Йирик тўлдиргич. Оддий оғир бетон тайѐрлашда йирик тўлдиргич сифатида шағал ва чақиқ тошлар ишлатилади. Йирик тўлдиргич 5-70 мм фракцияда бўлади. Массив монолит конструкциялар ва иншоотлар қурилишида бетон қоришмасига 150 мм йирикликкача тўлдиргич киритиш
мумкин. Шағал таркиби тош ва қисман қумдан иборат бўлиб, чанг, тупроқ, слюда ва органик чириндилар аралашган бўлади. Чақиқ тош отқинди, метаморфик ва сув муҳитига чидамли зич чўкинди тоғ жинсларни майдалаб тайѐрланади. Чақиқ тош серқирра ва юзаси ғадир-будир бўлиши цемент тоши билан яхши тишлашишини таъминлайди. Шунинг учун юқори маркадаги бетонлар тайѐрлашда чақиқ тош ишлатилади. Чақиқ тош таркибида тупроқ, чанг ва органик аралашмалар кам бўлади.
Йирик тўлдиргич доналарининг узлуксиз фракцияларда бўлиши цементнинг тежалишини таъминлайди. Йирик тўлдиргич 5-10, 10-20, 20-40 ва 40-70 мм фракцияларда бўлади.
Темирбетон тўсинлар, колонналар, рамалар ва бошқа конструкциялар тайѐрлашда йирик тўлдиргич донасининг катта томони ўлчами арматура стерженлари орасидаги масофанинг 3/4 қисмидан кичик бўлиши шарт, қаватлараро ва том ѐпма плиталари учун эса плита қалинлигининг 1/2 қисмидан кам бўлиши керак.
Бино ва иншоотлар қурилишида ишлатиладиган темирбетон конструкциялар ва бетон буюмлар тайѐрлашда одатда 5-10 ва 10-20 мм фракцияли тўлдиргичлар 2:3 нисбатда аралаштириб қўлланилади. Конструкцияларнинг ҳажмий ўлчамлари йириклашган сари йирик тўлдиргич фракциялари ҳам ортиб боради.
Зарурат бўлганда 3-10, 10-15, 5-15 ва 15-20 мм фракциядаги чақиқ тош махсус темирбетон конструкциялар тайѐрлашда ишлатилиши мумкин. Йирик тўлдиргич донадор таркиби доналарнинг энг катта D ва энг кичик d ўлчамлари билан белгиланади. Ҳар бир фракция ѐки уларнинг аралашмалари донадор таркиби қуйидаги оралиқда бўлиши керак:
Элак ўлчамлари
|
d
|
0,5(dҚD)
|
d
|
1,25D
|
5(3)мм
|
10мм ва
юқори
|
Битта
фракция учун
|
Фракциялар
аралашмаси
|
Элаклардаги тўла
қолдиқ, % масса бўйича
|
95-100
|
90-100
|
40-80
|
50-70
|
0-10
|
0
|
Йирик тўлдиргичнинг оралиқ бўшлиғи 45% дан кўп бўлмаслиги керак.
Йирик тўлдиргич таркибидаги гилли ва чангсимон аралашмалар бетоннинг хоссаларини ѐмонлаштиради. Шағал ва чақиқ тош таркибида бундай аралашмалар миқдори 1% дан кўп бўлмаслиги керак.
Йирик тўлдиргич таркибидаги органик аралашмалар бетон сифатини пасайтиради ва шу сабабли уларнинг миқдори, қумда ишлатилган калориметрик усулда аниқланган, эталондан кўп бўлмаслиги керак.
Йирик тўлдиргичларнинг бетон тайѐрлаш учун мустаҳкамлиги бўйича яроқлилиги махсус пўлат цилиндрда эзилганда майдаланиш даражасига қараб белгиланади. Бу усул намуна эзилганда ҳосил бўлган диаметри 5 мм дан кичик майда доналарнинг (массага нисбатан, %) энг кўп миқдорини кўрсатади. Йирик тўлдиргич бу кўрсаткич бўйича қуйидаги маркаларга бўлинади: Dp8, Dp12, Dp16 ва Dp24. Масалан: М300 ва ундан юқори маркадаги бетон учун Dp8, М200 маркали бетон учун эса Dp12 маркали шағал ѐки чақиқ тош тавсия этилади.
Йирик тўлдиргичларнинг совуққа чидамлилиги стандарт усулда аниқланади. Улар қуйидаги маркаларга бўлинади: F15, F25, F50, F100, F150, F200 ва F300.
Майда ва йирик тўлдиргичлар сувга талаби бетон тайѐрлаш технологиясида муҳимдир. Тўлдиргичлар табиий ҳолда ѐки бетон қорилганда муайян сув миқдорини шимади ва юзаси ҳўлланади.
Сув. Бетон қоришмаси тайѐрлашда ичимлик сув ѐки таркиби зарарли аралашмалардан тозаланган, бетоннинг нормал қуюқланиши ва кейинчалик қотишига салбий таъсир кўрсатмайдиган табиий сув ишлатилади. Сувнинг водород кўрсаткичи 4 дан кам бўлмаслиги, таркибида минерал тузлар 5000мг/л дан, шу жумладан сулфат тузлари 2700 мгл дан (SO3 га ҳисобланганда) кўп бўлмаслиги керак. Саноат, маиший чиқинди сувлар, ботқоқ ва сизот сувларни тозаланмаган ҳолда бетон қоришмаси тайѐрлаш учун ишлатишга рухсат этилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |