Битум-резинали мастикалар нефт битумлари, резина кукуни ва модификаторлар асосида олинади, иссиқ ва органик эритувчилар қўшилиб совуқ ҳолда тайѐрланади. Улар ер ости металл трубопроводларни гидроизоляциялашда ишлатилади.
Битум- полимерли мастикалар нефт битумлари ва каучуклар ѐки синтетик полимерлар ва минерал кукун тўлдиргичларни синчиклаб аралаштирилиб тайѐрланади.
Каучук ва полимерлар мастикаларнинг иссиққа бардошлилигини ва совуқда эластиклигини таъминлайди. Улар қурилиш конструкцияларини коррозия муҳитидан ҳимоялаш учун ишлатилади.
Эмулсия ва пасталар
Битум ва қатрон эмулсиялари битум ва қатрон боғловчиларни ўлчамлари 1 мкм бўлган заррачаларининг сув муҳитидаги дисперсиясидир.
Эмулсиянинг турғунлигини таъминлаш учун дисперсия таркибига сирт- таранглигини камайтириш мақсадида сирт-актив моддалар киритилади. Эмулгаторлар сифатида нафтен, сулфонафтен, смолали органик кислоталар совунлари, сулфит-дрожали бражка ва бошқалар ишлатилади. Қаттиқ эмулгатор сифатида ўта майда гилтупроқ, оҳак, цемент, тошкўмир, қурум ва бошқа дисперс системалар ишлатилиши мумкин.
Битум, қатрон боғловчилар асосидаги материалларни тарихий обидаларни таъмирлашда ишлатилиши
Қадимда табиий битумлар ва қатронлар бино ва иншоотларнинг ер ости қисмини, ѐғоч конструкцияларни агрессив муҳитлардан химоялаш учун ишлатилган. Пойдеворлар қуришда харсанг тошлар терилиб, орасига битум ѐки қатрон асосида тайѐрланган қоришмалар қўшилган.
Денгиз ва дарѐ бандаргоҳлари табиий битум ѐки қатрон шимдирилган ѐғоч харилардан барпо этилгани тарихий манбаларда ѐзиб қолдирилган.
Табиий битум манбалари кам бўлгани учун ХIX аср ўрталаридан бошлаб нефт қазиб чиқариш йўлга қўйилгач, нефт битумлари ва улар асосидаги гидроизоляция материаллари маданий ѐдгорликларни таъмирлаш ва сақлашда ишлатила бошланган.
Эмулсия диспергаторлар, гомогенизаторлар, ултратовуш ҳосил қиладиган ускуналарда тайѐрланади. Битум (қатрон) эмулсияси тайѐрлаш қуйидаги жараѐнлардан иборат: битум (қатрон) 50-1200С эритилади, эмулгатор тайѐрланади, эмулгаторнинг сувдаги эритмаси қўшилган сув муҳитида органик боғловчи дисперсияланади. Эмулсия таркибидаги битум (қатрон) 50-60% ташкил этади. Сувда эрийдиган эмулгаторлар 3% гача, қаттиқ эмулгаторлар 5-15% гача қўшилади.
Пасталар битум (қатрон) эмулсияси ѐки органик эритувчилардаги эритмаларга ўта майда (чангсимон) минерал кукунлар синчиклаб аралаштирилиб тайѐрланади. Пасталар юқори концентрациядаги эмулсия ва қаттиқ эмулгаторли эмулсияларни керакли қуюқликкача сув билан аралаштириб олиниши мумкин.
Эмулсиялар битумли (қатронли) ўрама материалларни елимлашда, гидроизоляция ва пароизоляция қопламалари олишда, асфалт (қатрон) қоришмалари ва бетонлари тайѐрлашда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |