Самиғов н. А. Бино


Бетон қоришмасининг таснифи



Download 11,59 Mb.
bet179/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Бетон қоришмасининг таснифи



Қулай жойланувчанлик
бўйича маркалар

Қулай жойланувчанлик меъѐрлари

Бикирлик, сек

Ҳаракатчанлик, см

Конус чўкиши

Конус оқиши

Ўта бикр қоришмалар

Сж 3

100дан кўпи

-

-

Сж 2

51-100

-

-

Сж 1

50 ва ками

-

-

Бикир қоришмалар

Ж 4

31-60

-

-

Ж 3

21-30

-

-

Ж 2

11-20

-

-

Ж 1

5-10

-

-

Ҳаракатчан қоришмалар

П 1

4 ва ками

1-4

-

П 2

-

5-9

-

П 3

-

10-15

-

П 4

-

16-20

26-30

П 5

-

21 ва кўпи

31 ва кўпи



Боғланувчанлик. Бетон қоришманинг ташқи физик-механик омиллар таъсирида қатламланмаслик хусусияти унинг боғланувчанлигини ифодалайди. Бетон қоришмаси ташилаѐтганда, қолипланиш жараѐнида қатламланиши, яъни сув-цемент аралашмаси тўлдиргичлардан алоҳида ажралиши мумкин.
Бетон қоришмасининг боғланувчанлик даражасини пластиклик даражаси билан аниқлаш мумкин. Боғланувчанлиги етарли бўлмаган бетон қоришмаси стандарт конусни тўлдириш ва зичлаштириш жараѐнида қатламланади ва қолип ечилгач, ҳосил бўлган бетон конус сочилади ѐки қулайди.
Бетон қоришмасининг қатламланиши бетон структурасининг бузилишига ва хоссаларининг ѐмонлашишига сабаб бўлади. Бетон
қоришмасининг боғланувчанлигини ошириш учун унинг таркибини тўғри танлаш зарур. Бетон таркибида цемент миқдорининг кўп бўлиши, сув миқдорининг камайиши қоришманинг қатламланишини кескин пасайтиради.
Юқори маркадаги цементлар оз миқдорда паст маркадаги бетонлар тайѐрлаш учун ишлатилганда бетон қоришмасининг сув ушлашлик қобилияти камаяди ва натижада қоришма қатламланади. Бетон таркибини ҳисоблашда узлуксиз гранулометрик тизимни сақлаш ҳам яхши натижа беради.
Бетон қоришмасининг қулай жойланувчанлиги унинг таркибидаги сувнинг миқдорига бевосита боғлиқ бўлади. Бетон қоришмасига қўшилган сув цемент гидратацияси ва тўлдиргичлар юзасини ҳўллаш учун сарф бўлади. Бетон қоришмасини қориш, ташиш, қолиплаш ва зичлаштириш сингари технологик жараѐнларни ҳисобга олиб сув миқдори кўпайтирилади. Майда ва йирик тўлдиргичлар миқдори муайян мутаносибликда белгиланмаса, бетон қоришмасининг сувга бўлган талаби ошиб кетади. Масалан, серқум бетонлар сувни кўп талаб қилади, чунки қумнинг солиштирма юзаси шу массадаги йирик тўлдиргичга нисбатан анча кўп бўлади (10.1-расм).



Сув сарфи С, кг/м3

Сув сарфи С, кг/м3
Ҳаракатчанлик ОК, см


10.1-расм. Портландцемент, ўртача йирикликдаги қум ва шағал асосидаги оғир бетоннинг сув сарфи


а) ҳаракатчан қоришмалар; б) бикр қоришмалар; шағал фракцияларининг энг йириги; 1-70 мм; 2-40 мм; 3-20 мм; 4-10 мм.
Бетоннинг асосий хоссалари доимий ўзгармас бўлиши учун сув-цемент нисбати ҳам ўзгармас бўлиши керак. Одатда 1 м3 бетон қоришмаси тайѐрлаш учун, цемент сарфи 200-400 кг/м3 бўлганда сарфланаѐтган сувнинг миқдори
бетоннинг маркасига мос равишда ўзгармас бўлади. Шунинг учун бетон таркиби ҳисобланаѐтганда сувнинг миқдорини цементнинг миқдорига нисбатан аввалдан тайѐрланган жадвал ѐки графиклар ѐрдамида тўлдирувчиларнинг тури ва фракциясини ҳисобга олган ҳолда танлаш керак.
Зич ва мустаҳкам бетон тайѐрлашда цемент ва сув аралашмасидан иборат бўлган цемент хамирининг миқдори катта аҳамиятга эга бўлади. Цемент хамирининг оптимал миқдори майда ва йирик тўлдиргичларнинг миқдорига ва фракцияларига боғлиқ бўлади.
Чунончи, бетон қоришмаси таркибида қумнинг кўпайиши цемент хамирининг сарфини оширади. Шунинг учун майда ва йирик тўлдиргичлар нисбатини шундай танлаш зарурки, бунда доналар орасидаги бўшлиқ минимал бўлиши керак. Цемент хамири миқдорини асоссиз камайтириш бетоннинг зичлиги ва мустаҳкамлигига салбий таъсир кўрсатади.
Цемент, сув, майда тўлдиргичлардан ташкил топган цементли қоришма йирик тўлдиргичларнинг оралиқ бўшлиғини тўлдиради. Аммо бу жараѐн идеал равишда бўлмай, йирик тўлдиргич доналарининг бир-биридан қочишига олиб келади. Одатда доналарнинг бир-биридан қочиши  коэффициенти билан белгиланган бўлиб, доимо 1 дан катта бўлади. Ҳаракатчан бетон қоришмаларида йирик тўлдиргич доналари бикр қоришмаларга нисбатан камроқ бир-биридан қочади ва  коэффициенти мутаносиб равишда бикр бетонларда минимумга интилади.
Оддий оғир бетон қоришмасининг намунавий структураси 10.2-расмда келтирилган.





Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish