Лок-бўѐқ қопламалар битумлар ва органик ѐғларни органик эритувчиларда эритиб олинади. Улар таркибига алюминий упаси киритилиб, иссиққа бардошли бўѐқлар тайѐрланади. Битумли лок-бўѐқлар санитария-
техника ускуналарини, қурилиш конструкцияларини гидроизоляциялашда ишлатилади.
Назорат саволлари:
Табиий ва нефт битумлари тўғрисида айтиб беринг.
Асфалтбетон ва асфалт қоришмалари нима?
Битум асосидаги ўрама материаллар ҳақида гапириб беринг.
Рубероид ва тол ҳақида маълумот беринг.
Асоссиз ўрама материаллар тўғрисида айтиб беринг.
Битум ва қатрон мастикалари ҳақида гапириб беринг.
Битум ва қатрон эмулсиялари ва пасталари тўғрисида айтиб беринг.
Қўшимча адабиѐтлар:
Жаббаров У.Р. Долговечность гидроизоляционных материалов плоских крыш в условиях жаркого климата. Т. Изд.: ―Фан‖, 1992. – 134 стр.
Рыбьев И.А. и др. Технология гидроизоляционных материалов. Изд.:
―Высшая школа‖, М.: 1991, - 245 стр.
Попченко С.Н. Гидроизоляция сооружений и зданий. М.:
―Стройиздат‖, 1981, - 304 стр.
Покровский В.М. Гидроизоляционные работы. М.: ―Стройиздат‖, 1985,
- 320 стр.
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР: ЦЕМЕНТ, МАЙДА ТЎЛДИРГИЧ, ЙИРИК ТЎЛДИРГИЧ, БЕТОН, ОҒИР БЕТОН, ЕНГИЛ БЕТОН, ЯЧЕЙКАЛИ БЕТОН, АРМАТУРА, ТЕМИРБЕТОН, МАХСУС БЕТОНЛАР
Бетон рационал таркибда танланган минерал боғловчи, сув, тўлдиргичлар, махсус қўшимчалардан иборат қоришмани аралаштириб, зичлаштириб олинган сунъий композицион тош материалидир.
Шартли равишда, минерал боғловчи, сув, хусусий ҳолларда қўшиладиган полимер модификаторлар, минерал актив ѐки инерт дисперс материаллар аралашмасини микрокомпозитлар, микрокомпозитларга майда ва йирик тўлдиргичлар аралаштириш натижасида ҳосил бўлган мажмуани макрокомпозитлар деб аташ мумкин.
Бетоннинг физик-механик, деформатив хоссалари, совуққа чидамлиги ва бошқа эксплуатация хусусиятлари микро ва макрокомпозит структурасига бевосита боғлиқ бўлади.
Бетон қоришмаси тайѐрланган дастлабки пайтда қайта ишлаш- қолиплаш, зичлаштириш каби жараѐнлар осон бўлади. Бетон вақт ўтиши билан қотиши натижасида ўта қаттиқ тош материалга айланади ва уни қайта ишлаш жуда қийинлашади.
Рационал таркибда танланган бетон қоришмасида микрокомпозит 15- 20% ҳажмни, майда ва йирик тўлдиргичлар эса 80-85% ҳажмни эгаллайди. Йирик тўлдирувчи ҳосил қилган мажмуани каркас, микрокомпозитни эса матрица деб қараш мумкин.
Минерал боғловчилар ва тўлдиргичларнинг турини ўзгартириб, мустаҳкамлиги, деформатив хоссалари, турли эксплуатация шароитларига мос келадиган, ўртача зичлиги турлича бўлган ўта оғир, енгил, ўта енгил, оловбардош, радиация нурини ўтказмайдиган ва бошқа бетон хилларини яратиш мумкин.
Бетон таркибига цемент массасига нисбатан 0,01-1,0% полимер қўшимчалар киритиб, қоришма ва қотган ҳолдаги хоссаларини ўзгартирса бўлади. Бетонга 15-40% оралиғида (цемент массасига нисбатан) юзаси махсус усулларда активлаштирилган дисперс материаллар, масалан, кварц ва таркибида кварц бўлган минералларни киритиб, янги хусусиятлар бериш ва портландцементни тежаш мумкин.
Бетонни боғловчи ва тўлдиргичнинг турига, ўртача зичлигига ва ишлатиш соҳасига нисбатан таснифлаш мумкин.
Бетон боғловчининг турига нисбатан қуйидагича таснифланади: цементли, силикатли, гипсли, аралаш боғловчили, махсус боғловчили ва бошқалар.
Тўлдирувчининг турига кўра бетоннинг қуйидаги турлари мавжуд:
зич, ғовак, махсус тайѐрланган тўлдиргичлар. Махсус тўлдиргичларга оловга бардошли, кимѐвий муҳитларга чидамли, радиация нурларини қайтарувчи ва бошқалар киради.
Оддий оғир бетон учун тўлдиргичлар сифатида маҳаллий табиий тошлар
– шағал, чақиқ тош, қум ва саноат чиқиндилари-донадор металлургия шлаклари ва бошқалар ишлатилади.
Ўртача зичлигига нисбатан бетон қуйидагича таснифланади: ўта оғир бетон-ўртача зичлиги 2500 кгм3 дан ортиқ. Ўта оғир бетонлар магнетит, барит, чўян қириндиси ва бошқа оғир тўлдиргичлар асосида тайѐрланади. Бундай бетонлар махсус ҳимояловчи конструкциялар ва қисмлар тайѐрлашда ишлатилади. Оғир бетон-ўртача зичлиги 2200-2500 кг/м3 бўлиб, оғир тоғ жинслари асосидаги қум, шағал, чақиқ тош ишлатилиб олинади. Оғир бетон бино ва иншоотлар учун конструкциялар тайѐрлашда ишлатилади. Енгиллаштирилган бетон-ўртача зичлиги 1800-2200 кг/м3 бўлиб, темирбетон конструкциялар тайѐрлашда ишлатилади. Енгил бетоннинг ўртача зичлиги 500-1800 кг/м3 бўлиб, турли усулларда олинади: а) ғовак табиий ва сунъий тўлдирувчилар (керамзит, аглопорит, пемза ва ш.к.); б) ячейкали бетонлар (газбетон, кўпикбетон); в) қумсиз тайѐрланадиган зич ва ғовак тўлдирувчилар асосидаги бетонлар. Ўта енгил бетоннинг ўртача зичлиги 500 кг/м3 дан кам бўлиб, ғовак тўлдирувчилар асосида ѐки ячейка ҳосил қилиш усулида олинади. Бундай бетонлар иссиқлик изоляцияси материали сифатида ишлатилади.
Умуман бетонлар ўртача зичлиги 400 дан 4500 кг/м3 оралиғида ўзгарувчан бўлиб, уларнинг ғоваклиги, мустаҳкамлиги ҳам мос равишда катта оралиқда ўзгаради.
Ишлатилиш соҳасига нисбатан бетонлар конструкцион (устунлар, тўсинлар, плиталар ва бошқ.), гидротехник (тўғонлар, каналлар қуриш учун), деворбоп ва енгил ѐпмалар учун мўлжалланган бетон, йўлбоп ва аэродром қопламалари учун бетон, махсус бетонлар-кимѐвий ва биологик муҳитларга чидамли, оловга бардошли, радиацион муҳитлардан ҳимояловчи ва бошқа турларга бўлинади.
Бетон бино ва иншоотлар қурилишида асосий конструкцион материал бўлиб, монолит ѐки йиғма темирбетон ҳолида ишлатилади. Бетон тайѐрлашда асосан маҳаллий компонентлар ишлатилгани учун таннархи арзонга тушади. Ишлаб чиқариш технологиясининг мураккаб эмаслиги бетонни бевосита
кичик цехларда, қурилиш майдонларида тайѐрлаш, механизациялаштириш ва автоматлаштириш мумкинлиги, у асосидаги буюм ва конструкциялар ишлаб чиқаришни юқори технологиялар даражасига кўтариш имкониятини яратади. Бетон қоришмаси қолипларга қулай жойланувчан масса бўлгани туфайли исталган мураккаб шаклдаги конструкция ва қисмларни тайѐрлаш мумкин.
Цементли бетоннинг асосий камчилиги, унинг чўзилишдаги мустаҳкамлик чегарасининг пастлиги бўлиб, сиқилишдагига нисбатан 10-15 марта камдир. Шунинг учун бетон асосида конструкциялар тайѐрланганда чўзилиш қисми пўлат арматуралар билан кучайтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |