Самиғов н. А. Бино


Бетон қоришмасининг хоссалари



Download 11,59 Mb.
bet178/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Бетон қоришмасининг хоссалари


Бетон қоришмасининг реологик хоссалари. Рационал танланган таркибдаги ва меъѐрига етказиб аралаштирилган, қотмаган ҳолдаги композицион аралашмага бетон қоришмаси дейилади.
Назарий ва амалий жиҳатлардан бетон қоришмаси узлуксиз структурага эга бўлиши зарур. Бетон қоришмасида цемент, сув, минерал ва полимер қўшимчалар микроструктурани ҳосил қилувчи, майда ва йирик тўлдиргичлар эса макроструктура асосини ҳосил қилувчи компонентлар ҳисобланади. Бетон қоришмасининг яхлитлигини компонентлар ўртасида ҳосил бўладиган ички кучлар таъминлайди. Структурани ҳосил қилувчи асосий компонент сув ва цемент хамиридир. Цемент гидратацияси жараѐнида қаттиқ фазанинг дисперслиги ошиши ҳисобига цемент хамирининг елимловчи ва боғловчилик
хусусиятлари ортиб боради. Бетон қоришмаси таркиби бутун ҳажми бўйлаб бир хил бўлиши ва қулай жойланувчанлиги уни ташиш ва қолиплашда муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Бетон қоришмасига ташқаридан куч таъсир этганда бошланғич даврда эластик деформацияланади, кучнинг ошиб бориши натижасида қоришманинг структуравий мустаҳкамлигидан ортиқ кучланиш ҳосил бўлганда у суюқланиб оқа бошлайди. Ушбу жараѐнни изоҳлаб бетон қоришмасини эластик-пластик-оқувчан жисм деб қараш ва қаттиқ жисм физикаси ҳамда ҳақиқий суюқлик нуқтаи назаридан ўрганиш зарур.
Бетон қоришмасини механик таъсирлар натижасида суюлиб, таъсирлар олингач, яна ўз ҳолига қайтиши тиксотропия дейилади.
Бетон қоришмаси оқувчанлик хоссаларини механик таъсирлар ѐки махсус суюлтирувчи сиртактив моддалар қўшилиб ўзгартириш мумкин. Бетон қоришмасининг бу хусусияти ундан бетон ва темирбетон конструкциялар ва буюмлар тайѐрлашда муҳим аҳамиятга эга.
Бетон қоришмасининг техникавий хоссалари. Бетон ва темирбетон конструкциялар тайѐрлашда бетон қоришмасининг қулай жойланувчанлиги ѐки қулай қолипланувчанлиги муҳим аҳамиятга эга. Бунда бетон қоришмаси танланган зичлаштириш усулида, яхлитлигини сақлаган ҳолда, қолипга яхши (тўлиқ) жойлашиши назарда тутилади. Бетон қоришмасининг қулай жойланувчанлигини унинг ҳаракатчанлиги, бикрлиги (Ж) ва боғланувчанлиги орқали изоҳлаш мумкин. Бетон қоришмасининг ҳаракатчанлиги қоришманинг структуравий мустаҳкамлигига, бикрлик қоришманинг динамик қовушқоқлигига (вязкост) ва боғланувчанлик қоришманинг сув ушлашлик хусусиятига боғлиқ бўлади.
Бетон қоришмасининг сув ушлашлик қобилияти қуруқ иссиқ иқлим шароитида бетонлаш ишларини олиб боришда муҳим аҳамиятга эга.
Ҳаракатчанлик. Бетон қоришмасининг ҳаракатчанлиги унинг хусусий массаси таъсирида ҳаракатланишини билдиради ва конус чўкиши (ОК) билан см да ифодаланади.
Бетон қоришмасининг қулай жойланувчанлик кўрсаткичлари бўйича таснифи 10.2 - жадвалда берилган.
10.2-жадвалда кўрсатилган бетон қоришмаси маркалари бетон ва темирбетоннинг ишлатилиш соҳалари орқали белгиланади. Масалан, юқори куч (юк) кўтаришга мўлжалланган, ташқи табиий омиллар таъсирига чидамли темирбетон конструкциялар тайѐрлашда бикр ѐки ўта бикр бетон қоришмаларни ишлатиш мақсадга мувофиқ. Куч кам тушадиган бино ва иншоотларнинг буюм, конструкцияларини тайѐрлаш учун эса, ҳаракатчан ѐки бикр қоришмаларнинг пастроқ маркаларини ҳам ишлатса бўлади. Чунки
бетон қоришмаси муайян даражада қанча бикр бўлса, ундан тайѐрланган конструкциялар шунчалик зич, мустаҳкам, кам деформацияланувчан, турли муҳитларга бардошли бўлади.


10.2-жадвал

Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish