Томбоп ва гидроизоляция материаллари
Гидроизоляция материаллари мустаҳкамлик, деформативлик, иссиққа бардошлилик, биологик ва кимѐвий муҳитларга чидамлилик, сув ўтказмаслик ва бошқа хусусиятларга эга бўлиши керак.
Битум ва қатрон асосида олинган гидроизоляция материаллари 4500- 5000 йил аввал Миср ва Месопотамияда эҳром, мақбара, бассейнларни, канал ва гидротехник иншоотларни гидроизоляция қилиш учун ишлатилган.
Ўрама гидроизоляция материаллари
Томбоп ўрама материаллар гидроизоляция материаллари ҳисобланади, бино ва иншоотларнинг энг масъулиятли қисмига ишлатилади.
Ўрама гидроизоляция материаллар асосида том бир-неча қатламлардан иборат бўлиб, остки қатламларга қопламасиз, энг устки қатламига эса қопламали турлари қўлланилади. Энг устки қатламга ишлатиладиган ўрама материал ташқи томонига йирик донали (К), майда донали (М) ѐки кукунли (П) минераллар (қум, майдаланган тош) сепилади. Бундан ташқари тангасимон сепмали ўрама материаллар ҳам ишлаб чиқарилади.
Ўрама гидроизоляция материаллари асосли ва асоссиз турларга бўлинади. Асосли материаллар техник картон, асбест картон, шиша тўқима ва нотўқима матоси ва бошқаларни битум ѐки қатрон билан ишлов бериб тайѐрланади. Асоссиз ўрама материаллар микрокомпозицион бўлиб, битум ѐки қатрон боғловчилар, кукун тўлдиргич (минерал ѐки резина кукуни) ва модифицирловчи қўшимчалар (антисептик, пластификатор ва стабилизаторлар) аралашмасини муайян қалинликда прокатлаб тайѐрланади.
Рубероид – техник картонни осон эрийдиган битумлар эритмасида шимдириб, икки томонидан кукун тўлдиргичли қийин эрийдиган битум ва майдаланган талк ѐки бошқа минераллар сепиб тайѐрланган ўрама материалдир.
Рубероид ишлатилиш жойига қараб том ѐпилишида остки (П) ва устки қатлам (К) учун, қурилиш конструкцияларини гидроизоляциялаш учун қўлланиладиган рубероидларга бўлинади.
Рубероид қуйидаги маркаларда ишлаб чиқарилади: РКК-500 А, РКК-400 А, РКК-400 Б, РКК-400 В, РКМ-350Б, РКМ-400 В, РПМ-300 А, РПМ-300 Б, РПМ-300 В, РПП-350 Б, РПП-350 В, РПП-300 А, РКК-300 В. Маркаларда
кўрсатилган рақамлар 1м2 рубероиднинг массасини (г) билдиради.
Рубероиднинг бактерия ва микроорганизмлар таъсирида чиришини бартараф этиш мақсадида антисептиклар билан битумга ишлов берилади. Рубероид совуқ муҳитда ҳам эластиклигини сақлаб қолиши учун полимерлар билан модификацияланган битум асосида РЭМ-350 маркада тайѐрланади. Бу маркадаги рубероид –500С ҳароратда ҳам мўрт бўлмайди, 1,5-2 марта хизмат вақти узаяди, об-ҳавога чидамли бўлади.
Рубероид эни 1000, 1025, 1050 мм, умумий юзаси эса 5, 7, 10 ва 15м2 ҳолда ишлаб чиқарилади.
Ҳозирги вақтда рубероиднинг пастки томони қалин қопламали хили ишлаб чиқарилмоқда. Бу рубероид хили том гидроизоляциясида бевосита асосга махсус битумли мастикаларсиз ѐпиштирилади. Бунинг учун махсус мослама ѐрдамида аланга ҳосил қилинади ва рубероид пастки томонидаги қоплама эритилиб асосга ѐпиштирилади. Бу усулда том қопланганда меҳнат унумдорлиги 50% ортади, иш таннархи арзонлашади ва қопламанинг сифати ошади (9.1-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |