поллар қуришда, қоплама плиталар сифатида
агрессив муҳит таъсир этадиган жойларда кўплаб ишлатилади. Бундай технология асосида тез ва арзон қурилиш буюмларини тайѐрлаш мумкин.
Айнан шу усул билан базалт, қумтош, карбонатли тоғ жинсларини эритиб, қолипларга қуйиб юқори мустаҳкам, агрессив ва атмосфера муҳитига чидамли буюмлар олиш мумкин. Хом ашѐнинг тури олинган буюмнинг хоссаларига ва рангига таъсир қилади.
Хом ашѐнинг эриш ҳароратини пасайтириш учун плавик шпат (СаF2) сингари қўшимчалар қўшилади. Майда донали бир хил структурали масса олиш учун хом ашѐ таркибига минераллаштирувчи қўшимчалар (хромит, магнезит ва ш.к.) қўшилади. Эритма кимѐвий таркибини ўзгартириш билан унинг иссиққа бардошлигини, ҳароратдан чизиқли кенгайиш коэффициентини, мустаҳкамлигини, агрессив муҳитга чидамлилигини бошқариш мумкин.
Айниқса, домна ва мартен печлари шлакларидан қурилиш материаллари тайѐрлаш иқтисодий самара беради. Чунки, печдан махсус қориштиргичга узатилган, 1350-14500С ҳароратдаги шлакка исталган қўшимча аралаштириб қуйиш, штамплаш, прокатлаш ва центрафугалаш усулларида буюмлар тайѐрлаш имконияти мавжуд.
Қуйма тош буюмларнинг ўртача зичлиги 2900-3000 кгм3, ғоваклиги 1- 2% бўлиб, ѐпиқ характерга эга. Шу туфайли улар совуққа ўта чидамли, иссиққа бардошли бўлади. Уларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 200-240 МПа, эгилишдаги мустаҳкамлиги 20-30 МПа. Едирилиши 0,7 гсм2 бўлиб, табиий тошларга (диабаз, гранит) нисбатан 2-5 марта бардошлидир. Эритилган тош материаллар атмосфера, агрессив муҳитга чидамлилик талаб этилган жойларда, интенсив едирилиш, эриш ва музлаш кузатиладиган муҳитларда ишлатилади. Улар йўл қурилишида мустаҳкам, чидамли тошли қопламалар, кимѐвий моддалар ишлаб чиқарадиган заводлар, металл қувурлар ўрнини босадиган диаметри 200-1200 мм бўлган тош қуйма қувурлар сифатида ишлатилиши мумкин.
Рангли тош қуйма плиталар бино фасадларини безашда, архитектура қисмларини тайѐрлашда ҳам ишлатилади.
Юқори ҳароратдаги суюқ шлакни кўпиртириб ва тез совитиб кўп ғовакли материал – термозит олиш мумкин. Юқори 1200-14000С ҳароратдаги суюқ шлак жуда кичик тешиклардан босим остида ип сингари чиққан эритманинг совишидан ҳосил бўлган енгил, иссиқлик изоляцияси материали шлак пахтаси дейилади. Унинг ўртача зичлиги 250-300 кгм3, иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 0,05 Втм0С.
Do'stlaringiz bilan baham: |